3.10-расм. ВЁП ларнинг принципиал электр схемаси ва унинг алмаштириш схемаси
3.10 - расмда: 1-шинали ток ўтказгич, rш; 2-выключатель; 3-балласт қаршилик, rб; 4-эгилувчан кабель, rгк; 5-вакуум ёй печи, rд; 6- кристал-лизаторга уланувчи шинали ток ўтказгич, rт;
Печь куч занжирининг тўла қаршилиги :
r=rш+rгк+rк+rт
ЭЁП ларининг электр манбалари қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Зарур бўлган иссиқлик қувватини таъминловчи, ўнлаб килоампер токнинг катталигини белгиловчи ёйнинг кичик қийматдаги қаршилиги.
2. Қувватни кенг диапозонда (1 : 8) бошқариш имконияти.
3. Печp қувватини белгиланган даражада ва юқори стабиллик билан ушлаб туриш имконияти (2 фоиздан оғмаган ҳолда ).
4. Юқори ишончлиликга эга бўлишнинг муҳимлиги, чунки печнинг кутилмаганда манбадан узилиши эритилаётган маҳсулотдан маҳрум бўлишга олиб келади.
Бугунги кунда ЭЁП ларининг манбаси сифатида ГПН - 550 типидаги машинали ўзгартиргичлар қўлланилиб келинмокда. Унинг куввати 645-675 кВт , номинал токи 6500 ва 14000 А, салт юриш кучланиши 85 - 40 В.
Янги чиқарилаётган қурилмалар таркибига қуйидаги типдаги агрегатлардан бири киради: бошқарилмайдиган вентиллардан тузилган тўғрилагич; тиристорлар асосидаги тўғрилагичлар; параметрик ток манбалари.
Агрегатларнинг биринчи тури, бошқарилмайдиган вентиллар асосидаги тўғрилагичлар (мисол тариқасида ВАКП сериядагиси учун) ишлаш принципи вентилларга кетма-кет уланган дросселлар ёрдамида токни бошқарган ҳолда стабиллаштириш принципига асосланган. Бундай агрегатлар 12,5; 25,0; 37,5 кА токларда, 75В кучланишда ишлашга мўлжал-ланган бўлиб, ёйдаги кучланиш 25 - 35 В ва қуввати 940-2800 кВт га тенг.
Тиристорлар асосидаги тўғрилагичлар 6 ёки 10 кВ кучланишдаги манбага уланиб, трансформаторнинг бирламчи чўлғами РПН билан жиҳозланган. Номинал ток қиймати 12,5 - 50 кА ва қувват коэфициенти 0,6 га, иккиламчи кучланиш 75 - 115 В га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |