“Elektron ta’lim” – “Электронное обучение” – “Electronik edication” December-2021,volume 5,№4 ISSN2-181-1199
http://ej.nspi.uz//
36
биология ўқитувчиларининг таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишда
электрон таълим ресурсларидан фойдаланилса, уларда ахборотлар билан
ишлаш қобилияти ошади, мустақил изланиш ва ижодкорлик қобилияти
ривожланади [7,8]. Шунингдек, професор-ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги
муносабатлар ўзгаради, ҳамкорлик муҳити пайдо бўлади ҳамда муаммоли
эвристик таълим ва табақалаштирилган ўқитиш, ривожлантирувчи
талабларга йўналтирилган таълим муҳити ҳосил бўлади [9].
Шунинг учун олий таълим муассасаларида биология туркумига
кирувчи
фанларни,
жумладан
“Иммунология”
фанини
ўқитиш
самарадорлигини оширишда, талабаларнинг ушбу фандан ижодий
қобилиятини, компетентлигини шакллантиришда ва ривожлантиришда
дидактик электрон таълим ресурсларни жорий этиш долзаб муаммолардан
бири ҳисобланади.
Ушбу муаммога бағишланган тадқиқотлар Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлигида, жумладан биологияни ўқитишда ахборот-коммуникацион ва
мультимедия
технологияларидан
фойдаланиш
методикаси
бўйича
Е.А.Филиппов, О.Г.Петрова, биология фанидан уй вазифасини ташкил
этишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш
методикаси юзасидан Т.И.Крылова, умумтаълим мактабининг 9-синф
ўқувчиларига умумий биологияни ўқитишда замонавий компьютер ўқитиш
технологияларидан фойдаланиш методикасига бағишланган тадқиқот
Е.С.Гладкая, умумий биология курсида анъанавий ўқув қуроллари ва янги
ахборот
технологияларини
комплекс
қўллаш
методикасига
оид
А.С.Лысенко, биологиядан ногирон ва интеллектуал қобилияти чекланган
болаларнинг масофавий ўқитиш методикасига бўйича Ю.А.Комаров,
ахборот-таълим муҳитида биологияни ўқитиш жараёнида когнитив таълим
ҳаракатларини
шакллантириш
методикаси
қаратилган
тадқиқот
В.А.Смирновалар томонидан ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |