Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
5 боб. Ташкилий тадбирлар §1. Умумий талаблар. Ишларни хавфсиз бажариш б¢йича маъсул шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва вазифалари 45. Ишни хавфсиз бажариш учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт: ишни хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсни тайинлаш; наряд ѐки фармойиш бериш; иш жойларини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш; иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга рухсат бериш; иш жараѐнида назорат олиб бориш; 14 бошқа иш жойига ¢тказиш; иш жараѐнидаги танаффуслар ва иш тамом б¢лишини расмийлаштириш. 46. Иш жараѐнида ишни хавфсиз олиб боришга қуйидаги шахслар жавобгардир: наряд, фармойиш берувчи; иш раҳбари; иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга рухсат берувчи шахс; иш жойини тайѐрловчи шахс; ижозат берувчи шахс (иш жойини тайѐрловчи ва ижозат берувчи ходим битта бўлиши мумкин); ишбоши; кузатувчи; бригада аъзоси. 47. Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш имкониятини белгилайди. У нарядда к¢рсатилган хавфсизлик чора-тадбирларини т¢ғри ва етарли эканлиги, бригада аъзоларининг сифат ва сон таркиби, жавобгар шахсни тайинланиши, ҳамда нарядда к¢рсатилган ходимларни электр хавфсизлиги б¢йича гуруҳи улар бажариши керак б¢лган ишга мувофиқлиги учун жавобгардир. 48. Наряд ва фармойишни бериш ҳуқуқи корхонанинг ва унинг тузулмавий б¢линмаларидаги электр хавфсизлиги б¢йича V гуруҳга эга б¢лган маъмурий-техник ходимларига берилади. Наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходимлар б¢лмаганда, кечиктириб б¢лмайдиган ишни бажариш учун ушбу электр қурилмани эксплуатация қилувчи электр хавфсизлиги б¢йича IV гуруҳга эга б¢лган навбатчи ходим наряд ва фармойиш бериши мумкин. Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш ҳуқуқи корхона раҳбарининг ѐзма к¢рсатмаси билан расмийлаштирилиши керак. 49. Иш раҳбари нарядда к¢рсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уларнинг етарлигига, ижозат берувчи ва ишбоши томонидан бригада аъзоларига ўтказилган й¢риқномавий машғулотнинг сифатига ва т¢лалигига, ҳамда ишларни хавфсиз олиб борилиши ташкил қилинишига жавоб беради. Иш раҳбари қилиб электр хавфсизлиги б¢йича V гуруҳга эга б¢лган мухандис-техник ходимлар тайинланиши керак. Агар бажарилаѐтган ишнинг айрим босқичларида иш раҳбаридан узлуксиз назорат остида ва иш раҳбари бошчилигида бажарилишини талаб 15 қилса, у ҳолда наряд берувчи наряднинг «Алоҳида к¢рсатмалар» деб қайд этилган сатрига бу ҳақда ѐзиб қ¢йиши керак. 50. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс иш бажариш учун к¢зда тутилган электр ускунани ¢чириш ва ерга улагич ¢рнатиш ва уларни амалга ошириш имконияти чораларининг етарлича борлигига, ҳамда ишга қ¢йиладиган бригадаларни иш бошлаш вақти ва иш жойини мувофиқлаштиришга жавоб беради. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс навбатчи ѐки иш жойини тайѐрлаѐтган тезкор-таъмирлаш ходимларига, ҳамда ишлашга ижозат берувчига электр ускунада олдиндан бажариб қ¢йилган ¢чириш ишлари ва ускуналар ерга улангани ҳақида маълумот бериши шарт. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш мансаб й¢риқномасига асосан, электр хавфсизлиги б¢йича IV гуруҳга эга б¢лган навбатчи ходим, шунингдек корхона к¢рсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий-техник ходимигина хақлидир. 51. Иш жойини тайѐрловчи шахс нарядда к¢рсатилган иш жойини т¢ғри ва аниқ тайѐрлашга, ҳамда иш шароитига таалуқли тадбирларни (электр ускунани қулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, т¢сиқ қ¢йиш ва ҳоказолар) бажаришга жавоб беради. Иш жойини тайѐрлаш ҳуқуқи ушбу электр қурилмани тезкор ўчириш ѐқиш ҳуқуқи берилган навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходимгагина берилади. 52. Ишлашга ижозат берувчи к¢рилган хавфсизлик чора-тадбирларининг т¢ла ва т¢ғрилигига, уларни нарядда к¢рсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва уни хусусиятига, ишлашга берилган ижозатнинг т¢ғрилигига ҳамда берилаѐтган й¢риқноманиниг сифати ва уни т¢лалигига жавоб беради. Ижозат берувчи шахслар навбатчилардан ѐки мазкур Қоидаларнинг 57 бандида қайд этилган шахслар томонидан бажарилган б¢лса, ҲЛ да ишлашга ижозат бериш мустасно қилинган ҳолларда, тезкор таъмирлаш ходимларидан тайѐрланади. 1000 В кучланишдан юқори б¢лган электр қурилмаларда ишлашга ижозат берувчи IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача б¢лган электр қурилмаларда эса ишлашга ижозат берувчи III гуруҳга эга б¢лиши керак. 53. Ишбоши қуйдагиларга жавоб беради: тайѐрланган иш жойини наряд к¢рсатмаларига мувофиқлиги; бригада аъзоларига ўтказилган й¢риқномавий машғулотнинг аниқ ва т¢лалиги; 16 керакли ҳимоя воситалари, асбоблар, инветарлар ва мосламаларнинг борлиги, ишга яроқлилиги ва етарлилиги, ҳамда улардан т¢ғри фойдаланалиши; иш жойидаги т¢сиқларни, хавфсизлик техникаси плакатлари ва белгиларни, беркитиш қурилмаларининг сақланиши; ишларни хавфсиз ўтказилиши ва мазкур Қоидаларга риоя этилиши. Ишбоши бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва маст ҳолдаги бригада аъзосини ишдан четлаштириши зарур. 1000 В кучланишдан юқори б¢лган электр қурилмада наряд бўйича ишлар бажарилишида ишбоши электр хавфсизлиги б¢йича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача б¢лган электр қурилмада эса III гуруҳга эга б¢лиши шарт. Зарарли газ пайдо б¢лиш хавфи бор ер ости иншоотларида ва кучланиш остида бажариладиган ишларда эса ишбоши IV гуруҳга эга б¢лиши керак. Мазкур Қоидаларнинг 67, 199 ва 400 бандларида кўрсатилгандан ташқари, барча электр қурилмаларда фармойиш билан иш олиб боришда ишбоши электр хавфсизлиги б¢йича III гуруҳга эга б¢лиши мумкин. 54. Кузатувчи электр қурилмаларда мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган бригада ишчилари устидан назорат олиб бориш учун тайинланиши керак. Кузатувчи қуйидагилар учун жавоб беради; тайѐрланган иш жойини наряд к¢рсатмасига мувофиқлиги; иш жойига ¢рнатилган ерга улагичлар, т¢сиқлар, хавфсизлик белгилари ва плакатла- ри, юритмаларнинг беркитувчи қурилмаларни мавжудлиги ва сақланиши; иш олиб бораѐтган бригада аъзоларининг ток уришига нисбатан хавфсизлиги. Ишнинг технологияси билан боғлиқ хавфсизлик учун шу бригада таркибига кирган унга бошчилик қиладиган шахс жавобгар бўлади ва у доим иш жойида б¢лиши шарт. Унинг фамилияси наряднинг «Алоҳида к¢рсатмалар» сатрида ѐзиб қ¢йилиши керак. Кузатувчи шахс электр хавфсизлиги б¢йича III гуруҳга эга б¢лган ишчидан тайинла- ниши мумкин. 55. Ҳар бир бригада аъзоси мазкур Қоидалар талабларини, ишлашга ижозат бериш пайтидаги ва иш жараѐнида олган й¢риқнома, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш б¢йича маҳаллий й¢риқнома талабларини бажариши шарт. 56. Корхона раҳбарининг ѐзма к¢рсатмаси билан ¢з ишчиларига қуйидаги ҳуқуқларни бериш расмийлаштирилади: наряд, фармойиш берувчи, иш рахбари, иш боши, ишга ижозат беручи (тезкор таъмирлаш ходими), шунингдек электр қурилмаларни якка ¢зи к¢риб чиқиш ҳуқуқига эга б¢лган ходимлар. 17 57. Жавобгар шахслар ¢риндошлик й¢ли билан мазкур Қоидаларнинг 4 иловасида келтирилган қ¢шимча вазифаларнинг бирини бажаришлари мумкин. ҲЛ да коммутацион аппаратдан фойдаланмасдан иш жойини тайѐрлашда фақат кучланиш бор й¢қлигини текшириш ва к¢чма ерга улагични қ¢йиш керак б¢лган ҳолларда иш раҳбари ѐки таъмирлаш бригадасидан тайинланган ишбоши ¢риндошлик билан ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини бажариши мумкин. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling