4.2. Энг фаол талабалар (баҳолаш мезони асосида) баҳоланади.
|
Ўқитувчи,
10 минут
|
5
|
Ўқув машғулотини якунлаш босқичи:
5.1. Талабалар билими таҳлил қилинади.
5.2. Мақсад ва вазифалар бажарилганлиги таҳлил қилинади, тегишли хулосалар чиқарилади.
5.3. Мустақил иш топшириқлари берилади (Узлуксиз таълим тизимида электрон ўқув адабиётларининг турлари).
|
Ўқитувчи,
10 минут
|
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Талабаларга электрон дарсликларнинг тузилмасини ишлаб чиқиш ва унга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Электрон дарсликларнинг тузилмасини ишлаб чиқиш ва унга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумотларга эга бўлади
1.2. Электрон дарсликларнинг тузилмасини ишлаб чиқиш ва унга қўйиладиган талаблар мазмунига изоҳ бера олади.
1-асосий саволнинг баёни:
Тузилма умумий қабул қилинган тушунча бўлиб, (тузилма сўзи лотинча struktura сўзига мос келади, тузиш, жойлаштириш, тартиблаш каби маъноларни билдиради) объектнинг бутунлигини таъминлайдиган турғун алоқалар бирикмасидир.
Электрон дарслик таркибий тузилишини модулли тизим асосида қуриш мақсадга эришишни осонлаштиради. Ўқув материаллари алоҳида ажратилган модулларда берилади. Электрон дарсликнинг модулли тузилмаси анъанавий ўқитиш тизимида қўлланиладиган модулли технологияга, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг модулли тузилишига асосланади. Модуллар автоном кўринишдаги ўқув материали бўлиб, у мазмуний ва метамаълумотлар қисмларидан тузилган. Модулли дарсликни бошқарув тизимини ҳосил қилиш учун модуллар орасида ўзаро боғланишлар таъминланиши керак. Модулли тузилма асосида дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг ҳамда таълим жараёнида модулли ўқитиш технологиянинг қўлланилиши ўқитиш нархини 30-60 %га, вақтини 20-40 % га камайтиришга ҳамда ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришиш мумкин. Мавжуд электрон дарсликлар модулли ва турли таркибий тузилишларининг таҳлили, ҳамда ўтказилган изланишлар асосида биз томондан электрон дарсликлар таркибий тузилмаси ишлаб чиқилди (1-расм).
1-расм. Электрон дарслик тузилмаси
2-расм. Электрон дарслик тузилмаси.
3-расм. Электрон дарслик тузилмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |