Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш
§1. Тезкор хизмат кўрсатиш 13. 1000 В кучланишдан юқори б¢лган электр қурилмаларда якка ¢зи хизмат кўрсатувчи навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходими, шунингдек, навбатчилик қилаѐтган катта навбатчи электр хавфсизлиги б¢йича IV гуруҳга, қолган ходимлар эса III гуруҳга эга б¢лиши шарт. 1000 В кучланишгача б¢лган электр қурилмаларда якка ¢зи хизмат кўрсатувчи навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими III гуруҳга эга б¢лиши шарт. 14. Кучланиш остида б¢лган электр қурилмаларининг т¢сиқсиз ток ¢тказувчи қисмларига мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида қайд этилганидан кам масофага одамлар, механизмлар ва юк ¢тказувчи машиналарни яқинлашиши ман этилади. 15. Электр станцияси ва подстанция электр ускуналарини электр хавфсизлиги б¢йича III дан кам бўлмаган гуруҳга (бунданк кейин гуруҳли ходим) эга б¢лган навбатчи ѐки тезкор-таъмир ходими, ѐки V гуруҳга эга б¢лган маъмурий техник ходим ѐки корхона раҳбарияти якка ¢зи к¢рикдан ўтказиши мумкин. Электр техникага алоқаси б¢лмаган ходимлар томонидан электр станцияси ва подстанция электр ускуналарини к¢риб чиқиш ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати б¢лганда, якка ¢зи к¢рикдан ўтказиш ҳуқуқига эга б¢лган IV гуруҳли ходим назорати остида амалга оширилиши мумкин. Электр узатиш тармоғини к¢рикдан ўтказиш мазкур Қоидаларнинг 367 ва 368 бандлари талабларига биноан амалга оширилади. 16. Ушбу электр қурилмаларда хизмат қилмайдиган ходим, навбатчи ѐки тезкор таъмирлаш ходими ѐҳуд, якка ¢зи к¢риб чиқиш ҳуқуқига эга б¢лган ходим ҳамкорлигида ижозат бериб электр қурилмага киритилиши мумкин. 9 Назоратчи ходим электр қурилмада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини т¢ла таъминлаши, ҳамда уни ток ¢тказувчи қисмларга мутлақо яқинлашмаслик хақида огоҳлантириши керак. 17. Кучланиши 1000 Волтдан юқори б¢лган электр қурилмаларни к¢риб чиқиш пайтида ток ¢тказувчи қисмларга мазкур Қоидаларнинг 2-иловада к¢рсатилгандан кам масофага яқинлашишига қарши қ¢йиладиган т¢сиқлар билан жиҳозланмаган хона ва хужраларга кириш ман этилади. Тўсиқлар эшигини очиш ва тўсиклар, ҳамда ғовлар орқасига ўтиш ман этилади. Тўсиқларга бўлган талаблар Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидаларининг 4–бўлимида келтирилган. Кучланиши 1000 Волтгача б¢лган электр қурилмаларни к¢риб чиқишда шчит, йиғмалар, бошқарув пульти ва бошқа қурилмаларнинг эшигини очишга рухсат этилади. Электр қурилмаларни к¢риб чиқиш жараѐнида бирон бир ишни бажариш ман қилинади. 18. 6-35 кВ кучланишли электр қурилмада ерга туташиш содир б¢лса, ходимларга фақат тезкор ўчириб-улашларни бажариш, ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун ѐпиқ тақсимловчи қурилмада (бундан кейин ЁТҚ) 4 метрдан, очиқ тақсимловчи қурилмада (бундан кейин ОТҚ) ва ҳаво линиясига 8 метрдан кам масофага яқинлашишга рухсат этилади. Бунда электр қурилмада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак. 19. Кучланиши 1000 Волтдан юқори қ¢л юритмали ажратгич, алоҳидалагич ва узгичларни ¢чириш ва ѐқишда диэлектрик қ¢лқопдан фойдаланиш керак. 20. Сақлагичларни ¢рнатиш ва олиб қўйишда кучланишни узиб қўйиш шарт. Схемасида кучланишни узиб ташловчи коммутацион аппаратлари б¢лмаган электр бирикмаларда, сақлагични кучланиш остида, аммо юклама бўлмаганида олишга ва ўрнатишга рухсат этилади. Иккиламчи занжир ва ѐритиш тармоқларида, кучланиш трансформаторида сақлагичларни юклама ва кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади. 21. Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак б¢либ қолса, қуйидаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур: 1000 В кучланишдан юқори б¢лган электр қурилмаларда - диэлектрик қ¢лқоп ва ҳимоя к¢зойнагини қ¢ллаш билан изоляцияловчи омбир (штанга)дан; 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда - изоляцияланган омбир (штанга) ѐки диэлектрик қ¢лқоп ва ҳимоя к¢зойнагидан фойдаланилади. 10 22. Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган ва 1000 В кучланишгача б¢лган шчит ва йиғилмаларда сақлагичлар усма-уст (фазалар вертикал жойлашганда) ¢рнатилган б¢лса сақлагичларни юклама остида ўрнатишга ва олиб қ¢йишга рухсат этилади. Бунда к¢зни ҳимоя қилиш воситаси ¢рнига юзни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия этилади. 23. Иш олиб борилаѐтган электр қурилма хужрасидан ташқари, қолган барча хоналар, хужра, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган б¢лиши керак. 24. 1000 В кучланишдан юқори б¢лган электр қурилмалар (ѐпиқ, комплектли, очиқ тақсимловчи электр қурилмаларнинг хоналар ва хужралари), ҳамда 1000 В кучланишдан юқори б¢лган электр қурилма ташқарисида жойлашган 1000 В кучланишгача б¢лган шчит ва электр қурилмалар шчити ва йиғилмаларнинг калитлари навбатчи ходим ҳисобида б¢лиши шарт. Маҳаллий навбатчи ходими б¢лмаган электр қурилмаларда калитлар маъмурий-техник ходимлари ҳисобида б¢лиши мумкин. Ҳар бир калит рақамланган б¢лиши шарт. Калитларнинг бир тўплами заҳирада сақланиши керак. Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга берилиши керак: якка ¢зи к¢риб чиқиш ҳуқуқига эга б¢лган ходимларга – барча хоналарнинг калитлари; тезкор-таъмирловчи ходимлардан ишлашга ижозат берувчи шахсга, иш раҳбари ва ишбошига, назорат қилувчига {ишлар хавфсизлиги учун жавобгар шахс (V бобни қаранг)} – фақат иш олиб борилиши учун ажратилган хонанинг калити берилади. 25. Калитлар ҳар куни иш тугагандан ѐки кўрикдан кейин қайтариб топширилиши керак. Навбатчи б¢лмаган электр қурилмада иш олиб борилганда, калитлар к¢рикдан ѐки иш батамом тугагандан с¢нг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши керак. Электр қурилмаси жойлашган хонанинг калитини узоқ муддатга электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор ¢чириш-ѐқиш ҳуқуқига эга б¢лган истеъмолчи ходимига, ҳамда якка ¢зи к¢риб чиқиш ҳуқуқига эга б¢лган навбатчига, тезкор-таъмирлаш ва маъмурий-техник ходимларга бериш зарурати корхонанинг бош муҳандиси томонидан белгиланади. Калитни олиш ва қайтариш жараѐни исталган шаклдаги иш журнали ѐки тезкор- диспечерлик журналида қайд қилиниши керак. 26. Бахтсиз ходисаларда жароҳатланганни электр токи таъсиридан қутқариш учун электр қурилмадан кучланишни олиш, рухсат олмасдан,зудлик билан бажарилиши шарт. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling