Электрон ҳукумати амалий машғулотлар 1-амалий машғулот
Download 1.27 Mb.
|
ЭХ амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗАРИЙ ҚИСМ
- Ягона ахборот-маълумот макони
ТОПШИРИҚ:
- www. my. gov. uz манзилига киринг ва Ягона Портал интерактив хизматлари тавсифи билан танишинг. 6-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. Мавзу: Ягона ахборот-маълумот порталидан унумли фойдаланиш тартиби.Машғулот мақсади ва мазмуни: "Ягона ахборот-маълумот портали" замонавий ахборот- коммуникация технологияларини тадбиркорлик фаолиятида янада кенгроқ қўллаш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистон Бизнес Форуми" лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилган. ушбу порталдан республиканинг барча минтақаларида инфо-киосклари орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Инфо-киоск орқали тадбиркорлар бизнес юритишнинг турли жиҳатларини қамраб олган тизимлашган маълумотлар базасидан фойдаланишлари мумкин.НАЗАРИЙ ҚИСМ Ягона ахборот-маълумот портали www.businessinfo.uz манзили- да жойлашган. ушбу саҳифани очиш натижасида, экранда унинг асосий саҳифаси ҳосил бўлади: Ягона ахборот-маълумот макони – бу ягона тамойиллар ва умумий қоидаларга асосан амал қилувчи маълумот базасидир. Ягона ахборот-маълумот портали тадбиркорлар ягона ахборот маълумот маконидир. У тадбиркорларга маълумот ва маслаҳат хизматлари билан таъ- минлаш салоҳиятини ошириш мақсадида яратилган. Ягона ахборот-маълумот порталида тадбиркорлар учун зарур бўлган маълумотлар жойлашган. Ушбу маълумотлар рўйхати билан қуйидаги саҳифада танишиш мумкин: Бизнесни рўйхатдан ўтказиш, бизнес фаолиятни амалга ошириш, бошқариш ва такомиллаштириш бўйича маълумотлар ва тавсиялар келтирилади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш учун зарур сарлавҳани топиб, очиш зарур. натижада мавзу саҳифаси очилади ва унда мавзуга оид маълумотлар ёритилган бўлади. Ягона ахборот-маълумот порталининг тадбиркорлар учун қуйидаги имкониятлари мавжуд: Тадбиркорликка оид янгиликлардан ва имкониятлардан хабардор бўлиш. Тадбиркорликка оид меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга оид маълумотлар базасини яратиш. Тадбиркорликдаги ҳуқуқий хабардорлигини ошириш. Тадбиркорликка оид қўлланма ва ҳисоботлардан фойдаланиш ва малакасини ошириш. Тадбиркорликка оид махсус ўқув курслари, семинар ва учра- шувлардан хабардор бўлиш. Савол ва таклифлар билан мурожаат қилиш. Тадбиркорликка оид лойиҳа ва ҳужжатлар муҳокамасида иштирок этиш ва ҳоказо. Ягона ахборот-маълумот портали имкониятларидан унумлироқ фойдаланиш учун ушбу саҳифага аъзо (обуна) бўлиш керак. Обуначилар учун портал кенг имкониятларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling