«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet29/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

12– МАЪРУЗА


Нур таркатуви пирометрлар. Автоматик пирометрлар ва термометрлар


Режа:
1. Пулат эритувчи ёй печларининг иш режимлари ва характеристикалари.
2. Пулат эритиш ёй печларининг оптимал иш режимини танлаш.


Таянч сўз ва иборалар
ПЭЁП ларининг энергетик характеристикалари; ПЭЁП ларининг ишчи (технологик) характеристикалари; ПЭЁП ларининг алмаштириш схемаси; ПЭЁП ларининг минимум электр энергияси сарф қилиш оптимал режими; ПЭЁП ларининг максимал ишлаб чикарувчанлик оптимал режими; ПЭЁП ларининг иш режими; фойдали куввати; тула кувват; кувват коэффиценти; ишлаб чикарувчанлик.

Печдан, хусусан электродлар занжиридан окаётган ток кучининг микдорига кура ПЭЁП ларининг куйидаги иш режимларида ишлайди деб юритилади:


а) салт юриш режими (электр ёйи мавжуд эмас, I = 0 )
б) нормал (номинал) иш режими (I = Iном);
в) эксплутацион киска туташув режими (I = Iк.т.).
Печнинг тула куввати Р тула, ёйда сарф булаётган куввати Р ёй, йуколаётган ( бехуда сарф булаётган) электр куввати Рэл.й., йуколаётган иссиклик куввати Рисс.й, печнинг фойдали иш коэффициенти  ва печнинг кувват коэффициенти cоs каби катталиклари билан печь токи УРТА сидаги богланиш характеристикалари ПЭЁП ларнинг энергетик характеристикалари деб юритилади. ( яpни энергетик характеристикаларни ифодаловчи богланишлар - Р тула = f(I); Р ёй = f(I); Р.эл.й = f(I); Рисс..й. = f(I);  = f(I); ва соs  = f (I) лардир).
ПЭЁП томонидан сарф булаётган электр энергияси N, печнинг ишлаб чикарувчанлиги q, печнинг тула фойдали иш коэффициенти  ва 1 тонна махсулотни эритиш учун кетган вакт t каби катталиклар билан печь токи ўртасидаги богланиш характеристикалари печнинг технологик ёки ишчи характеристикалари деб юритилади (ишчи харак-теристикалар - N=f(I);
q = f(I); п = f(I); ва t = f(I); - богланишлар билан ифодаланади).
Печнинг энергетик ва ишчи характеристика-ларини таълил қилиш оркалигина, барча курсаткичлар буйича оптимал иш режимини белгиловчи ток қийматини белгилаш мумкин. Ушбу характеристика-ларни ПЭЁП нинг алмаштириш схемаси ёрдамида назарий хисоблаб чикилади (15 - расм). Алмаштириш схемасида печь электр занжирининг элементлари мос равишда индуктив ва актив каршиликлар билан алмаштирилади, электр ёйи эса актив каршилик сифатида кабул қилинади.
15 - расмда куйидаги белгилашлар амалга оширилган:
- трансформатор иккиламчи чўлғам ининг актив ва индуктив каршилиги:
- мос равишда киска тармокнинг актив ва индуктив каршилиги;
- электр ёйининг каршилиги;
- реактор актив ва индуктив каршиликларининг келтирилган қийматлари;
- трансфороматор бирламчи чўлғам и актив ва индуктив каршиликларининг келтирилган қийматлари;
- манбаадаги фаза кучланиши;
- электр ёйидаги кучланиш.




Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling