Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш босқичлари


Уилсон ток кўзгуси схемасига изоҳ беринг


Download 0.51 Mb.
bet4/9
Sana05.06.2020
Hajmi0.51 Mb.
#114922
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
elektronika


Уилсон ток кўзгуси схемасига изоҳ беринг.

Bir xil VT1 va VT2 tranzistorlari uchun:

Ibvt1 = Ibvt2 ;

Iqvt1 = Iqvt2 ;

Ievt3 = Iqvt3 + Ibvt3 = Iqvt2 + Ibvt2 + Ibvt1.

Shuni hisobga olgan holda:

Ibvt3б Ibvt2 = Ibvt1 = Ib;

Yakuniy natijani qo'lga kiritamiz:

Ivyh = Iqvt3 = Ievt3-Ibvt3 =

(Iqvt2 + Ibvt2 + Ibvt1) - Ibvt3 = Iqvt1 + Ibvt3 = Ivx.

Tranzistorlar kimligi bilan, " tok ko`zgusi " devorining chiqishida kirish oqimining takrorlanishi Uilson to'liq bo'ladi.



  1. Уилсон ток кўзгуси схемасидан VT1 транзисторининг потенциали ва бошқарилувчи токни аниқланг.

БТГнинг учта транзисторли схемаси (Уилсон ток кўзгуси) келтирилган. Унда бошқарувчи VT1 ва VT2 транзисторларниг база токлари қарама-қарши йўналган. Схемадан

кўриниб турибди. VT1 ва VT2 транзисторлар эгизак. Уларнинг ишлаш режим-лари бирбириникидан коллектор-база кучланиш бўйича фарқ қилади. VT1 транзисторнинг коллектор-база кучланиши VT2 транзисторнинг эмиттер-база кучланишига тенг, яъни қиймати кичик. VT2 транзисторнинг коллектор-база кучланиши эса R резистордаги ва RЮ занжирдаги кучланиш пасайишлари билан аниқланади ва сезиларли даражада катта бўлиши мумкин.



  1. Уилсон ток кўзгуси схемаси (БТГ 3 та транзисторли).

Уч транзисторли (Уилсон) БТГ учун R1 қаршиликни ҳисоблаш. Кремнийдан тайёрланган транзисторларда UБЭ=0,6….0,8 В гача бўлади.

R1 ни қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин. Бунда, UБЭ=0,7В.



;

Бу ерда, Uк VT1 = Uп – Uбэ VT2 – Uбэ VT3 = Uп – 2Uбэ яаъни Uк VT1=Uп – 2Uбэ.



уч транзисторли (Уилсон) баркарор ток генератори ишлашини тадқиқ эттим, характеристикалари ва параметрларини ўлчадим.

  1. Уилсон ток кўзгуси схемасидан IЭ1, IЭ3 ва I2 токларини аниқланг.

  2. Актив ток трансформатори схемаси.

  3. Актив ток трансформатори схемасидан I2 токи ва Rэ қаршилигини аниқланг.

Кириш токи I1 ни ўзгартириб, чиқиш токи I2 ни бошқариш мумкин. Бунинг учун транзисторларнинг эмиттер занжирларига R1 ва R2 резисторлар уланади. Бундай қурилма актив ток трансформатори деб аталади. Агар R1 ва R2 қаршиликлар номиналлари билан фарқ қилсалар, у ҳолда I2 ток I1 токни ёки “катталашган” ёки “кичрайган” масштабда “акс эттириши” мумкин.

  1. Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш схемаси.

Интеграл кучайтиргичлар бевосита боғланган босқич схемалари кўринишида қуриладилар. Бу вақтда босқичдан босқичга ўтганда сигнал доимий ташкил этувчисининг ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат эса кейинги босқичларни ишлаб чиқаришда қийинчиликлар туғдиради. Бу камчиликни бартараф этиш мақсадида ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмалари қўлланилади. Улар сатҳ трансформаторлари деб ҳам аталадилар. Бу вақтда сатҳ силжитиш қурилмаси сигнал ўзгармас ташкил этувчисини кейинги босқичга ўзгаришларсиз узатиши керак, яъни кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти Ku 1 бўлиши керак.

  1. Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш схемасидан В нуқтанинг потенциали ва ∆UА ни аниқланг.

Схеманинг чиқишидаги сигнал (В) киришдаги (А) сигнални такрорлайди. Юқоридаги ифода асосида I0 = const бўлгани учун бўлади. База потенциалининг ўзгариши UБЭ қийматини ўзгартира олмайди, чунки транзистор эмиттери потенциали амалда шу ондаёқ база потенциали ўзгаришига мос келади. Натижада, ва =0 бўлади.

  1. Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари ва уларга қўйиладиган асосий талаб.

Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари (ЧК) юкламада 0,01÷1000 Вт бўлган етарлича катта қувватни таъминлаши зарур. ЧКлари кучланиш манбаининг асосий қувватини истеъмол қиладилар. Шунинг учун, ФИКни ошириш мақсадида сокинлик режимида (яъни сигнал бўлмаган ҳолда) каскаднинг токи нолга яқин бўлиши мақбул. Эмиттер қайтаргич турдаги бир тактли ЧКлар А синф режимида ва ФИКнинг кичиклиги сабабли чиқиш қувватининг кичик қийматларида ишлайди. Чиқиш қуввати катта ЧКларда фақат икки тактли кучайтиргич каскадлар ишлатилади. Бундай кучайтиргичлар В ва АВ синф режимларида транзисторларнинг кетма-кет ишлаши билан таъминланади.

  1. В синфига мансуб икки тактли кучайтиргич схемасига изоҳ беринг.

Схемада абсолют қийматлари тенг +ЕМ ва -ЕМ икки қутбли кучланиш манбалари ишлатилган. Сокинлик режимида ЭЎларда кучланиш нолга тенг бўлгани учун иккала транзистор берк бўлиб, кучланиш манбаидан энергия сарфланмайди. Киришга UКИР нинг мусбат ярим даври берилганда VT1 очилади ва юклама орқали IЭ1 ток оқиб ўтади. Манфий ярим даврда VT2 очилади ва IЭ2 ток юкламадан қарши йўналишда оқиб ўтади.

  1. АВ синфига мансуб икки тактли кучайтиргич схемасига изоҳ беринг.

VT1 ва VT2 чиқиш транзисторларини бошқарувчи кучланишни ҳосил қилиш учун кучайтиргичда VT3 асосидаги қўшимча каскад ишлатилган. У УЭ схемада уланган. Резистор R чиқиш токи бўйича кетма–кет Манфий ТА занжирини ҳосил қилади. У каскад иш режимини барқарорлайди. Бундан ташқари, VT3 транзистор бутун ЧК кучайтириш коэффициентини оширади. R қаршилик қиймати шундай танланадики, А нуқта потенциали, сокинлик режимида нольга тенг бўлсин.

  1. Download 0.51 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling