Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат бериш
4-§. Бригада таркиби
68. Бригада аъзолари сони ва унинг таркиби уларнинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда иш бажариш шароитларига ҳамда бригада аъзолари устидан иш бажарувчининг (кузатувчининг) назоратини таъминлаш имкониятига қараб белгиланади. Иш бажарувчи раҳбарлик қилаётган бригада аъзоси II гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Ишлар кучланиш остида бажариладиган бўлса, бригада аъзоси III гуруҳга мансуб бўлиши шарт, ҲЛда бажариладиган ишлар бундан мустасно (ушбу Қоидаларнинг 332-банди), бундай ишларни IV гуруҳга мансуб бригада аъзоси бажариши шарт. Бригадага унинг III гуруҳга мансуб ҳар бир аъзосига I гуруҳга мансуб бир ишчини киритишга ижозат берилади. Лекин I гуруҳга мансуб бригада аъзоларининг умумий сони 3 кишидан ортмаслиги керак. Ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда (120 — 124, 127, 487, 525-бандларига қаралсин) ишларни фармойиш бўйича бир киши бажаришига рухсат этилади. 69. Навбатчи ўзидан юқори турувчи навбатчининг рухсати билан нарядга киритилмасдан, тезкор журналга ёзиб қўйилиб, таъмирлаш бригадасида ишлашга жалб қилиниши мумкин. 70. Бригада таркибини ўзгартириш, наряд берувчига ёки ушбу электр қурилмасида ушбу ишни бажариш учун наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ходимга ижозат берилади. Бригада таркибини ўзгартириш ҳақидаги кўрсатмалар телефон, радиоалоқа ёки курьер орқали ишга қўйувчига, иш раҳбарига ёки ишни бажарувчига юборилиши мумкин, у ўз имзоси билан ушбу ўзгартириш тўғрисида кўрсатма берган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини нарядга ёзиб қўяди. Бригада таркибини ўзгартиришда ушбу Қоидаларнинг 68-банди талаблари бузилишига йўл қўйилмаслиги шарт. Иш бажарувчи бригада таркибига қўшилган янги ишчиларга йўл-йўриқ бериши шарт. 71. Иш раҳбари ёки иш бажарувчи алмаштирилганда ёки бригада таркиби ярмидан кўпга ўзгартирилса, наряд янгидан берилиши шарт. 5-§. Иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат бериш 72. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш фақат навбатчи ёки бунга ваколати бор шахсдан ижозат олингандан сўнг бажарилиши мумкин, ИАЎ қурилмаларида ишга қўйиш бундан мустасно (ИАЎ қурилмаларида ишга қўйиш тартиби ушбу Қоидаларнинг XVIII бобида келтирилган). 73. Ижозат иш жойини тайёрлашни амалга оширувчига ва ходимларни ишга қўйувчига шахсан, телефон, радиоалоқа, курьер ёки оралиқ подстанция навбатчиси орқали берилиши мумкин. Бундай ижозатни олдиндан бериш тақиқланади. 74. Бригадани фақат битта наряд бўйича ишга қўйишга ижозат берилади. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling