“Elektron ta’lim” – “Электронное обучение” – “Electronik edication” December-2021,volume 5,№4 ISSN2-181-1199
http://ej.nspi.uz//
35
Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида талабаларнинг илмий
жамияти шароитида биологияни ўқитишни ривожлантириш методикасига
оид тадқиқотлар Н.П.Степанова, педагогик олий таълим муассасаларида
биологик ўқитишнинг интеграцион-модулли усулидан фойдаланиш
методикаси бўйича изланишлар С.Б.Бахвалова, биологияни чуқур ўрганишда
талабаларнинг ўқув-тадқиқот ишлари методикаси юзасидан тадқиқот ишлари
Т.А.Беспамятных, талабаларнинг экологик фаолиятини ташкил этиш асосида
биология ўқитиш сифатини оширишга оид илмий-изланишлар Н.Б.Фирсова,
умумтаълим мактабининг 6-7-синфларининг биологияси курсида ёввойи
табиат оламини ўрганишни тизимли ёндашувига бағишланган тадқиқот
ишлар А.А.Богомолова, биологияни ўқитиш жараёнида талабаларнинг
ёввойи табиатга эмоционал-қадриятли муносабатини шакллантириш бўйича
ўрганишлар Е.Н.Беляева, биологияни ўқитишнинг инновацион ўқув-услубий
мажмуасидан фойдаланган ҳолда рефлексив таълим тизимини лойиҳалашга
қаратилган тадқиқот Е.Н.Арбузовалар томонидан тадқиқ этилган.
Юқорида қайд этилган олимларнинг тадқиқотларида узлуксиз таълим
тизимида билогия туркумига кирувчи фанларни ўқитиш самарадорлигини
ошириш
методикаси
ва
талабаларнинг
компетентлигини
ривожлантиришнинг турли ёндашувларига оид изланишлар олиб борилган
бўлсада, уларнинг ишларида ушбу фанни ўқитиш самарадорлигини
оширишда компьютер технологиялари, унинг амалий ва инструментал
дастурлари ҳамда электрон таълим ресурслардан фойдаланишга етарли
даражада эътибор қаратилмаган.
Бугунги кунда таълим олувчи глобал тармоқ, телевизор, компьютер
дастурларидан фойдаланиш орқали ахборотни идрок этишнинг янги тури
пайдо бўлмоқда [6]. Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак
биология ўқитувчилари учун анъанавий маълумот манбалари, масалан
дарслик ёки профессор-ўқитувчининг нутқи ўз таъсирини йўқотмоқда, бу эса
ўқув жараёнига қизиқишнинг пасайишига олиб келади. Агар бўлажак
Do'stlaringiz bilan baham: |