Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
2-§. Ишларни бажариш тартиби
27. Ишлаб турган электр қурилмаларида бажариладиган ишлар ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган наряд-ижозат шакли бўйича олиб борилиши лозим. Ушбу Қоидаларда кўрсатилган ҳолатларда ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат берилади. 28. Ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, шунингдек, иш жойларини ва топшириқ ҳажмини наряд ёки фармойишда белгиланганидан кенгайтириш тақиқланади. 29. Электр қурилмаларида, бошқа наряд амал қилаётган зонада бажариладиган ҳар қандай ишлар, ушбу наряд бўйича иш олиб бораётган шахс (иш раҳбари) ёки ушбу нарядни берган шахс билан келишган ҳолда бажарилиши шарт. Келишув иш жойини тайёрлашдан олдин наряднинг ҳошиясида «Келишилди» деган сўз ёзилиб, келишган шахс имзоси (ушбу Қоидаларга 3-илова, 2-жадвали) билан расмийлаштирилади. 30. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларини, шунингдек, кучланишидан қатъи назар ҲЛни мукаммал таъмирлаш технологик харита ёки ишларни бажариш лойиҳаси (кейин ўринларда — ИБЛ) бўйича амалга оширилиши шарт. 31. Электр станция ва подстанцияларнинг 1000 В гача кучланишли электр қурилмалари ва КЛда кучланиш остида ишлаётганда қуйидагилар бажарилиши шарт: иш жойига яқин жойлашган, бехосдан тегиш эҳтимоли бўлган кучланиш остидаги бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиб қўйиш; диэлектрик калишларда ёки изоляцияланган тагликда ёхуд диэлектрик гиламчада туриб ишлаш; дастаги изоляцияланган асбобларни (бундан ташқари отверткаларнинг ўзаги ҳам изоляцияланган бўлиши керак) қўллаш; агар бундай асбоблар бўлмаса, диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш. Енги калта ёки шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек, темир арралар, эговлар, металлдан қилинган метрлар ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланиш тақиқланади. 32. Агар электр қурилмаларида эгилиб ишлаётган шахс қаддини ростлаганда электр қурилмасининг ток ўтказувчи қисмларигача масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса, бундай ҳолатда ишлаш тақиқланади. Электр станция ва подстанцияларнинг 6 — 110 кВ кучланишли электр қурилмаларида тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмларида орқа ёки икки ён томонда жойлашган ҳолатда иш бажариш тақиқланади. 33. Кучланиш остида бўлган ускунанинг изоляторларига электр ҳимоя воситаларини қўлламасдан тегиш тақиқланади. 34. ҲЛ ва АҲЛнинг электр боғланган участкаларини (симларни, тросларни) улаш ёки узишдан олдин, уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Участкаларнинг потенциалларини тенглаштириш, уларни сим орқали улаш ёки узилиши керак бўлган (узилиши мўлжалланган) жойнинг иккала томонига ерга улагичларни ўрнатиш, сўнгра уларни бир умумий ерга улагичга (ерга улаш тузилмасига) улаш орқали амалга оширилади. 35. Электр ҳимоя воситаларидан (изоляцияловчи штангалар ва омбирлар, электр ўлчов штангалари ва омбирлари, кучланишни кўрсатувчи асбоблар билан) фойдаланиб ишлаганда ток ўтказувчи қисмларга одамнинг яқинлашишига — ушбу воситаларнинг изоляцияланган қисми узунлиги билан белгиланадиган масофага ижозат берилади. 36. ОТҚда ва ҲЛнинг кесишиш оралиқларида кучланиш остида бўлган симлардан пастда жойлашган симлар (трослар), уларга тааллуқли изоляторлар ва арматураларни алмаштиришда, алмаштириш учун мўлжалланган симларни силтаб тортганда юқорида жойлашган кучланиш остида бўлган симларга тегиб кетмаслик учун ушбу ўзгартирилаётган симлар (трослар) устига ўсимлик ёки синтетик толадан тўқилган арқонлар ташланади. Арқонлар кесишган оралиқда жойлашган симни икки жойдан ҳар тарафга ташланиб, уларнинг учлари лангарга, конструкцияларга ёки бошқа жойларга тортиб маҳкамланиши керак. Симларни (тросни) кўтариш аста-секин ва бир маромда бажарилиши шарт. 37. Кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юқорида жойлашган симларда ва уларга тааллуқли изоляторлардаги, арматурадаги ишлар корхона раҳбарияти тасдиқлаган ИБЛ бўйича олиб борилиши керак. ИБЛда симлар (трослар) осилиб тушиб кетмаслиги ҳамда илашган кучланишдан ҳимоя қилиш чоралари кўзда тутилган бўлиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симлардан кучланишни олмасдан туриб симларни (тросларни) алмаштириш тақиқланади. 38. Ходимлар, агар электр қурилмасида кучланиш йўқолса, унга кучланиш огоҳлантирилмасдан яна берилиши мумкинлигини ёдда тутишлари керак. 39. Сутканинг қоронғи пайтида иш олиб борилаётган жойлар — йўлкалар, у ерга бориш йўллари ва иш жойлари ёритилган бўлиши шарт. Ёритилиш даражаси бир маромда бўлиб, ёритиш қурилмалари ишлаётганларнинг кўзини қамаштирмаслиги керак. Ёритилмаган жойларда ишлаш тақиқланади. 40. Момоқалдироқ яқинлашаётганда ҲЛ, АҲЛ, ОТҚ, ЁТҚнинг ҲЛ чиқармалари ва линия ажратгичларида, ҲЛ участкаларига уланган КЛда, шунингдек, алоқа узеллари хоналарининг АҲЛ кирган қисмида ва антенна-устунли иншоотлардаги барча ишлар тўхтатилиши шарт. 41. Электр станциялар ва подстанцияларнинг ишлаб турган электр ускуналари (бошқариш, реле ва шунга ўхшаш шчитлардан ташқари) жойлашган хоналарда, ЁТҚ ва ОТҚда, қудуқларда, туннелларда ва траншеяларда бўлган, шунингдек, ҲЛга хизмат кўрсатишда ва мукаммал таъмирлашда иштирок берувчи барча ходимлар ҳимоя каскаларидан фойдаланишга мажбурдир. 42. Компрессор қурилмалари ва ҳаво йиғгичларга, аккумулятор батареялари ҳамда зарядловчи тузилмаларга хизмат кўрсатувчи хизматчилар III гуруҳга мансуб бўлишлари шарт. 43. Бошқариш шчитларида, ТҚда жойлашган ҳисоблагичлар ва бошқа ўлчов воситаларининг кўрсаткичларини навбатчи назорати остида корхона ёки бошқа ташкилот ходимидан бўлган хизматчи ёзиб олиши мумкин. Маҳаллий навбатчи ходим бўлмаган тақдирда, кўрсатгичлар ТЧБнинг катта ходими назорати остида ёзиб олиниши мумкин. 44. Ер қазиш ишларини бажаришда КМК 3.01.02-00 Қурилишда хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши керак. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling