Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2020 йилдаги 638-сон
Кучга кириш санаси
10.10.2020
Қўшимча ахборот
Улашиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси электр энергетика объектларида электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С.Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 октябрь,
638-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 638-сон қарорига
ИЛОВА
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
ҚОИДАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |