Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§2. Иш бажариш тартиби 27. Ишлаб турган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган наряд бўйича олиб борилиши керак. Мазкур Қоидаларда к¢рсатилган ҳолларда ишни фармойиш асосида бажаришга рухсат берилади. 28. Ишларни ўзбошимчалик билан бажариш ҳамда наряд ѐки фармойиш билан белгиланган иш жойларини кенгайтириш ва топшириқ ҳажмини ошириш ман қилинади. 29. Наряд билан иш қилинаѐтган электр қурилмаларда ҳар қандай бошқа ишни олиб бориш, наряд билан иш олиб бораѐтган шахс ѐки ушбу наряд берган шахс билан келишилган холда бажарилиши лозим. Келишув, иш жойини тайѐрлашдан олдин, нарядда (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси, 2-жадвал) «Келишилади» деган с¢з ѐзилиб, келишилган шахс имзоси билан расмийлаштирилади. 30. 1000 В кучланишдан юқори б¢лган электр қурилмаларни, ҳамда кучланишидан қатъий назар ҳаво электр узатиш тармоғини капитал таъмирлаш технологик карта ѐки иш бажариш лойиҳаси (бундан кейин-ИБЛ) бўйича бажарилиши шарт. 31. Электр станцияси ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача б¢лган электр қурилмалари ва кабел электр узатиш тармоғида кучланиш остида иш бажарилаѐтганда қуйидагиларни бажариш керак: иш жойига яқин жойлашган кучланиш остидаги беҳосдан тегиб ¢тиш эҳтимоли б¢лган бошқа ток узатувчи қисмларни т¢сиш; диэлектрик калишда, ѐки изоляцияланган тахтачада ѐки диэлектрик гиламчада туриб ишлаш; изоляцияланган дастакли асбоблар (отверткаларда, бундан ташқари стержень ҳам изоляцияланган бўлиши керак) ѐрдамида ишлаш; бундай асбоб б¢лмаса, диэлектрик қ¢лқопдан фойдаланиш зарур. Енги калта ѐки шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичоқ, арра, эгов, металли метр ва бошқа шунга ¢хшаш асбоблардан фойдаланиш ман қилинади. 32. Агар электр қурилмалар ичида эгилиб ишлаѐтган шахс қаддини ростлаганда, электр қурилманинг ток ¢тказувчи қисми билан шахс орасидаги масофа мазкур Қоидаларнинг 2 иловада к¢рсатилган масофадан кам б¢ладиган б¢лса, бундай ҳолатда ишлаш ман қилинади. 6-110 кВ кучланишли электростанция ва подстанцияларнинг электр 12 қурилмаларида т¢сиқсиз ток ¢тказувчи қисми, ишлаѐтган шахснинг орқа ѐки икки ѐн томонида жойлашган ҳолларида иш бажариш ман қилинади. 33. Кучланиш остида б¢лган ускуна изоляторларига ҳимоя воситаларисиз тегиш ман қилинади. 34. ҲЛ ва АҲЛ нинг кучланиш остидаги қисмини (симлар, трослар) улаш ѐки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Қисмлар потенциалларини тенглаштириш эса, уларни (кесилиш керак б¢лган жойининг иккала тарафини) бир-бирига сим орқали улаш ѐки б¢линиши керак б¢лган қисмининг иккала томонини алоҳида-алаҳида ерга улаб, с¢нгра уларни ҳар бирини умумий бир ерга улаш қурилмасига улаш керак. 35. Электр ҳимоя воситасидан фойдаланиб (изоляцияланган штанга ва омбирдан, ¢лчов штангаси ва кучланишни ¢лчовчи асбоблар билан) ишлаганда ходимнинг шу ҳимоя воситаларини изоляцияланган қисми узунлигидан бошлаб, то электр қурилманинг кучланиш остида б¢лган ток ¢тказувчи қисмигача б¢лган масофагача яқинлашишга рухсат берилади. 36. ОТҚ ва ҲЛ кесишишган оралиғида кучланиш остида б¢лган симдан пастда жойлашган симлар (трослар) ва унга тааллуқли изолятор ва арматураларни алмаштиришда, юқорида жойлашган кучланиш остида б¢лган симларга, алмаштириш учун м¢лжалланган симни силтаб тортганда, тегиб кетмаслиги учун ушбу ¢згартирилаѐтган симлар (трослар) устига ¢симлик ѐки синтетик толадан т¢қилган арқон ташланади. Кесишган оралиқда жойлашган симнинг икки ердан иккала тарафга арқон ташлаб, унинг учларини лангар, иншоот пойдевори ѐки бошқа жойга тортиб маҳкамлаш керак. Симларни (тросни) к¢тариш аста секин бир маромда бажарилиши керак. 37. Подстанция ва электр узатиш тармоқларида кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юқорида жойлашган симлар ва уларга тааллуқли изолятор ва арматурада ишлаш корхона раҳбарияти тасдиқлаган ИБЛ б¢йича олиб борилиши керак. ИБЛда симни осилиб кетмаслик чораси, ҳамда ишлаб турган электр узатиш тамоғи таъсирида хосил б¢лган кучланишга қарши ҳимоя чоралари к¢зда тутилиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симдан кучланишни олмасдан туриб сим (трос) алмаштириш ман қилинади. 38. Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр қурилмада кучланиш т¢сатдан й¢қ б¢либ қолса, огоҳлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши мумкин. 13 39. Қоронғи тушган пайтда иш олиб бораѐтган жой, й¢лаклар, у ерга бориш й¢ли ва иш жойи ѐритилган б¢лиши керак. Ёритилиш даражаси бир хил б¢либ, ишчи к¢зини тин- дирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман қилинади. 40. Момоқалдироқ пайтида ҲЛ, ҲАЛ, ОТҚ, ЁТҚда, ҲЛсининг чиқишлари ва ажратгичларида, ҲЛ участкаларига уланган КЛда, ҳамда алоқа аппаратлари жойлашган хонани ҲАЛ кирган қисмида ва антенна–устун жойлашган иншоотларда барча ишлар т¢хтатилиши керак. 41. Электр станцияси ва подстанциянинг ишлаб турган электр ускуналари (бошқариш ускунаси, реле ҳимояси ва ш.¢. ускуналардан ташқари) хонасида, ЁТҚ ва ОТҚда, қудуқда, туннеллар ва зовурларда турган ҳамда ҲЛда хизмат қилувчи ва жорий таъмирловчи барча ходимлар ҳимоя каскасидан фойдаланиши лозим. 42. Компрессор ва ҳаво йиғувчи, аккумулятор батареяси ва зарядловчи қурилмаларга хизмат қилувчи ходимлар электр хавфсизлиги б¢йича III гуруҳга эга б¢лиши керак. 43. Бошқариш шчитида ва ТҚда жойлашган ҳисоблагичлар ва бошқа ¢лчов асбобларининг к¢рсатмаларини шу корхонанинг ѐки бошқа ташкилотнинг ходими навбатчи ходим назорати остида ѐзиб олиши мумкин. Агар маҳалий навбатчи б¢лмаса кўрсатмалар тезкор сайѐр бригаданинг ходими назорати остида ѐзиб олиниши мумкин. 44. Ер ковлаш ва текислаш ишларини бажаришда ҚМҚ «Қурилишда техника хавфсизлиги» талабига риоя қилиши зарур. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling