«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Расм 8.3. Контактлаб электрлантирувчи қурилма: 1-бункер, 2-қия сирт, 3-цилиндрсимон электрод, 4-металл тўр, 5-сиртсимон электрод


Download 0.98 Mb.
bet82/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Расм 8.3. Контактлаб электрлантирувчи қурилма: 1-бункер, 2-қия сирт, 3-цилиндрсимон электрод, 4-металл тўр, 5-сиртсимон электрод.

Қаттиқ ва суюқ заррачаларни чўктирувчи электростатик қурилмалар-электрофильтрлар.


Атмосферага саноат чиқариб ташлайдиган чиқиндилар. Улар катта ҳажмдаги газларни юқори эффективлик билан тозалаш учун ишлатилади. Кўп саноат корхоналари (металлургия, кимё, цемент, қурилиш материаллари заводлари, қозонхоналар ва бошқалар) атроф муҳитни ифлословчи манбалардир. Улар атмосферага катта миқдорда чанг-қурум томчиларини чиқариб ташлайдилар. Бу заррачаларни ҳаводаги таркиби (ҳавода муаллах туриши) ҳар хил дисперслиликка эга. Катта дисперсли заррачалар (ўлчамлари 1 микрометрдан катта) газ оқимидан механик фильтрлар билан олиб ташланиши мумкин, бу фильтрлар циклон дейилади. Майда дисперсли заррачалар аэрозоллар дейилади. Аэрозоллар газ ҳаракатини кичик тезликларида ҳам муаллах холатда бўлишади. Бундай заррачаларни газ оқимидан электр фильтрлари билан олиб ташлаш энг эффективдир. Электростатик сеператорлардаги каби бу ердаги жараён икки босқичга эга: заррачаларни электрлаштириш ва уларни электростатик майдон ёрдамида йуналишини ўзгартириш.
Заррачалар газ оқимида муаллах холатда бўлганлиги сабабли уларни қайсидир сирт билан туқнаштириш иложи йўқ, шунинг учун бу ерда контактли электрлаштириш усули ишлатилмайди.
Ионли электрлаштириш. Электр фильтрларда ионли электрлаштириш усули қўлланилади, бу усулда чиқариб ташланаётган газ оқимидаги зарядланган заррачалар аэрозоллар билан туқнашиб, уларга электр зарядларини беришлари мумкин ва улар билан тескари қутбли электродларга электр майдон кучи билан тортилишлари мумкин. Аммо бу жараёнда ҳосил буладиган ток (заррачаларни электродлар томон оқими) газдаги зарядланган заррачаларни озлиги сабабли жуда кичик.

Тож разряд. Ионлашган заррачаларни сонини кўпайтириш учун тож разряд ҳосил қилинади ва у электрон оқимини кескин кўпайтиради. Тож разряд ҳосил қилган шу электронлар газ оқимидаги аэрозоллар билан туқнашиб, уларга электр зарядларини беради.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling