Аризани қабул қилиш тартиби:
Масъул ходим ариза қабул қилинганлиги тўғрисида фойдаланувчига хабар жўнатади.
Аризага жавоб бериш тартиби:
Фойдаланувчи аризасига жавоб кўрсатилган почта манзилига юборилади.
Фойдаланувчи аризаси мурожаатлар учун белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқилади.
Фойдаланувчи аризасига жавоб олувчининг ёки бошқа ваколатли ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ариза рад этилиш тартиби:
Қуйидагилар фойдаланувчи мурожаатини кўриб чиқишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (ахлоқсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар).
Матнда тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материал- лари мавжуд бўлган аризалар.
Таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар.
Рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган рад жавоби фойдаланувчига бир иш куни мобайнида юборилади.
Ариза ваколатига кирмайдиган давлат органларига тушганда, у беш кун муддатда, фойдаланувчи хабардор қилинган ҳолда тегишли органга юборилади.
Аризаларни кўриб чиқиш тартиби:
Фойдаланувчи шахсий кабинет орқали берилган аризаси мажбурий қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда ушбу мурожаат Масъул ходим электрон почтасига келиб тушган сана – мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.
Аризаларни кўриб чиқиш муддати:
Таклифлар – бир ойгача муддатда. Агар қўшимча ўрганишлар талаб қилинса, бу тўғрида фойдаланувчи ўн кун муддатда хабардор қилинади. Бунда муддат ариза олувчига тушгандан бошлаб ҳисобланади.
Ариза ёки шикоятлар – ўн беш кун муддатда. Агар қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ўтказиш, қўшимча ҳужжатлар талаб этилса – бир ойгача муддатда. Бунда муддат ариза Масъул ходимга тушгандан бошлаб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |