Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§5. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга рухсат бериш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

§5. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга рухсат бериш 
 
 
72. Иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга рухсат бериш фақат навбатчи ѐки бунга 
ваколати бор шахс томонидан рухсат олинганидан сўнг амалга оширилиши мумкин. ИАЎ 
ишлашга рухсат бериш тартиби бундан мустасно (ИАЎ ишлашга рухсат бериш тартиби 
мазкур Қоидаларнинг XIX бобида келтирилган). 
73. Рухсат иш жойини тайѐрлашни ва ишлашга рухсат берувчи шахсга телефон, 
радио, чопар орқали ѐки яқин ўртадаги подстанция навбатчиси орқали берилади. Бундай 
рухсатни олдиндан бериш қатъиян ман этилади. 
74. Бригадани фақат битта наряд билан ишлашга рухсат берилади. 
§6. Иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга рухсат бериш 
 
75. Нарядда иш жойини тайѐрлашга тааллуқли кўрсатилган чора тадбирларни 
ўзгартириш ман қилинади. 
Иш жойини тайѐрлашга тааллуқли чора тадбирларнинг тўғри ва етарлигига, ҳамда 
ишни хавфсиз бажарилишига шубҳа пайдо бўлганда иш жойини таѐрлаш тўхтатилади. 


21 
76. Ишбоши ишлашга рухсат берувчи вазифасини ўриндошлик йўли билан 
бажарган тақдирда, у иш жойини бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича III 
гуруҳга эга бўлган бирортаси билан тайѐрлаши шарт. 
77. Ишлашга рухсат берувчи ишга рухсат беришдан олдин, иш жойини тайѐрлашга 
тааллуқли техник тадбирларни бажарилганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиши керак. 
Ишонч ўз кўзи билан кўриш, тезкорлик журналида ѐзилган ѐзувга қараб ишлаб турган 
электр тармоқ схемасидаги белгиларга қараш ѐки навбатчи, тезкор таъмирловчи ходим ва 
электр энергия истеъмол қилувчи корхона ходимининг маълумотлари орқали, ҳосил 
қилиниши мумкин. 
78. Иш раҳбари ѐки ишбоши (назорат қилувчи) ишлашга рухсат беришдан олдин 
ишга рухсат берувчидан иш жойини тайѐрлашда қандай чора тадбирлар кўрилганлигини 
аниқлаши ва бу жойни тайѐрлаш қандай бажарилганлигини бевосита шахсан ўзи иш 
жойида кўздан кечириши керак. 
Ишлашга рухсат беришдан олдин, иш жойи тайѐрлигини иш раҳбари ишлашга 
рухсат берувчи билан биргаликда ѐки унинг рухсати билан ишбоши, иш раҳбари ѐки иша 
рухсат берувчи ходим билан текшириши керак. 
79. Наряд ва фармойиш бўйича ишлашга рухсат бериш бевосита иш жойининг 
ўзида амалга оширилиши шарт. 
Фармойиш билан ишлашда иш жойини тайѐрлаш керак бўлмаган тақдирда, 
бригадани ишлашга рухсат бериш иш жойига бориб амалга оширилиши шарт эмас, ҲЛ, 
КҲЛ ва ҲАЛ ларида эса талаб қилинмайди. 
80. Бригадани ишлашига рухсат бериш, иш жойининг тайѐрлиги текширилганидан 
сўнг, амалга оширилади. Бунда ишга рухсат берувчи қуйидагиларни амалга ошириши 
керак: 
наряд ѐки фармойишда кўрсатилган бригада таркибидаги ҳамма ходимларни бирма 
бир шахсий гувоҳномаларига қараб мослиги текширилиши керак; 
йўриқнома бериши: бригадани наряд, фармойиш мазмуни билан таништириши; иш 
жойига яқин турган, кучланиш бор йўқлигидан қатъий назар, уларга яқинлашиш ман 
қилинган таъмирланаѐтган ва унинг ѐнидаги қўшимча ускуналарнинг ток ўтказувчи 
қисмларни кўрсатиши керак; 
бригадага тармоқдаги ерга улагичлар қўйилган жойни кўрсатиш билан ѐки ерга 
улагия иш жойида кўринмаган тақдирда кучланиш бор йўқлигини текшириш билан 
биргаликда, 35 кВ ва ундан паст кучланишли электр қурилмаларда иложи бўлса, 


22 
кейинчалик ток ўтказувчи қисмга қўл тегизиш орқали кучланиш йўқлигини исбот қилиш 
керак. 
81. Бригада аъзоларига ишлашга рухсат берувчидан ташқари ишбоши ҳам 
йўриқнома бериши керак. У иш бажариш технологияси, асбоблар, юк кўтариш машинаси 
ва механизмлардан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома бериш билан биргаликда, ишни 
хавфсиз бажариш ҳақида ҳам йўриқнома беради. Иш раҳбари керак бўлганда, 
йўриқномани тўлдириши мумкин.
Йўриқнома бермасдан бригадани ишлашга рухсат бериш ман қилинади. 
82. Бригадага йўриқнома ва ишлашга рухсат бериш ишлашга рухсат берувчи ва 
ишбошининг (назорат қилувчининг) имзоси билан нарядда куни ва вақти кўрсатилиб 
мазкур Қоидаларнинг 3-илова 3 жадвалида расмийлаштирилади.
Ишлашга рухсат беришда ўтказилган йўриқномани йўриқнома ўтказиш журналида 
расмийлаштириш талаб қилинмайди. 
83. Ишлашга рухсат бериш наряднинг ҳар икки нусхасида расмийлаштирилади. 
Наряднинг бир нусхаси ишбошида (назорат қилувчида), иккинчиси эса навбатчи ѐки 
тезкор таъмирлаш ходимидан тайинланган ишлашга рухсат берувчида қолдирилади. 
Ишбоши ишлашга рухсат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик билан бажарганда 
ишлашга рухсат бериш наряднинг фақат бир нусхасида расмийлаштирилади. 
Фармойиш билан ишлашга рухсат бериш тезкорлик журналида ѐки наряд ва 
фармойишлар билан қилинган ишларни қайд қилиш журналида расмийлаштирилади 
(мазкур Қоидаларнинг 5 -иловаси). 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling