2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ.
Мавзу: Интерактив хизматлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар.
Машғулот мақсади ва мазмуни: Электрон ҳукумати тизимини ривожлантириш маркази янгиликлари ва ҳисоботлари билан мунтазам равишда, танишиб боринг. Корхона ходимларига ҳам ушбу янгиликлардан ва ҳисоботлардан бохабар бўлишни тавсия қилинг.
НАЗАРИЙ ҚИСМ
Ягона портал янгиликларини мунтазам равишда, кузатиб боринг, чунки порталга янги имкониятлар киритилади. Ушбу имкониятлар тавсифи ва фойдаланиш тартиблари билан танишинг.
Ягона портал сўровлари билан танишиб боринг, айниқса, тадбиркорлар сўровлари мазмуни сизга ҳам корхона фаолиятида фойдали бўлиши мумкин.
Ходимлар АКТ малакасини ошириш борасида семинар ва тренинглар ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ. Чунки АКТ жадал тараққиёти мунтазам равишда, янги билим ва кўникмаларни эгаллашни талаб қилади. Бу эса АКТдан бизнесда самарали фойдаланишни таъминлайди.
Электрон ҳукумат давлат хизматлари одатдаги хизматни инкор этмайди. Аксинча, давлат хизматининг ўзингизга қулай бўлган усулини танлаш имконига эга бўласиз, лекин электрон ҳукуматнинг ривожланиши фуқароларга хизмат кўрсатишни тезлаштириб ва қулайлаштириб боради.
Ариза юборганда ариза мазмуни аниқ ёзилган ва зарур маълумотлар кўрсатилиши ҳамда зарур ҳужжатлар, хатлар ва расмларни илова қилиш тавсия этилади. Бу аризангизнинг тезда кўриб чиқилишини таъминлайди.
Электрон ҳукуматини ривожланишида оммавий ахборот воситаларининг роли жуда каттадир. Оммавий ахборот воситаларидаги янгиликлар ва шарҳларни ўқинг ва Ягона портал янгиликларидан фойдаланинг.
ТОПШИРИҚ:
- Ягона портал янгиликлари билан мунтазам равишда танишинг. Унинг имкониятлари доимий такомиллашиб ва кенгайиб боришини ҳисобга олинг.
- Ягона порталда янги давлат лойиҳалари ва концепциялари муҳокамасида фаол қатнашинг, унда ўз тавсия, фикр ва мулоҳазаларингиз билан қатнашинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |