«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Иситиб-вентиляцияловчи электр калорифер ускуналар
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Параметр СФОА-50,5ТЦ СФОА-100,5ТЦ
- СФОА-600,5ТЦ СФОА-1000,5ТЦ
Иситиб-вентиляцияловчи электр калорифер ускуналар. Бу ускуналар бир йўла иситиш ва вентиляциялаш вазифаларини бажарадилар. Хоналарга ҳаво келтирувчи вентиляция бир неча каналлардан иборат бўлиб, ҳар бирида электр калорифер ускунаси бўлади. Бундай тизим юқори эксплуатация ишончли бўлиб, хонада керакли ҳароратий режим битта ёки бир нечта электр калориферлар ишдан чиққанда ҳам таъминланиб туради. Тизим осон автоматлаштирилади, бу эса оптимал микроиқлимни таъминлашга имкон беради.
Иситиб-вентиляцияловчи электр калорифер ускуналар иситгичларини сиртини максимал рухсат этилган ҳарорати 170…180оС бўлади. Бунда чанг куймайди, бу эса сангигиена ва зооветеринария талабларига жавоб беради. Ускуналардан чиқаятган ҳавони ҳарорати 40…50оС-дан ошмаслиги керак. Чорвачилик ва паррандачилик хоналарида ишлатиладиган иситиб-вентиляцияловчи тизимларни техник параметрлари жадвал 6 ва 7-ларда келтирилган. Жадвал 5.1.
Жадвал 5.2.
Электрокалорифер қурилмалар СФО турдаги унификацияланган электрокалорифер, марказдан қочувчи турдаги вентилятор Ц-4-70 ва бошқарув шкафидан иборат. Электрокалорифер ўз навбатида каркас, кожух ва алюминий билан қовурғаланган ТЭН-лар гуруҳидан иборат. СФОА ва СФОЦ турдаги ускуналар ўхшаш реле-контактли бошқарув схемаларига эга, улар қизитувчи элементлар ва ускунани иссиқлик ишлаб чиқиш унумдорлигини поғонали ростлашга имкон берадилар. Бирламчи термоўзгартиргич сифатида иситиладиган хоналарда ўрнатиладиган ДТКБ-53 турдаги биметалли датчиклар ишлатилган. Иситиш элементларини ҳарорати 180оС-га етганда ва вентиляторни электр двигатели тўхтаганда иситиш элементларни ўчириш кўзда тутилган. Ҳозир модернизацияланган ускуналарда электрон ростлагичлар қўлланилмоқда, бошқарув схемалари эса микросхемаларда бажарилаятган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling