“Elektron ta’lim” – “Электронное обучение” – “E-learning” December-2020,Volume 4 issn2-181-1199


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/72
Sana28.12.2022
Hajmi1.6 Mb.
#1018264
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   72
Bog'liq
Адебят

Таҳлил ва натижалар. Тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, аксарият 
талабалар математик моделни тузиш босқичида қийинчиликка дуч 
келадилар. 
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир босқичда математик маданиятнинг
аниқ элементларининг шаклланиши амалга ошади. 
Математик маданият элементлари расмийлаштирилиш босқичига 
боғлиқ бўлиб, у анъанавий математик таълим доирасида шаклланади. 
Уларга: анализ ва синтез қила олиш кўникмалари; якка тартибда мулоҳаза


“Elektron ta’lim” – “Электронное обучение” – “Electronik edication” December-2021,volume 5,№4 ISSN2-181-1199
http://ej.nspi.uz//
49
 
қила олиш малакалари; тадқиқ этилаётган ҳодисанинг муҳим жиҳатларини 
ажрата олиш; математик моделларни ифодалашнинг турли тиллари билан 
таниш бўлиш кабилар тегишлидир. Математик маданиятнинг мазкур 
элементлари умумий ҳисобланади. 
Булардан 
ташқари, 
расмийлаштирилиш 
босқичида 
математик 
маданиятнинг ўзига хос элементлари ҳам намоён бўлади. Биз қуйидаги ўзига 
хос элементларни ажратиб кўрсатамиз: 
– дастлабки тушунчаларни танланган математик эквиваленти билан 
айнан мос қўя олиш кўникмасига эгалик; 
– турли математик тиллардан мос математик моделни ифодалаш 
учун фойдалана олиш кўникмаси; 
параметрларни, ўзгарувчиларни, самарадорлик мезонини аниқлай 
олиш; 
– математик моделнинг хатолиги ва унинг пайдо бўлиш сабаблари
ҳақида тасаввурга эга бўлиш ҳамда хатоликни баҳолаш 
кўникмасига эга бўлиш. 
Математик моделлаштиришнинг ички модел босқичида математик 
маданиятнинг умумий элементларидан фойдаланилади, улар: ечиш методини 
танлай олиш, ёрдамчи математик аппарат билан таниш бўлиш ва ундан 
фойдалана олиш, масалани ечишда бажариладиган амаллар кетма-кетлигига
ажрата билиш ҳамда ечимнинг боришини таҳлил қила олиш кўникмасининг 
мавжудлигидир. 
Бундан ташқари, мазкур ҳолатда математик маданиятнинг математик 
моделлаштириш тасаввуридан келиб чиқувчи ўзига хос элементлари намоён 
бўлади:
– дастлабки маълумот асосида ечимни аниқлаштира олиш 
кўникмаси; 
– бир моделдан иккинчисига ўта олиш кўникмаси; 
– ечимнинг оптимал усулини излаш; 



Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling