“Elektron ta’lim” – “Электронное обучение” – “Electronik edication” December-2021,volume 5,№4 ISSN2-181-1199
http://ej.nspi.uz//
46
методлардан фойдаланилади. Мулоҳазалар натижасида математик
моделлаштириш орқали биз қандайдир формула, тенглама ва бошқаларни
ҳосил қиламиз.
Мантиқий нуқтаи-назардан моделлаштириш методи бир объектни
билишдан иккинчисини билишга ёки бошқа объектларни билишга ўтишни
намоён этади.
“Математик модель ҳеч қачон қаралаётган объектнинг барча хоссалари
ва ўзига хос жиҳатларини акс эттирмайди, унга нисбатан айний бўлмайди.
У соддалаштиришга, идеаллаштиришга асосланган бўлиб, объектнинг
тахминий акс эттирилишидир”.
Мақолада таълим жараёнида жараёнларни моделлаштириш индуктив,
ҳам дедуктив методларга асосланган функционал тузилмасини яратиш ва
унинг ҳолатини динамик таҳлил қилишда оптимал моделини ишлаб чиқиш
учун назарий изланишлар олиб борилган.
Тадқиқот методологияси. Моделлаштириш жараёнига бўйсунувчи,
моделлаштириш постулатлари деб аталган қуйидаги принципларда ажратиб
кўрсатилган:
1) кузатувчанлик постулати - мазкур тадқиқот учун барча муҳим
бўлган маълумотлардан моделлаштиришда фойдаланишни талаб қилади;
2) стабиллик постулати – у моделлаштирилувчи объектнинг қандайдир
турғунликка эга бўлишлиги талабини ифодалайди: ё унинг ўзгариши жуда
тез бўлиши керак эмас, ёки у қандайдир қонунга бўйсуниб, ўзгариши регуляр
тавсифга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда моделлаштириш маънога эга
бўлмайди;
3) экстраполирлаш постулати - у модель қандайдир умумийликка эга
бўлишлигини талаб этади, яъни қандайдир ҳолат учун қурилган,
биринчисидан фарқ қилувчи иккинчи ҳолат учун қўллаш мумкин.
Моделлаштиришнинг қуйидаги функциялари мавжуд:
“Elektron ta’lim” – “Электронное обучение” – “Electronik edication” December-2021,volume 5,№4 ISSN2-181-1199
Do'stlaringiz bilan baham: |