Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 11. Электр станцияларнинг, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Подстанцияларда, қўшилмаларда битта наряд билан бир нечта иш жойларида иш бажариш
§ 11. Электр станцияларнинг, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва
КЛда иш бажаришда амалга ошириладиган тадбирлар I. Иш раҳбарини тайинлаш 104. Иш раҳбари қуйидаги ҳолларда тайинланиши керак: механизмлар ва юк кўтариш машиналари қўллаб ишланганда; 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда қурилмалардан кучланишни олиб ишлашда мазкур Қоидаларнинг 106 бандига мувофиқ ҳамма электр қурилмалардан кучланиш олинган ҳоллар, оддий ва аниқ схемали электр қурилмалар, электр моторлар, ва улар уланган ѐпиқ тақсимловчи қурилмалар бундан мустасно; транспорт ҳаракати серқатнов, ҳамда коммуникациялар зонасида жойлашган КЛ ва КАЛ да ишлашда. Наряд берувчига юқорида санаб ¢тилган ишлардан ташқари бошқа ишлар учун ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат берилади. II. Подстанцияларда, қўшилмаларда битта наряд билан бир нечта иш жойларида иш бажариш 105. Мазкур Қоидаларнинг 106, 107, 109, 110, 112 бандларида қайд этилган ҳол- лардан ташқари битта қ¢шилманинг битта ва бир нечта иш жойларида ишлашга битта наряд бериш рухсат этилади. 106. Ҳамма ток ¢тказувчи қисмлардан, шу жумладан ҲЛ ва КЛ кириб-чиққан қисмидан кучланиш олинган электр қурилмаларида ва қ¢шни электр қурилмаларга кириш й¢ллари беркитилган (1000 В кучланишгача б¢лган шчит ва ускуналар кучланиш остида қолиши мумкин) ҳолларда, барча қ¢шилмаларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд бе- ришга рухсат берилади. Бундай пайтда иш раҳбарини тайинлаш талаб қилинмайди. 107. Агрегатлар (қозон, турбина, генератор) ва алоҳида технологик қурилмаларни (кул чиқариб ташлаш, иситиш, ѐқилғи майдалагич тизимлари ва бошқаларни) таъмирлаш- га чақирилган тақдирда битта наряд ушбу агрегат электр моторларининг ҳаммасида (ѐки бир қисмида) ва ушбу агрегатларни (ускуналарни) электр моторларини электр энергияси билан таъминловчи тақсимловчи электр қурилмаларнинг ҳамма (ѐки бир қисми) қ¢шилмаларида ишлаш учун битта наряд берилади. Кучланиши бир хил ва бир тақсимловчи электр қурилмадан уланган электр мотор- ларда ишлаш учун битта наряд берилиши мумкин. 28 108. Электр моторларда ва улар уланган комплект тақсимловчи қурилмалари (кей- инчалик КТҚ) билан жиҳозланган ТҚда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойи- га ¢тказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди, бригадани ушбу электр қурилмалар- нинг бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашга рухсат этилади. Конструкцияси бошқача ишланган ТҚда электр моторлар қ¢шилмаларида ишлаганда ижозат олинганда ва иш бажарилганда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ¢тказиш нарядда расмийлаштирилиши зарур. 109. Якка тизимдор шинали ва исталган миқдорда секцияга эга б¢лган 6-110 кВ ТҚсида таъмирлаш учун барча секцияларни чиқарилган тақдирда, шиналар ва шу секция- нинг барча (ѐки бир қисми) қ¢шилмаларида битта наряд бериб ишлашга рухсат этилади. Ушбу секция чегарасида аъзоларини бир неча иш жойига тарқатиб ишлаш мумкин. 110. Электр қурилмаларнинг битта ва бир нечта қ¢шилмаларининг ҳар хил иш жойларида бир вақтда ѐки навбатма навбат ишлаш учун қуйидаги ҳолларда битта наряд беришга рухсат берилади: кучланиш ва назорат кабелларни ўтказиш, ҳамда к¢чириб ўтказишда, электр уску- наларини синашда, ҳимоя воситалари ва ¢лчов асбобларини, блокировка, автоматика, те- лемеханика, алоқа ва бошқа воситаларни текширишда; бир қ¢шилмадаги коммутацион аппаратларни таъмирлашда, шу жумладан ушбу аппаратларнинг юритмалари бошқа хонада жойлашган тақдирда ҳам; тоннелларда, коллекторлар, қудуқлар, хандақлар ва чуқурларда алоҳида жойлашган кабелларни таъмирлашда; иш жойининг жойлашиши ишбошига бригада устидан назорат олиб бориш имко- ниятини яратиши мумкин б¢лган тақдирда, ѐнма-ѐн жойлашган чуқурда, тақсимловчи қурилма ѐки иккита чуқур ичида бажариладиган кабелларни (иккитадан ортиқ б¢лмаган) таъмирлашда. Бу ҳолларда бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашга рухсат берилади. Бригада бир иш жойидан иккинчи иш жойига ¢тказишни расмийлаштириш та- лаб қилинмайди. 111. Мазкур Қоидаларнинг 106, 107, 109, 110 бандларига асосан бажарилиши ке- рак б¢лган ҳамма иш жойлари ишлашга ижозат беришдан олдин тайѐрланиши зарур. Наряд б¢йича иш батамом тугамагунича бирон бир қ¢шилмани улашга тайѐрлаш, шу жумладан электр моторни синаб к¢риш ман этилади. 29 Агар бригада турли иш жойларга тақсимланган б¢лса, III гуруҳга эга б¢лган бир ѐки бир нечта бригада аъзолари ¢з иш жойларида ишбошисиз алоҳида ишлашларига ижо- зат этилади. Ишбоши назоратсиз алоҳида ишлаѐтган бригада аъзоларини ишбоши иш жойига олиб бориб, уларга иш жараѐнида амал қилиниши керак б¢лган хавфсизлик чоралари ҳақида й¢риқнома бериши керак. 112 Бир нечта подстанцияларда ѐки бир подстанцияни бир нечта қ¢шилмаларида бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат этилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: изоляторларни артиш; қисқичларидаги болтларни тортиб қ¢йиш; симлар ва шиналар уланган қисмини тортиб маҳкамлаш; текшириш учун ѐғ олиш ва етишмаганда қуйиш; трансформатордаги ¢рамларнинг сонини к¢пайтириш ва камайтириш билан кучланишни ¢згартириш; релели ҳимоя воситалари, автоматика, ¢лчов асбобларини текшириш; бегона энергия манбаи ѐрдамида электр ускунани юқори кучла- нишда синаш; ¢лчов штангаси ѐрдамида изоляторларни текшириш; КЛ шикастланган жойини топиш. Бундай нарядларнинг муддати бир кун. Ҳар бир подстанцияда ва ҳар бир қ¢шилмада ишлашга ижозат бериш наряднинг 3- жадвалида расмийлаштирилади (мазкур Қоидаларнинг 3–иловаси). Ҳар бир подстанцияни ишлар, ушбу наряд б¢йича т¢ла бажарилгандан кейингина электр тармоққа улашга рухсат берилади. 113. Фармойиш бир нечта электр қурилмаларда (қўшилмаларда) навбатма-навбат бажариладиган ишлар учун берилиши мумкин. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling