Электр занжирлари ва улар элементларининг классификацияси


Download 88.47 Kb.
bet1/5
Sana29.04.2023
Hajmi88.47 Kb.
#1401585
  1   2   3   4   5
Bog'liq
вариант-2 ҳақиқий — копия


Электр занжирлари ва улар элементларининг классификацияси.

Режа:
1. Электр занжирлари параметрлари ва уларнинг тавсифи.


2. Электр занжири элементлари, уларнинг классификацияси.

3. Электр занжирларидаги физикавий жараёнлар ва схемаси.


1. Электр занжирлари параметрлари ва уларнинг тавсифи.
Маълумки, зарядланган жисмларнинг электр майдони тўлиқ ҳажмда ушбу жисмлардан ташқарида, бошқача айтганда, уларни ўраб турган диэлектрикда жойлашади. Масалан: ўтказгичлардан оқиб ўтаётган электр токининг магнит ва электр майдонлари ушбу ўтказгичлардан ташқарида ва уларнинг ичида мавжуддир. Лекин ўтказгичларнинг ичидаги электр майдони С ушбу ўтказгичлар моддасининг солиштирма қаршилиги билан боғлиқ ва мос ҳолда ўтказгичлардаги электр энергияси исрофларини белгилайди. Бунда ўтказгичлар бўйлаб ўзатиладиган энергия тўлигича ўтказгични ўраб турган муҳитдаги электромагнит майдонига тегишли бўлади.
Электр занжирлари исталган элементларининг сиғими ва индуктивлиги берилган зарядлар ва токлар учун уларнинг электр ва магнит майдонлари билан аниқланади. Бинобарин,ҳодисани тўлиқ ҳажмда ўргана туриб, ҳар бир ҳолатда ҳам электр занжирига уланган ва тадқиқ этилаётган қурилманинг электромагнит майдонини ўрганиш зарур бўлади.
Электротехник қурилмалардаги жараёнларни фақатгина қуйидаги интеграл тушинчаларга таянган ҳолдагина ёритиб бериш мумкин:
- электр юритувчи куч: ;
- электр кучланиши: ;
- электр токи: ;
- электр заряди: ;
- магнит оқими: 
Бунда электромагнит майдонининг исталган нуқтасида уни тавсифловчи стар, инд, , , , ва катталикларнинг фазода

тақсимланиши ва вақт бўйича ўзгаришлари қараб чиқилмайди.




стар – четки электр майдони вектори ;
инд – индукцион электр майдон вектори ;
– электр силжиш вектори ;
силжиш токи зичлиги вектори ;
– магнит майдони кучланганлиги вектори;
– магнит индукцияси вектори.
Таъриф: Ўзидаги электромагнит жараёнларни электр юритувчи куч, ток ва кучланиш тушунчалари ёрдамида ёритиб бериш имконига эга, электр токини ўтказиш йўлини ҳосил қилувчи қурилма ва жисмлар тўплами электр занжири деб аталади.
Ҳудди шунингдек, кўпчилик ҳолларда ўзида магнит индукцияси чизиқлари туташиши мумкин бўлган; ўзида магнит индукцияси чизиқлари туташадиган муайян йўлни ҳосил қилишга интилиш мумкин. Бунда ушбу йўл бўйлаб юқори магнит ўтказувчанликка эга бўлган ва нисбатан анча кичик магнит ўтказувчан муҳит (масалан, хаво) билан ўралган ферромагнит жисмларни жойлаштириш мумкин.
Кўриб чиқиладиган ҳолда етарли даражадаги аниқлик билан қуйидаги интеграл тушунчалар ёрдамида жараённи ёритиш имкони мавжуд бўлади :
- магнит юритувчи куч: ;
- магнит оқими: .
Таъриф: Ўзида электромагнит жараёнларни магнит юритувчи куч ва магнит оқими тушунчалари ёрдамида ёритиб бериш имконига эга, ферромагнит жисмлардан тузилган қурилмалар тўплами магнит занжири деб аталади.



Download 88.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling