Электрон ҳукумат
Электрон ҳукумат таърифлари
Download 258.78 Kb.
|
1-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон ҳукумат
<<2>>
Электрон ҳукумат таърифлари. “Электрон ҳукумат”нинг турлича таърифлари мавжуд бўлиб, унинг асл мазмун ва моҳиятини билиш мақсадида бу таърифлардан бир нечтасини келтирамиз: Давлат бошқарувида ахборот коммуникацияси технологиялари. Давлат томонидан хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш. Давлат ҳокимияти органлари ва жамият ўртасида ахборотлаштиришдаги ўзаро муносабатларни ахборот-коммуникация технологиялари асосида ташкил этиш. Давлат бошқарувида ахборотга ишлов бериш, уни узатиш ва тарқатишни ҳамда ҳокимиятнинг барча даражаларида давлат органларининг фуқароларга хизмат кўрсатишини электрон воситалар асосида ташкил этиш. Қуйидаги асосий хизмат ва вазифаларни ўз ичига олган автоматлаштирилган давлат хизмати: фуқароларни керакли давлат ахборотидан эркин фойдаланишини таъминлаш; солиқлар йиғиш, патентлар ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш; давлат аппарати учун зарур материал ва жиҳозларни харид қилишни расмийлаштириш ҳамда битимлар тузиш. Электрон ҳукумат — бу ҳам “ички”, ҳам “ташқи” алоқалар ва жараёнлар мажмуаси тегишли ахборот-коммуникация технологиялари билан қўланиланиладиган ва таъминланиб турадиган ҳукумат. Коммуникация тармоқлари (шу жумладан Интернет) орқали ахборотга ишлов бериш учун қабул қилиш, узатиш ва тарқатишни, электрон воситалар асосида давлат бошқарувининг ташкил қилишни, давлат ҳокимияти органларини барча бўғинлари томонидан фуқароларнинг барча тоифаларига электрон воситалар билан хизматлар кўрсатишни, ўша воситалар ёрдамида фуқароларга давлат органларининг фаолияти ҳақида ахборот беришни таъминлайди. Ҳозирги кунда электрон ҳукумат тизимининг умумий таърифи – бу давлат ва мурожаат қилувчи ўртасидаги ўзаро муносабат осонлаштирилган ва ахборот технологиялари максимал даражада қўлланиладиган боғланишга эга шакланган давлат хизматларини, ахборотни фуқароларга, тадбиркорликка, ҳукуматнинг бошқа соҳаларига ва давлат мансабдор шахсларига тақдим этиш кўзда тутувчи назорат остидаги тизим сифатида кўрсатилади. Турли давлатларда ва ташкилотларда электрон ҳукуматни бажарадиган вазифаларига кўра қуйидагича таърифланади: Жадвал 1.1 2> Download 258.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling