«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet59/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Qум   ёки Qум  Qсол It, (6.16)
бу ерда I-заготовкадан ўтадиган ток, А; t-токни ўтиш вақти, мин; S-заготовкани сирти, см2; А-буюмларни металлининг атом массаси; -аноддан ток бўйича чиқиши, 0 <  < 1; Qсол - металлнинг хажмий ажратилишини солиштирма миқдори, см3мин; -заготовка металлини зичлиги, гсм3.
Электр кимё ишловини жараёни ҳамма усуллар учун бир хил ва ягона схема бўйича бажарилади. Аммо, электродлар материалини ва электролит таркибини, реакция содир бўладиган ҳажм ва ўлчамларини (электролит ва ўзаро таъсир махсулотлари билан тўлдирилган электродлараро ҳажмни), ҳамда жараённи ўтишини шароитларини (ҳарорат, ток зичлиги, реакция махсулларини чиқариш тезлигини, электролитни оқишини ва реакцияни бошқа параметрларини) ўзгартириб, электр кимё ишловини вариантларини катта сонини олиш мумкин. Улар ичида деталлар ва буюмларни сиртини хусусиятларини ва холатини ўзгартирадиган пардоз амаллар усулларини гуруҳи мухим ўрин тутади.
Электркимё (аноддаги) тозалаш - сирт ифлосликларини, оксидларини, ўсмаларини, зангни, белгиларни олиб ташлаш ва қирраларни ва метални кесувчи зарраларини текислаш учун ишлатилади. Электркимё текислаш металларини эришини етарли катта тезликларида (50-500 мм3мин) бажарилади, шунинг учун бундай текислашдан кейин сирт силлиқ бўлмайди. Жараённи тезлиги кенг диапазонда ток зичлигини ва электролит ҳароратини ўзгартириб ростланади.
Электрокимё (аноддаги) силлиқлаш ва ялти-ратиш - паст ток зичлигида бажарилади ва металлнинг макро ва микрорельефини ҳосил қилувчи ғадур-ғудурларини эритишдан иборат. Натижада сиртни микрогеометрияси яхшиланади, у силлиқланиб ойна каби ялтирайди. Бу усулда сиртнинг ғадир-будирлиги механик силлиқлаш ёки ялтиратишдаги миқдорларига тенг бўлади.
Электрокимё силлиқлаш ёки ялтиратиш жараёни ишлов олаётган сиртни чуқурчакларида (анод) электролиз жараёнида эритишни махсулотлари йиғилади. Улар катта электр қаршиликка эга ва шунинг учун ток зичлиги камаяди (расм 6.3).






Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling