Электрон ҳукумати амалий машғулотлар 1-амалий машғулот


Фойдаланувчининг шахсий кабинети


Download 1.27 Mb.
bet8/13
Sana23.12.2022
Hajmi1.27 Mb.
#1047004
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ЭХ амалий

Фойдаланувчининг шахсий кабинети – бу интерактив давлат хизматларини олишда давлат органлари билан ўзаро муносабатлар учун ўзида фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, шахсий маълумотлар мавжуд бўлган Ягона порталдаги электрон ресурсдир.
Ягона Портал фойдаланувчилари сони ва сўровлари сони кундан- кунга кўпайиб бормоқда. Сўровлар фуқаролар, юридик шахслар ва тадбиркорлардан тушмоқда. Тадбиркорлардан сўровлар кўпроқ юборилмоқда. Сўровлар динамикаси билан қуйидаги диаграммаларда танишиш мумкин.
Ягона Портал орқали юборилган сўровлар статистикаси


Шундай қилиб, Ягона портал орқали рўйхатдан ўтган фойдала- нувчилар сони ошиб бормоқда. Портал имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида Ягона портал имкониятлари тақдимотлари ва тренинглари талабалар, тадбиркорлар ва хизматчилар доирасида ўтказилмоқда.




ТОПШИРИҚ:
- www.my.gov.uz манзилига киринг ва Ягона Портал интерактив хизматлари тавсифи билан танишинг.
5-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ.
Мавзу: Давлат интерактив хизматлари тавсифи.

Машғулот мақсади ва мазмуни: Ягона порталда интерактив давлат хизматлари рўйхати Барча хизматлар, Барча ташкилотлар ва Тадбиркорлик бўлимларида келтирилади. Майдон тугмачасини босиш натижасида, унда мавжуд бўлган соҳалар рўйхати ҳосил бўлади. Ҳар бир соҳа имкониятлари рўйхати ва тавсифи унинг майдонида келтирилади.


НАЗАРИЙ ҚИСМ
Барча хизматлар бўлимига кириш натижасида қуйидаги соҳалар рўйхати экранда ҳосил бўлади:

Пастдаги Барча соҳалар тугмачасини босиш натижасида барча соҳалар рўйхати экранда ҳосил бўлади. Қуйидаги расмларда улар билан танишиш мумкин:


Агар соҳаларни экранда қисман кўрмоқчи бўлсангиз, ўнгдан пастдаги Ёпиш тугмачасини босишингиз етарли.


Фуқаролик соҳаси бўйича давлат хизматлари билан танишиш учун унга кириш зарур. натижада ушбу соҳага оид давлат хизматлари рўйхати келтирилади. Қуйидаги менюда Фуқаролик соҳасига оид хизматлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:


Келинг, энди Барча ташкилотлар бўлими имкониятлари билан танишайлик. ушбу бўлимга кириш натижасида қуйидаги ташкилотлар (тоифалар) рўйхати экранда намоён бўлади:






Агар Сиз ташкилотларни экранда қисман кўрмоқчи бўлсангиз, ўнгдан пастдаги Ёпиш тугмачасини босишингиз етарли бўлади.


Ташкилот хизматлари билан танишиш учун ташкилот майдонини очишингиз етарли. натижада ташкилот тизими экранда ҳосил бўлади. Ҳар бир ташкилот ўз тизимига эга, улар билан танишиш учун ташкилотга кириш керак.

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун одатда, ҳар бир ташкилотнинг офисига бориш ва зарур бўлган бўлим ва сўнг хонага киришингиз керак бўлади. Давлат интерактив хизматидан фойдаланиш учун одатдагидек ташкилотнинг офисига эмас, балки виртуал офисига, виртуал бўлими ва виртуал хоналарига кириш зарур бўлади. Лекин бунда офисдан – бўлимга, бўлимдан – хонага кириш учун деярли вақт сарфламайсиз. Қириш учун навбатда турмайсиз. Агар зарур хонани топишда қийналсангиз, корхона қабулхонаси ходимига мурожаат қилиш мумкин. у Сизни зарур манзилга зудлик билан етказади.


Келинг, Вазирликлар интерактив хизматлари билан танишайлик. Бунинг учун унга кириш етарли, натижада экранда қуйидаги рўйхат ҳосил бўлади:

Ҳар бир вазирлик давлат реестрида қайд қилинган интерактив хизматларини кўрсатади. Вазирлик ўз соҳаси доирасида қайд этилган реестр бўйича давлат интерактив хизматларини кўрсатади. Улар билан танишиш учун Вазирлик майдонига кириш етарли бўлади. Натижада экранда хизматлар рўйхати тақдим этилади.


Тадбиркорларга оид давлат хизматлари тавсифи параграфда келтирилади.
Ягона портал фойдаланувчилар учун янги давлат интерактив хизматларини яратиш бўйича таклифларни киритиш имкониятига ҳам эгадир. Бунинг учун Барча хизматлар бўлимида Хизматни таклиф этиш майдонидан фойдаланиш зарур. Натижада экранда таклиф киритиш учун қуйидаги шакл ҳосил бўлади.

Унда зарур майдонларни киритиб ёки белгилаб, таклифни юбориш зарур. Таклиф бўйича жавоблар ўрнатилган тартибда олувчи томонидан юборилади.


Ягона порталга боғланган ташкилотлар бўйича маълумот қуйидаги шаклда тасвирланган:

Шаклдаги маълумотлар асосида Ягона портал фойдаланувчилари барча давлат ташкилотларига мурожаат қилиш имконига эга эканлигини кўриш мумкин. Шунинг учун портал фойдаланувчилари сони ўсиши табиийдир.


Ягона порталда бошқа хизматлар ҳам мавжуд. Қисқа рақамлар бўлимида тезкор хизмат ва ишончли хизмат рўйхати ва телефонлари келтирилади.
Вакансия хизмати ҳам мавжуд. Унинг ёрдамида давлат таш- килотларига фойдаланувчилар иш бўйича аризалар юбориши мумкин.
Вакансиялар бўйича охирги маълумот статистикаси порталда мавжуд. Қуйидаги дарчада ушбу маълумот билан танишиш мумкин:


Ягона порталда норматив-ҳуқуқий актлар ва концепция лойиҳалари муҳокама этилади. Келажакда қарор ва қонунлар муҳокамасида барча фойдаланувчилар иштирок этиши, тавсия ёки фикр-мулоҳазалар билан ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.


Шундай қилиб, Ягона портал давлат интерактив хизматлари тав- сифи билан танишдик. улар бизнесни юритиш, такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида давлат интерактив хизматларини тўғри танлашда сизга ёрдам беришига ишонамиз.



Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling