Электрон ҳукумати амалий машғулотлар 1-амалий машғулот


Аризани қабул қилиш тартиби


Download 1.27 Mb.
bet5/13
Sana23.12.2022
Hajmi1.27 Mb.
#1047004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ЭХ амалий

Аризани қабул қилиш тартиби:

  • Масъул ходим ариза қабул қилинганлиги тўғрисида фойдаланувчига хабар жўнатади.

Аризага жавоб бериш тартиби:

  • Фойдаланувчи аризасига жавоб кўрсатилган почта манзилига юборилади.

  • Фойдаланувчи аризаси мурожаатлар учун белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқилади.

  • Фойдаланувчи аризасига жавоб олувчининг ёки бошқа ваколатли ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ариза рад этилиш тартиби:
Қуйидагилар фойдаланувчи мурожаатини кўриб чиқишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

  • Одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (ахлоқсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар).

  • Матнда тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материал- лари мавжуд бўлган аризалар.

  • Таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар.

  • Рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган рад жавоби фойдаланувчига бир иш куни мобайнида юборилади.

  • Ариза ваколатига кирмайдиган давлат органларига тушганда, у беш кун муддатда, фойдаланувчи хабардор қилинган ҳолда тегишли органга юборилади.



Аризаларни кўриб чиқиш тартиби:
Фойдаланувчи шахсий кабинет орқали берилган аризаси мажбурий қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда ушбу мурожаат Масъул ходим электрон почтасига келиб тушган сана – мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.
Аризаларни кўриб чиқиш муддати:

  • Таклифлар – бир ойгача муддатда. Агар қўшимча ўрганишлар талаб қилинса, бу тўғрида фойдаланувчи ўн кун муддатда хабардор қилинади. Бунда муддат ариза олувчига тушгандан бошлаб ҳисобланади.

  • Ариза ёки шикоятлар – ўн беш кун муддатда. Агар қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ўтказиш, қўшимча ҳужжатлар талаб этилса – бир ойгача муддатда. Бунда муддат ариза Масъул ходимга тушгандан бошлаб ҳисобланади.


Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling