Электрон ҳукумат
Download 258.78 Kb.
|
1-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- Электрон ҳукумат” тизими
- Электрон ҳукумат” тушунчаси
1-мавзу: “Электрон ҳукумат” тушунчаси, вазифалари ва асосий принциплари. (4 соат) Режа: Электрон ҳукумат тушунчаси. Электрон ҳукумат таърифлари. Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари. Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари. Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимининг ривожланиш босқичлари. Таянч сўз ва иборалар: Электрон ҳукумат, электрон ҳукумат тизимининг бошланғич маъноси, маҳаллий ҳисоблаш тармоғи (локал тармоқ), минтақавий тармоқ, глобал тармоқ, давлат интерактив хизматлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали. <<1>> Электрон ҳукумат тушунчаси. Ахборот-коммуникация технологиялари тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим этилаётган тежамкор ва ишончли имкониятлардан бири «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишидир. “Электрон ҳукумат” тизими мутахассисларининг фикрича, давлат бошқарувига ахборот-коммуникация технологияларининг кириб келиши иқтисодиётнинг ривожланишини тезлаштириш имкониятини яратади, маъмурий буйруқбозлик асосида келиб чиқадиган сарф-харажатларни камайтиради, давлат ташкилотларининг иш унуми ва самарасини оширади, аҳолининг турли ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳисобига фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича имкониятларни кенгайтиради, давлат хизматларининг фаолиятидаги шаффофликни яратади ва бюрократик тўсиқларни камайтиради. “Электрон ҳукумат” тушунчаси 1990-йилларнинг бошида пайдо бўлган, лекин амалиётга сўнгги йиллардан бошлаб тадбиқ қилина бошланди. Электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш билан биринчи галда АҚШ ва Англия, ҳамда Италия, Норвегия, Сингапур, Австралия ва айрим бошқа давлатлар (Франция, Германия, Қатар, БАА ва ҳ.к.) шуғулландилар. Электрон ҳукуматнинг уч асосий ривожланиши тизими ажратилади: -ҳукумат – аҳоли (G2C); -ҳукумат — бизнес (G2B); - ҳукумат — ҳукумат (G2G). Электрон ҳукумат тизимининг бошланғич маъноси: бу давлат бошқарув органларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали янги кўникмаларни жорий қилиш ва ташкилий ўзгартиришлар асосида давлат хизматлари ва демократик жараёнларни, давлат сиёсий институтларига ёрдам беришни таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган тизимдир. Электрон ҳукуматнинг яратилиши ҳужжатларнинг қайта ишлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлган барча масалалар ечими тўлиқ амалга оширилган тақсимланган умумдавлат жамият бошқаруви тизими яратилишини тақозо қилади. Ахборот–коммуникация технологиялари тезкор суръатлар билан ривожланаётган шароитда барча соҳаларда давлат органларининг электрон кўринишдаги фаолиятларига фуқаролар ҳамда ҳар қандай мулкчилик шаклларига асосланган ташкилот ва муассасалар томонидан эҳтиёж мавжуддир. Бугунги кунга келиб бутун дунёда тан олинган ягона электрон ҳукумат яратиш концепцияси мавжуд эмас. Электрон ҳукумат тизимининг жорий этилишидан мақсад: аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш самарасини кўтариш; фуқароларнинг ўз–ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш; инсонларнинг малакаси ва технологик хабардорлиги даражасини ошириш; барча сайловчиларнинг мамлакатни бошқариш жараёнларидаги иштирок даражасини ошириш ва географик жойлашув ҳамда иш вақти омиллари таъсирини камайтиришдан иборатдир. Бунинг натижасида давлат хизматларининг самарали ва кам ҳаражатли бошқарув усули жорий этилади, жамият ва ҳукумат муносабатларини тубдан янги босқичга олиб чиқилади ва фуқаролик жамияти ривожлантирилиб, ҳукуматнинг халқ олдидаги жавобгарлик даражаси оширилади. Электрон ҳукуматнинг юзага келиши натижасида фуқароларга хизмат ва ахборотлар улар истаган жойда ва вақтда инсонларга қулай шаклда тақдим этилади. Мувафаққиятли амалга оширилган давлат хизматлари очиқ, ҳаммабоп, оддий фойдаланувчига қулай, интеграллашган ҳамда давлат ва хусусий секторларнинг ҳамкорлиги тамойилига асосланган бўлади, улар нафақат Интернет тармоғига уланган инсонларни, балки шу кунгача тармоққа кирмаган ва у билан таниш бўлмаганларни ҳам жалб қила олади. Аҳолига хизмат кўрсатиш йўлларини юқори даражада ошириш давлат манфаатлари мақсадлари қаторига киради ва бугунги кунда пайдо бўлаётган электрон ҳукуматнинг яратилиши жамият ва ҳокимият ўртасидаги муносабатларнинг тубдан ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Охирги вақтларда электрон ҳукумат атамаси одатий ҳаётда кўплаб қўлланилмоқда. Бироқ ҳозирча кўпчилик ушбу атаманинг тўлиқ маъносини билишмайди. E – government концепцияси ўзбек тилига таржима қилинганда “электрон ҳукумат” маъносини беради. Атама давлат тузилмасига давлат аппаратининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва очиқлигини кўрсатиш мақсадида замонавий ахборот ва компьютер технологияларини киритиш ғояси каби Ғарбда пайдо бўлган. Бу концепция ғояси хизмат кўрсатишга йўналтирилган ҳукумат маъносида, яъни, ўз фуқароларига хизмат кўрсатувчи ташкилот ғояси билан ажралмас бўлган. Бу вазифаларни ечиш учун бутун дунёда мос мақсадли дастурий воситалар яратила бошланди: E-Europe, E-Austria, Indonesia National E-Strategy. Электрон ҳукумат давлат хизматлари ва фуқаролар ўртасида алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро муносабатни яхшилаш учун биринчи навбатда Интернет тармоғидан ва янги технологиялардан самарали фойдаланишни кўзда тутади. “Электрон ҳукумат” ёки электрон бошқариш давлат бошқарув органлари ахборот – коммуникация технологиялари(АКТ)дан фойдаланиш сабаблари: давлат хизматларини самарали ва тезлаштирилган босқичда кўрсатилиши; ички самарадорликни ўзгартириш; фуқаролар, корхоналар ёки бошқа давлат муассалари ўртасида ахборот алмашинуви; харажатларни камайтириш ва даромадни ошириш; маъмурий жараёнларни тузилмасини қайта тузиш. 1> Download 258.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling