«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


– МАЪРУЗА Дискрет ростланувчи


Download 0.98 Mb.
bet34/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

14– МАЪРУЗА


Дискрет ростланувчи қурилмалар


Режа
1. Руднотермик печлар
2. Вакуумли ёй печлари (ВЁП)
3. Плазмали ва электр шлакли қайта қуйиш печлари


Таянч сўз ва иборалар
Ёй разряди; Ёйнинг катедолди ва анодолди булаклари; Электр ёйнинг устуни; Ёйнинг вольт-ампер характеристикаси; понзациялаш потенциали; катод ва анод доги; ўзгармас ток электр ёйи; ўзгарувчан ток электр ёйи; ёйнинг ёниши зонаси; Ёйнинг баркарор ёниш нуктаси, ёйнинг баркарор ёнишини ёй узунлигини ўзгартириш, актив каршиликни ўзгартириш ва манбаа кучланишини ўзгартириш оркали бошкариш, балласт каршилик, ёйнинг батамол учиш запаси; ёй токини чеклаш зопаси.

Руднотермик печлар (РТП) кимё саноати ва металлургиянинг асосий технологик агрегатлари ҳисобланади. Улар юқори бирламчи қувватга эга бўлиб, электр таъминоти ишончлилиги бўйича иккинчи гуруҳ категория электр истеъмолчилари ҳисобланадилар.


РТП ларда пар ёки газ, суюқ эритма ва ёмби шаклидаги бутун қаттиқ жисм кўринишида маъсулот олинади. Тегишли металлар оксидларини тикловчилар, яъни углерод, кремний, алюминий кабилардан фойдаланган ҳолда тиклаш йўли билан темир билан кремний, марганец, волpфрам ва бошқаларнинг ферроқоришмалари (масалан, ферроволpфрам, ферромолиб-ден, феррованнадий, ферротитан ва б.) олинади.
РТП лардан фойдаланиш соҳаларида, ойна маъсулотлари печлари ва металлургия агрегатлари футеровкасини қуриш учун ишлатиладиган ва электроэритиш усулида олинган юқори ҳароратларга чидамли материаллар ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутади. Бунда хом ашё сифатида тупроқ, циркон, кварцли қум кабилар ишлатилиб, очиқ ёй билан эритиш усулида олинадиган корунд, бакор каби юқори ҳароратларга чидамли (ўтга чидамли) материаллар юқори даражада таркибан тоза ва юқори зичликга эга. Ушбу жараёнларда электр энергиясининг сарфи N = 1800 - 2300 кВтсоат /тоннани ташқил этади.
РТП ларнинг асосий белгилари:
1. Шихтанинг солиштирма электр қаршилиги ҳарорат ўзгариши билан сезиларли ўзгаради (совуқ ҳолатдаги шихта ўтказувчанликга эга бўлмайди, лекин эриган ҳолатда у ионли қоришма бўлиб, қоришманинг ўтказувчанлиги ҳам ҳароратга боғлиқдир).
2. Шихтани бошқа шаклга келтириш (масалан, эриган қоришма шаклига) ҳарорати 1200 - 2200К га тенгдир.
3. РТП лар 1-2 йил давомидаги узлуксиз иш режимида ишлашга мўлжалланган.
4. РТП лар нисбатан сокин иш режимига (ПЭЁП ларидаги каби эксплутацион қисқа туташувлар РТП ларда кузатилмайди) эгадирлар.
РТП ларда қайта ишлов берилаётган махсулотлар кимёвий таркибининг кўп турли ва мураккаблигига кўра, уларнинг конструкциялари ҳам кўп турлидир. Улардан қуйидаги беш асосий турдаги жараён ва печларни алоҳида қайд этиш мақсадга мувофиқдир:
1. Шлаксиз ёки кам шлакли жараён ва уларни амалга оширувчи РТП лар (ферроқоришмалар, калpций карбидини олиш).
2. Кўп шлакли жараёнлар ва уларни амалга оширувчи РТП лар (фосфор ва шу кабиларни олиш).
3. Рафинация қилиш печлари.
4. Блок жараёнлар ва уларни амалга оширувчи РТП лар (электрокорунд ва ферроволpфрам олиш).
5. Юқори ҳароратларга (ўтга) чидамли материаллар олиш жараёнлари ва уларни амалга оширувчи РТП лар.
РТП ларда уч хил кўринишдаги электродлар қўлланилади, яъни кўмирдан ясалган ва диаметри 1200 - 1400 мм бўлган электродлар; диаметри 800 мм гача бўлган графитланган электродлар ва диаметри 2000 мм ёки
(3200х850)мм ўлчамдаги тўғри тўртбурчак кесим юзали ўзидан узайти-рилувчи (самоспекаюўиеся) электродлар.
РТП ларнинг электр характеристикалари печнинг ишчи муҳитидаги ток тақсимоти хусусиятлари ва унга мос келувчи печp уланадиган электр манбаси схемаси хусусиятлари билан аниқланади.
Электродлар ва печp туби ўртасидаги тажриба йўли билан аниқланган печp ваннасининг қаршилиги:
(3.17)

Амалдаги РТП ларда ўтказилган ўлчовлар печp кучланиши ва токи ўртасидаги алоқа, қоидага кўра чизиқли бўлиб Ом қонунига бўйсунишини кўрсатади. Симметрик РТП қурилмасининг алмаштириш схемаси 3.9 - расмда келтирилган (ПЭЁП лари мисолида келтирилган тушунтиришлар мазкур холат учун ҳам ўринли).








Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling