«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Билвосита ишловчи ЭЁП лари


Download 0.98 Mb.
bet27/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Билвосита ишловчи ЭЁП лари.


Билвосита ЭЁП нинг схемаси 12 - расмда келтирилган. Бир фазали билвосита ЭЁП ларнинг асосий кисмлари куйидагилардан иборат: 1- ички кисми юкори хароратларга (утга) чидамли материал билан футеровкаланган горизонтал ванна; 2-горизонтал ваннанинг карама-карши деворларига урнатилган электродлар. Электродлар сарф булиб бориши мобайнида махсус механизм ёрдамида бир-бирига караб силжитиб борилади; 3 - эритилаётган 12-расм материал. Ушбу материал ваннага печь корпуси 5 нинг ён дарчаси оркали юкланади; 4 - электр ёйи.
Электродлар кучланиш манбаасига улангандан сунг махсус механизм ёрдамида учлари бир-бирига туташтирилади ва бунинг оқибатида электродлар занжирида ток ҳосил булгач, бир-биридан узоклаштирилади ва натижада ёй ҳосил булади. Ёйда ҳосил бўлган иссиклик энергияси узлаштирилиши хисобига металларга иссиклик ишлови берилади ёки эритилади. Металл эритиб булингач, оғдириш механизми ёрдамида печь оғдирилади ва эритма махсус идишларга тукилади. Печь куввати манбаа токини ва электродларни якинлаштириш ёки узоклаштириш натижасида ёй узунлигини ўзгартириш хисобига бошкарилади.
Печнинг асосий электр жихозларини печь трансформатори, бошкариш реактори ва электродларни узатиш механизмининг электр юритмаси ташқил этади.
Билвосита ЭЁП лари 0.25 т ва 0.5 т сигимига эга. Улар мос равишда куввати 175 - 250 ва 250 - 400 кВ*А га тенг трансформаторлар билан таъминланган булиб, бундай печларда графитлаштирилган электродлар кулланилади.
Бевосита ишловчи ЭЁП лар.
Бевосита ЭЁП лар асосан кейинчалик прокат цехларида куйма ёмби олиш учун мулжалланган пулат эритиш учун белгиланган. Шунингдек, олинган пулат махсулоти машинасозлик заводларида фасонли куйиш оркали металлургик хом ашё олиш учун ишлатилади.
Бевосита ЭЁП ларининг тузилиши ва ишлаш принципини пулат эритиш ёй печлари мисолида курамиз. Пулат эритиш ёй печи (ПЭЁП)нинг схемаси 13-расмда келтирилган.



Печнинг тузилиши :
1 - пулат кожух; 2 - юкори ҳароратга (ўтга) чидамли футеровка; электродлар - 4 ўтадиган печнинг свод кисми - 3 ; 5-электродларни кутариш механизми; 6 - электр ёйи.
ПЭЁПлари, шунингдек, металлни кимёвий таркибини ростлашга мулжалланган электро-магнит усулда кориштириш курил-маси, эритмани тукиш учун мул-жалланган печни оғдириш механизми, печь своди (копкоги )ни кутариш ва буриш хамда элек-тродларни узатиш ва кутариш механизмлари билан таъминланган.
Электротехник пулатни эритиш жараёни куйидаги жараёнлар кетма - кетлигидан иборат:
- металлом (руда, скрап) ни эритиш;
- коришмани турли кушилма ва газлардан тозалаш;
- металл раскислениеси;
- коришмага легирловчи компонентлар кушиш;
- рафинация жараёни;
- эритмани аввал махсус чумичга ( ковшга ) ва ундан тегишли фор-маларга куйиш.
Катта хажмдаги печларда эритиш жараёни 4-6 соат давом этиб, ундан 1,5 - 2,5 соати эритишга, 2-4 соати металлни оксидлаш ва рафинация қилиш учун сарфланади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling