«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Расм 6.3. Стационар электролитда электрокимё силлиқлаш-ялтиратиш
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчамли электрокимё ишлов
Расм 6.3. Стационар электролитда электрокимё силлиқлаш-ялтиратиш
схемаси: а-детални сиртини ишлов бошланишидаги микрогеометрияси ва токни чизиқлари; б-ўшани ўзи ишлов охирида: 1-ишловдаги деталь; 2-электролит; 3-ванна; 4-катод; 5, 6-ишлов бошланишидаги ва охиридаги ток чизиқлари; 7-манба. Сиртнинг баландликларида электр майдон концентрацияланади ва ток зичлиги кўпаяди. Шунинг учун баландликларни эриш жараени кўп марта тезлашади ва металлни микросиртини кетма-кет текисланиши содир бўлади. Текислаш ва ялтиратиш операциялари одатда электролит таркибини ўзгартирмай битта ваннада ба-жарилади. Бунинг учун секин аста ток камайтирилади, бу текислашга характерли бўлган (Rа 0,16 2,5 мкм) сиртни микрогеометриясидан текис ялтироқ сиртга (Rа 0,025 0,4 мкм) ўтишга олиб келади. Металлнинг солиштирма ҳажми текислашда 50-100 мкммин бўлади, ялтиратишда 0,5-5,0 мкммин бўлади. Элект-ролитни таркиби ва режимни параметрлари металлни физик-кимё хусусиятларига боғлиқ. Масалан, ВМ-1 аралашмани текислаш ва ялтиратишни биргаликда бажариш сулфат кислотани 85% эритмасида, токни зичлиги (1-4) 104 Ам2 амалга оширилади. Бунда ваннадаги кучланиш 20-30 В ва харорат 20-400С бўлади. Текислаш жараёнини муддати 5-6 мин, ялтиратишники 15-30 мин. Электрокимё ишловда энергия манбаси сифатида ўзгармас ток генераторлари ёки кучланиши 6-24 В ва ток кучи 12,5 кА-гача бўлган ярим ўтказгичли туғрилагичлар бўлади. Меҳнат ҳавфсизлиги шартларига биноан тўғрилагичга берилган кучланиш трансформатор орқали пасайтирилади. Ванналар ерга уланиб, вентиляция билан таъминланган бўлиши керак. Ванналар оралари резина гиламчалар ёпилган ёғоч пол бўлиши керак. Ўлчамли электрокимё ишлов. Асбоб-катодни шаклини анод-заготовкада нусхалашдан иборат, заготовка токни махаллий зичлигига қараб эрийди. Бу эффектга эришиш учун электродларни ораси (реакция зонаси) миллиметрдан озроққача камайтирилади ва реакция махсулларини олиб кетувчи электролитни ўтиш тезлиги катта қилинади. Натижада буюмнинг сиртини дастлабки микрогеометрияси ва электролитни таркиби доим тикланиб туради, бу эса ток зичлигини минг мартагача оширишга (текислашда Ампернинг бўлакларидан бир неча минг Ам2-гача) имкон беради. Жаъмида жуда юқори унумдорликка эришилади (эриётган металлни 10000-лаб мм3мин). Ишчи асбоб-катоднинг сарф бўлмаслигида нусхалашнинг юқори аниқлиги ва анод-заготовкани сиртини тозалиги таъминланади. Катта ўлчамли буюмларга ишлов берилганда, заготовкадан кўп металл олинаетганда ҳамда қаттиқ қотишмалардан ва чиниқтирилган деталларга ишлов берилаетганда айниқса юқори унумдорликка эришилади ва ҳоказо. Заготовкага талаб қилинган шаклни ва ўлчамларни ҳаракатсиз электрод-асбоб (нусхалаш усули) ва ҳаракатланувчи (масалан айланувчи) асбоб ёрдамида бериш мумкин. Иккинчи холда ўхшаш механик амалларни (шилиш, кесиш, текислаш ва бошқалар) кинематикасини қайтариб натижага эришилади. Биринчисида асбобни ишлов олаётган буюм билан контакти мавжуд эмас, чунки оралиққа босим билан электролит берилади. Шу сабабли асбоб юмшоқ, ток ўтқазувчи материаллардан тайерланиши мумкин. Ўлчамли электрокимё ишлов қўлланилади: механик усулда қийин ишланадиган материаллардан тайерланадиган, юқори аниқликка эга бўладиган штамплар, пресс-шаклларни ишлаб чиқишда (расм 47, а); мураккаб шаклли сиртларни ҳосил қилиш учун, мураккаб шаклдаги бўшлиқларни кесиш, калибрлаш ва ўлчамларини аниқ миқдорларга етқазиш учун (расм 47, б); буюмларга белги қўйиш ва тамғалаш учун (расм 47, в); қаттиқ аралашмалардан кесувчи асбобларни чархлаш учун; кўп сонли тешикларни (юмалоқ, тўғри бурчакли, фасонли ва бошқ.) ҳосил қилиш учун; Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling