«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Назорат саволлар 1.Электр ёйи нима? Унинг ҳосил булиши учун шарт шароитлар
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
Назорат саволлар1.Электр ёйи нима? Унинг ҳосил булиши учун шарт шароитлар.2. Электр ёйининг ёй устуни ва электродлар олди булакларининг хусусиятларини тушунтириб беринг. 3. Ёйнинг катодолди бўлагининг асосий кўрсаткичлари 4. Ёйнинг анодолди бўлагининг асосий кўрсаткичлари 5. Ёйнинг устуни тўғриида маълумот беринг 6. Ионизациялаш потенциялаш нима 15 – МАЪРУЗА Таъминот кучланиши силлик ростланадиган қурилмалар. Бажарувчи гидравлик ва электрик юритмалар Режа: Билвосита ишловчи ЭЁП. Бевосита ишловчи ЭЁП. Қаршилик электр ёй печлари. Таянч сўз ва иборалар Ёйли пўлат эритиш печлари; плазмали печлар ва плазмали - ёй эритиш қурилмалари, вакуум ёй печлари. Электр ёй печлари (ЭЁП) металлургия, кимё, машинасозлик ва саноатнинг бошқа жабҳаларида қўлланиладилар. Улар қуйидаги турларга бўлинадилар: 1. Билвосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи иссиқлик ишлови берилаётган (эритилаётган) металл устида жойлашган электродлар ўртасида ҳосил қилинади ва бунда электр ёйи ва металл ўртасидаги иссиқлик алмашуви - нурли иссиқлик алмашуви усули орқали амалга оширилади. 2. Бевосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи электродлар учи билан металл ўртасида ёнади ва бунда ёйдаги иссиқлик металлга нурли иссиқлик алмашуви, конвекция ва иссиқлик ўтказувчанлик орқали узатилади. 3. Қаршилик электр ёй печлари - бундай печларда ёй электр ўтказувчан шихта қатлами остида ёнади, бунда иссиқлик қисман ёй разрядида ва қисман шихта орқали ток оқиб ўтиши оқибатида эритилаётган материалда ажралиб чиқади ва печь хажмига узатилаётган иссиқлик-иссиқлик ўтказувчанлик, нурли иссиқлик алмашуви ва қисман конвекция усулларида амалга оширилади. 4. Вакуум ёй печлари - уларда электр ёйи инерт газларда ёки электрод ва суюқ металл ваннаси ўртасида кичик босим остида эритилган материал (металл) парларида ҳосил қилинади (ёнади). 5. Плазмали печлар ва плазмали - ёй эритиш қурилмалари - бундай қурилмаларда металларга иссиқлик ишлови бериш, электр ёйи ва у билан бириктирилган инерт газининг плазма оқими ёрдамида амалга оширилади. Бир фазали билвосита ЭЁП ларнинг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат: 1- ички қисми юқори ҳароратларга (ўтга) чидамли материал билан футеровкаланган горизонтал ванна; 2-горизонтал ваннанинг қарама - қарши деворларига ўрнатилган электродлар. Электродлар сарф бўлиб бориши мобайнида махсус механизм ёрдамида бир-бирига қараб силжитиб борилади; 3 – эритилаётган материал. Ушбу материал ваннага печь корпуси 5 нинг ён дарчаси орқали юкланади; 4 - электр ёйи. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling