Электрон ҳукумат


Электрон ҳукумат таърифлари


Download 258.78 Kb.
bet3/4
Sana28.10.2023
Hajmi258.78 Kb.
#1732238
1   2   3   4
Bog'liq
1-maruza

Электрон ҳукумат таърифлари

Ўзбекистон Республикаси

Давлат бошқарув органларида ахборот ва коммуникацион технологияларни қўллаш орқали янги кўникмаларни жорий қилиш ва ташкилий ўзгартиришлар асосида давлат хизматларини ва демократик жараёнларни, давлат сиёсий институтларига ёрдам беришни таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган тизим.

Корея Республикаси

Давлат ва ҳукумат органларини бошқариш вазифаларини самарали бажарилишини таъминловчи бошқарув ташкилоти ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро алоқа тизими.

Америка
Қўшма
Штатлари
(AҚШ)

Халқ – ҳукумат тизимини яратиш, ахборот ва хизматлардан фойдаланишни таъминлаш, шунингдек давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва давлат хизматларидан унумли фойдаланиш учун ахборот технологияларини қўлланилаш.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)

Электрон ҳукумат фуқароларга давлат органлари томонидан ахборот ва хизматларини eтказиб бериш учун Интернет фойдаланиш деб таърифланган. Ҳукумат ва халқ ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида халқ ва давлатга ахборотни ҳамда хизматларни тақдим этиш учун интернетдан фойдаланиш тизими.

Жаҳон банки

Электрон ҳукумат давлат органлари ахборот технологияларидан фойдаланиб фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилашни назарда тутади.
Ушбу технологиялар турли мақсадларга хизмат қилиши мумкин: фуқароларга давлат хизматларини яхшироқ этказиб бериш, бизнес ва ишлаб чиқариш билан ўзаро мулоқотни такомиллаштириш, керакли маълумотларни олиш орқали фуқаро ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, ёки янада самарали давлат бошқарувини амалга ошириш.


Download 258.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling