“Elektron ta’lim” – “Электронное обучение” – “Electronik edication” December-2021,volume 5,№4 ISSN2-181-1199
http://ej.nspi.uz//
19
Процессуал компонентлар булутли технологиялар ёрдамида амалга
оширилишини ҳисобга олган ҳолда, кўриб чиқилаётган
таълим шакллари
қуйидагилар бўлади: маърузалар,
семинарлар, амалий машғулотлар,
аудиториядан ташқари ишлар, маслаҳатлар. Ушбу таълим шаклларини
амалга ошириш учун ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш ва
такомиллаштириш зарурдир.
Таҳлил ва натижалар. Асосий касбий
таълим дастурини амалга
ошириш шартларида компетентли ёндашув мақсадлари ва талабларига кўп
жиҳатдан фаол ва интерфаол таълим усуллари мос келади. Бу таълим
жараёнида анъанавий усулларга ўрин йўқлигини англатмайди, уларнинг роли
ўзгаради ва кўпинча фаол ва интерфаол усуллар билан бирлашади. Ахборот
технологияларига оид фанларини ўрганиш доирасида бўлажак молиячилар ва
бухгалтерларнинг виртуал таълим технологияларини
ривожлантириш учун
қуйидаги усулларни кўриб чиқиш қизиқиш уйғотади (1-жадвал) [5]. Баҳолаш
компоненти. Фанни ўзлаштириш сифати тегишли усуллар ва назорат
материаллари асосида баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: