Электрон дарсликлар тузилмаси ва уни яратиш босқичлари Асосий саволлар


Download 132 Kb.
bet4/5
Sana29.03.2023
Hajmi132 Kb.
#1307968
1   2   3   4   5
Bog'liq
elektron darsliklar tuzilmasi va uni

Назорат топшириқлари:
1.1. Электрон дарсликнинг асосий тузилмаси нималардан иборат бўлади?

1.2. Электрон дарсликнинг асоси неча қисмдан иборат?

1.3. Электрон дарсликларга матнли ҳужжатларни жойлаштириш қандай амалга оширилади?


1.4. Электрон дарсликларга матнли ҳужжатларни жойлаштиришда нималарга эътибор бериш керак?
1.5. Электрон дарслик тузилмасининг ишлаш тартибини тушунтиринг?


2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Талабаларга электрон дарсликларни яратиш босқичлари ҳақида маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Электрон дарсликларни яратиш босқичлари ҳақида сўзлаб бера олади.
2.2. Электрон дарсликларни яратиш босқичларини изоҳлай олади.


2-асосий савол баёни:
Электрон дарсликларнинг анъанавий дарсликдан асосий фарқларидан яна бири-уни яратишда комплекс ва жамоавий ёндашишдир. Ҳақиқатда, агар анъанавий дарсликни маллиф (ёки муаллифлар) томонидан яратиш мумкин бўлса, замонавий электрон дарслик маллифлардан ташқари, алохида ижодий гуруҳ-мутахассислар билан биргаликда яратилади.
Электрон дарсликларни яратиш босқичлари:
1-босқич. Ўқитувчиларни шу соҳада мавжуд электрон дарсликлар билан танишиши, уларга қўйилган талаблар билан танитириш.
2-босқич. Электрон дарслик яратиш учун ишчи (ижодий) гуруҳ шакллантириш;
Мухим омиллардан бири, шунинг учун, унга қуйидаги мутахассисларни таклиф қиламиз:

  • ўқув фани бўйича мутахассис;

  • дастурчи (ёки дастурчилар гуруҳи);

  • бадиий дизайнер;

  • сураткаш ва овоз киритиш мутахассислари.

3-босқич. Ўқув курсини (маъруза матнлар, материаллар) структуралаш;
Бу этапда ўқув материали модулларга бўлинади.
4-босқич. Электрон дарсликни режа ва сценарийси асосида яратиш, рецензиялаш ва экпертизадан ўтказиш;
5-босқич. Электрон дарслик Илмий Кенгашда тасдиқлаш ва уни дастур сифатида тарқатиш.
Электрон дарсликни яратиш технологияси қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (4-расм).

  1. Ишлаб чиқишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш.

  2. Электрон дарсликнинг тузилмасини ишлаб чиқиш.

  3. Дарсликнинг бўлимлар (модуллар) ва мавзулар бўйича мазмунини ишлаб чиқиш.

  4. Электрон дарсликнинг алоҳида тузилма саҳналарини тайёрлаш.

  5. Дастурлаштириш.

  6. Синовдан ўтказиш.

  7. Электрон дарслик мазмунини синов натижалари бўйича такомиллаштириш.

  8. Фойдаланиш учун услубий қўлланма тайёрлаш.


Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling