«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Расм 5.1. Зеебек (а) ва Пельтье (б) термоэлектрик ходисалари


Download 0.98 Mb.
bet68/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Расм 5.1. Зеебек (а) ва Пельтье (б) термоэлектрик ходисалари

ТермоЭЮК, мкВ,


Е е(Т2 Т1), (5.1)
бунда еЗеебек коэффициенти, мкВК; Т2 ва Т1қизиган ва совуқ кавшарларни ҳароратлари, К.
Зеебек ходисаси термометрияда кенг қўлланилади  ҳар қандай терможуфтликда иссиқлик энергияси тўғридан-тўғри электр энергиясига айлантирилади. Коэффициент е металлар учун бир градусга бир неча микровольтдан ошмайди, ярим ўтказгичларда у кўпроқ ва бир градусга бир неча юз микровольтни ташкил қилади.
Пельтье эффекти Зеебек ходисасига тескари ходисадир. Агар икки турли материалдан ясалган ўтказгичлардан электр занжир тузиб, ток ўтказилса, ток йўналишига боғлиқ холда Ленц-Джоуль иссиқлигига қўшимча контактлардан бирида иссиқлик ажрайди, бошқасида эса иссиқлик ютилади, яъни совитиш содир бўлади (расм 5.1, б). Турли ўтказгичларда электр токини ўтказишда қатнашадиган электронларни ўртача энергияси бир хил эмаслиги туфайли электронлар бир ўтказгичдан бошқасига ўтишда ўз энергиясини тўлдиради, бунинг учун контакт жойида улар ўтган ўтказгични атомларидан энергияни олишади, ёки бунинг акси бўлади, яъни бу атомларга энергияни ошиқчасини беришади. Биринчи холда Пельтье иссиқлиги ютилади, иккинчисида ажрайди. Пельтье эффекти электронли ва ковакли ўтказувчанликка эга ярим ўтказгичлардан иборат тизимларда айниқса кучли билинади.
Пельтье иссиқлиги, Дж,
QП КПI, (5.2)
бу ерда: КППельтье коэффициенти, Вс; Iтермоэлемент занжиридаги ток кучи, А; токни оқиш вақти, с.
Пельтье ва Зеебек коэффициентлари орасида алоқа мавжуд
КП еТ, (5.3)
бунда Ткавшарланган жойни ҳарорати, К.
Томсон эффекти: қисмларини ҳароратлари фарқ қиладиган бир жинсли ўтказгичдан электр токи ўтганда Ленц-Джоуль иссиқлигига қўшимча иссиқликни қандайдир миқдори ажрайди ёки ундан ютилади (Томсон иссиқлиги), Дж:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling