«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet81/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Fп 40r3 (8.10)
Электр ўтказувчи заррачалар учун r1 ва:
Fп 40r3 (8.11)
Бир жинсли электр майдонда dEdx0 ва, демак, пондеромотор куч нолга тенг. Бир жинсли бўлмаган электр майдонда пондеромотор куч электродлар ёнида ўзини билдиради ва улардан узоқлашган сари камаяди. Бунда пондеромотор кучлар зарядланган ва зарядланмаган заррачаларга таъсир қиладилар. Кулон, пондеромотор ва кўзгули кўриниш кучларини натижавий таъсири бир жинсли бўлмаган электр майдондаги заррачани ҳаракатланишини ва ориентациясини белгилайди. Кўп холларда Кулон кучи асосийдир.
Металл буюмларни буяйдиган электростатик қурилмалар. Электростатик бўяш усули. Буяшни ёки эмаллашни электростатик усули қуйидагидан иборат. Буяшга мўлжалланган металл буюмлар ерга уланган конвейерга осиб қўйилади (расм 8.1).
Конвейер чанглатувчи камерадан ўтади, унда тожланувчи электрод-рама 4-лар жойлаштирилган бўлади. Бу электродлар юқори кучланиш манбасини (150 кВ-гача) манфий қутбига уланади, мусбат қутб эса ерга уланади. Электродларда юқори кучланганлик градиенти ҳосил қилинади ва, демак, симлар атрофида нурланувчи тож ҳосил бўлади, бу ионлар интенсив ҳосил бўлишини кўрсатади. Мусбат ионлар манфий электрод томон силжийди, манфий ионлар эса буялаётган буюмлар томон ҳаракатланади, чунки улар электр майдонида мусбат заряд қабул қилишади.




Расм 8.1. Металл буюмларни тож разряд электр майдонида автоматик бўяйдиган қурилмани схемаси:
1-юқори вольтли трансформатор; 2-мойли автоматик узгич; 3-тўғрилагич; 4-тожланувчи электродлар; 5-изоляторлар; 6-бўёқни пневматик чанглаткичини учи; 7-конвейердаги буялаётган буюм; 8-конвейер; 9-ҳаво сўриш жиҳозили чанглаткич камера.
Электродлар ва кичик тезликда ҳаракатланаётган буюмлар орасига майда чанглатилган материал (буёқ, эмал, глазур ва бошқалар) оқими йўналтирилади. Бу материални майда заррачалари ионлар билан тўқнашиб, уларни адсорбциялантиради ва ион зарядини ишорасига мос заряд қабул қилишади. Буёвчини зарядланган заррачалари электростатик майдон кучлари таъсирида буюмларни сирти томон ҳаракатланади, чунки улар ерга уланган конвейерга осилган. Бу заррачалар олинган зарядни топшириб, буюмларга ёпишадилар ва уларни зич қатлам билан қоплайдилар.
Озиқ овқатларни электр дудлиш ва балиқни панировкалаш учун электростатик қурилмалар. Иш принципи ва тузилиши бўйича буюмларни бўяйдиган электростатик қурилмаларга ўхшаш. Аммо озиқ-овқатларга ишлов бериш технологик жараёнлари мураккаброқ ва ўз ичига бошқа электротехнологик операцияларни олади, хусусан махсулотни инфрақизил нурлар билан иситиш, қуритиш ва димлаш. Бунга қарамай, анъанавий жараёнларга қараганда ишлаб чиқариш жараёни 10-лаб марта тезлашади, махсулотни сифати яхшиланади ва қайта ишлашда сарфлар камаяди.
Қуруқ тўкилувчи аралашмаларни ажратадиган электрстатик қурилма. Бу жараенни электр сепарациялаш дейилади. Конструктив шакллашдан сепарация зоналарини панжарали, камерали ва барабанлиларга бўлишади.
Электр сепарациялаш асосида қуруқ тўкилувчи аралашмани электродлар ҳосил қилган электр майдон билан ўзаро таъсири ётади. Бунинг учун аралашма зарраларини электростатик индукция (контактли зарядлаш), ионларни тож разряд майдонида чўктириш (контактсиз зарядлаш) ва бу усулларни комбинациясидан фойдаланилади.




Расм 8.2. Қуруқ тўкилувчи аралашмаларни ажратадиган электрстатик қурилмани схемаси: 1-Бункер, 2- Лоток, 3- Эксцентрик, 4, 5- Электродлар, 6- қабул қилувчи жиҳоз, 7-Сақлагич, 8- Тўғрилагич, 9-кучланишни кўпайтирувчи трансформатор.

Тўкилувчи аралашма бункердан тушиб келиб, ҳаракатланаятганда заррачалар зарядланади ва электр майдонга тушиб, майдон таъсирида зарядни миқдори ва ишорасига қараб, пастга тушиш йуналиши ўзгаради, натижада қабул қилувчи жиҳозни бўлимлари фракцияларга ажратилган заррачалар билан тўлади. Электродлар орасидаги кучланиш 25-30 кВ. Шунга ўхшаш электр сепараторлари ҳар қандай, заррачалари сирпанишда зарядланадиган, тўкилувчини сортлаш учун ишлатилади. Сепараторни унумдорлиги лотокни кенглиги ва оралиғига боғлиқ.


Электр сепараторларда ва бошқа ускуналарда заррачаларни электрлаштириш учун электростатик индукция усули дейиладиган усул ишлатилиши мумкин, бунда заррачалар электрод билан контактланганда зарядланади ёки электрод енидан ўтганда зарядланади. Бу усулда ўтказувчи кукунлар бошқа усулларга қараганда каттароқ заряд олади. Диэлектрик материаллар эса уни тескариси. Бу усул суюқ материалларни, масалан, эмульсия ва краска ва бошқаларни электрлантириш учун қўлланилади. Бундай материалларни аэрозоллар дейилади ва уларни зарядлаб, чўктиришни аэрозол технологияси дейилади. Бундай технология ўсимликларни кимёвий ҳимоялашда, уруғларни дорилашда, доривор препаратларни чанглатишда, хоналарни ҳавосини тозалаш ва дезинфекциялашда қўлланилади.


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling