Электрон ҳукумати амалий машғулотлар 1-амалий машғулот


Мавзу: Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳақида


Download 1.27 Mb.
bet7/13
Sana23.12.2022
Hajmi1.27 Mb.
#1047004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
ЭХ амалий

4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ.
Мавзу: Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳақида.

Машғулот мақсади ва мазмуни: Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мақсади фуқароларга интерактив давлат хизматларини кўрсатишдир. У ягона ойна режимида фаолият кўрсатади ва интерактив давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

НАЗАРИЙ ҚИСМ
Ягона портал замонавий технология ёрдамида фойдаланувчининг интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.


Унинг вазифалари:

  • фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;

  • фойдаланувчиларни АКТ соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;

  • фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;

  • давлат органларига мурожаат қилинганда, фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;

  • “электрон ҳукумат”ни янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий АКТ ни жорий этишда кўмаклашиш.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йил 1 июлда ишга туширилди. у қуйидаги имкониятларга эга:



  • Давлат ташкилотлари ва хизматларига оид маълумотлардан фойдаланиш.

  • Давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон шаклдаги сўровларни ва бошқа ҳужжатларни тўлдириш имконияти.

  • Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўров (Ариза) юбориш.

  • Сўровларни ихтиёрий пайтда ва манзилдан юбориш.

  • Сўров қабул қилиниши учун навбатда туриш зарурати бўлмайди.

  • Сўровни юборувчи аризасининг бажарилишига оидмаълумотлардан ихтиёрий пайтда хабардор бўлиш имконияти.

  • Давлат хизматлари берилиши ҳақидаги сўровни бериш.

  • Давлат хизмати сўрови натижаларини олиш имконияти.

  • Давлат хизмати берилиши тўловини амалга ошириш.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали қуйидаги - www. my.gov.uz манзилида жойлашган.

Портал қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:



  • Барча хизматлар.

  • Барча ташкилотлар.

  • Қисқа рақамлар.

  • Тадбиркорлик.

  • НҲҲ (норматив-ҳуқуқий ҳужжат) муҳокамаси.

Портал давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш зарур. Рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланувчи шахсий кабинетига эга бўлади. Рўйхатдан ўтиш тартиби билан қуйида танишамиз.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling