Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

ток узатувчи қисм - кучланиш остида бир маромда турган электр ускуналари 
қисми; 
ток узатмайдиган қисм - авария режими натижасида кучланиш остида б¢лиши 
мумкин бўлган электр ускуна қисмлари, масалан электр машина корпуси; 
электрдан ҳимоя қилиш воситалари – электр қурилмаларда ишловчи одамларни 
электр токидан шикастланишидан, электр майдонининг ва электр ѐйининг таъсиридан 
ҳимоя қилувчи кўчма ва кўтариб юриладиган буюмлар



электр қурилма - электр энергиясини ҳосил қилиш ѐки ўзгартириш, узатиш, 
тақсимлаш ѐки истеъмол қилиш учун мўлжалланган ўзаро боғланган ускуналар ва 
иншоотлар мажмуи; 
маҳаллий навбатчисиз электр қурилмаси - тезкор-сайѐр бригада ѐки тезкор-
таъмирлаш ходимлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳаво ва кабел электр узатиш 
тармоқлари, ҳамда электр қурилмалари; 
ишлаб турган электр қурилма - кучланиш остида б¢лган ѐки коммутацион 
аппаратларни улаш билан кучланиш берилиши мумкин б¢лган электр қурилмалари ѐки 
унинг участкалари; 
1000 вольтдан паст ва юқори кучланишли электр қурилмалари -кучланиши 
1000 вольтдан паст ва юқори б¢лган электр қурилмалари (амалдаги кучланишнинг 
қийматига қараб). Мазкур Қоидаларнинг 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларнинг 
талаблари 42 В дан юқори кучланишга тегишли.
II боб. Умумий қоидалар 
2. Мазкур Қоидаларга мувофиқ иш жараѐнида фойдаланиладиган ҳимоя воситала-ри 
давлат стандартлари талабларига, ҳамда «Электр қурилмаларда фойдаланиладиган ҳимоя 
воситаларини қ¢ллаш ва синаш қоидалари»га жавоб бериши шарт. 
3. Ишларни бажаришда қ¢лланиладиган механизмлар ва юк к¢тариш машиналари, 
компрессор ускуналари ва ҳаво тўплагичлар, асбоб ва мосламалар синалган б¢лиши ва 
меҳнат хавфсизлиги стандартлари талабларига, «Саноатконтехназорат» Давлат 
инспекциясининг амалдаги қоидаларига ҳамда асбоб ва мосламалар ѐрдамида иш 
бажаришда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек ишлаб чиқарган завод й¢риқномаси 
талабларига мувофиқ ишлатилиши керак. 
4. Ишлаб турган электр қурилмаларда қурилиш ва монтаж ишларини 
бажараѐтганда қурилиш меъѐрлари ва қоидалари (бундан кейин ҚМҚ) №Қурилишда 
хавфсизлик техникаси қоидалари” талабларига риоя қилиниши шарт 
5. Ишчи ва хизматчилар учун меҳнатини муҳофаза қилиш й¢риқномаларида мазкур 
Қоидаларнинг талаблари ҳисобга олиниши керак. 
Ҳар бир ходим ўзи аниқлаган Қоида бузилишларини ва электр ускуналаридаги 
инсон ҳаѐти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараѐнида ишлатиладиган 



машина, механизм, асбоб, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш 
чорасини к¢ра олмаса, зудлик билан бу ҳақда юқори раҳбариятга хабар бериши шарт.
6. Мазкур Қоидаларга зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман 
қилинади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling