«Электроника ва автоматика» факультети «Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш»кафедраси
Микропроцессорли оммавий сарф ўлчагич
Download 1.15 Mb.
|
soxa tayyor 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нефть махсулотлари суюқлиги сарфини оғирлик ҳисоби тизими
Микропроцессорли оммавий сарф ўлчагич
Нефть махсулотларининг массасини уларни қабул қилиб олиш ва сотиш операцияларида ҳисобга олишнинг мавжуд усуллари одатда, билвосита ўлчашларга асосланган. Бу ҳол ўлчаш аниқлигини оширишга имкрн бермайди. Массани бевосита ўлчашнинг қўлланилаётган усуллари техналогик эмас, чунки у махсус қўшимча операцияларни киритишни талаб қилиб, у баъзан махсулотни жўнатиш учун кетадиган вақтга ўлчовдош вақт киритилишини талаб этади. Бевосита тўкиш ёки қуйиш техналогик жараёнлар вақтида амалга ошириладиган суюқ нефть махсулотларининг сарфини аниқ оғирлик ҳисоби тизими жуда катта унумдорлик билан ишлатилмоқда. Тизим натижаларга ишлов бериш ва жараённи бошқариш учун тензометрик ўлчаш услубларини ва микропроцессор техникасини қўлланишга асосланган. Сарфнинг оғирлигини ўлчаш ситемасининг ишлаш принципи нефть махсулотлари оқимининг айрим поррцияларини кетма – кет тортиб олишдан иборатдир. Узлуксиз оқимни таъминлаш учун махсулотни топширишда қурилманинг чиқишида ёки махсулотнинг қабул қилишда (қўйишда) қурилманинг киришида оқим икки чизиққа (линияга) ажратилади. Бунда чизиқлардан бири бўйича махсулот қурилма чиқишига қараб оқаётганда иккинчи чизиқда ўлчаш амалга оширилади. Шунинг учун тизим оқаётган махсулотнинг истаган миқдорини ўлчаш учун қўшимча вақт сарфламасдан бевосита техналогик операцияларда фойдаланилиши мумкин. Тизим (6– расм) куч ўлчовчи тензорезисторли датчиклар 2 га осилган иккита идиш (резервуар) 1а ва 16 дан иборат.
12– расм . Нефть махсулотлари суюқлиги сарфини оғирлик ҳисоби тизими Датчиклар ўлчов ўзгарткичлари 3 билан бириктирилган бўлиб, унинг чиқиш сигнали даври нефть махсулотлари бўлган резервуар оғирлигига чизиқли боғлиқ. Резервуарлар эгилувчан сильфонлар ёрдамида техналогик трубопровод 4 тизими билан бириктирилган бўлиб, улар бўйлаб резервуарларга навбати билан нефть махсулоти оқиб келади ва улардан навбати билан тўкилади. Бу жараённи бошқаришни операторнинг буйруғига кўра электробошқарилувчи қуйиш А ва тўкиш В вентиллари ёрдамида микрокантроллер 5 амалга оширади. Тизимнинг кириши ва чиқишидаги махсулот сарфи дросселлар Д орқали тартибга солинади. С вентиллар жараённи авария ҳолатида тўхтатилади А ва В вентиллар вазифасини такрорлайди. Бевосита қуйиб бериш крани Е орқали тўкиш операцияларида жараённи ишга тушириш ва тўхтатиш имконияти кўзда тутилган. Резервуарлардаги махсулот сатҳини назорат қилиш қуйи ҚС ва юқори ЮС сатҳларининг магнитобошқарилувчи датчиклари ёрдамида, амалга оширилади. Сатҳ датчиклари ўзгарткичларидан келаётган сигналлар ва вентиллар ҳолатини билдирувчи квитирловчи сигналлар микрокантроллерга келади ва тизимни бошқариш учун фойдаланилади унинг ҳолатини назорат қилиш ва ҳамма қуйиб берилган ва қабул қилиб олинган махсулотни ҳисоблаш учун фойдаланилади. Нефть махсулотларини қуйиб беришдаги тизимнинг ишлашини кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, масалан, бошланғич пайтда резервуар 1а бўшатилган, резервуар 1б эса тўлдирилган бўлсин. Бу ҳолда “Ишга туширилсин” (“Пуск”) буйруғидан сўнг тўлдирилган резервуарнинг оғирлиги РНВ ни аниқлаш ва уни хотирага ёзиш иши бажарилади, кейин бу резервуарнинг В вентилени очишга буйруқ берилади. 1б резервуардан махсулот қуйиб олина бошлайди. Шундан сўнг 1а резервуарни тўлдириш вентили А ни очишга буйруқ берилдади. Бунда қуйиш тезлиги тукиш тезлигидан ортиқ бўлади. Шунинг учун 1а резервуардаги махсулот сатҳи бошқа резервуарни бўшатиш жараёнида ЮС датчигига етид олади. Бу датчикдан берилган сигналга биноан 1а резервуарнинг А вентили беркитилади ва суюқликни ҳамда резервуарни тинчлантириш учун зарур бўлган τ вақт ўтгандан сўнг контроллер тўлдирилган 1а резервуарнинг РНА оғирлигини аниқлаш ва хотирага олишни амалга оширади. Оғирликни аниқлаш А ва В вентиллар беркитилган ҳолда, яъни статик режимда амалга оширилишини таъкидлаб ўтамиз. Бу хатоликнинг динамик ташкил этувчилари пайдо бўлишининг олдини олади. Шу ўлчашдан сўнг 1б резервуардаги махсулот сатҳи датчикнинг ҚС ҳолатигача пасайган ва бу датчик ишлаб кетган пайтда микрокантроллер 1б резервуардан махсулотни чиқаришни (тўкишни) тўхтатади ва шу билан бир вақтда 1а резервуардан махсулотни тўкишни (чиқаришни) бошлайди. Унинг буйруғига кўра бир резервуарнинг В вентили беркитилади ва иккинчисининг В вентили очилади. Тинчлантириш вақти τ ўтгандан сўнг 1б бўшатилган резервуарнинг РЕВ оғирлигини аниқлаш ва бир циклда бериб юборилган махсулотнинг Р1=РНВ – РСВ порциясининг оғирлигини ҳисоблаш амалга оширилади. Оғирликнинг килограмм ҳисобидаги қиймати индикацияга чиқарилади. Сўнг бўшатилган 1б резервуарни тўлдириш учун А вентиль очилади. ЮС датчигидан келган сигналга кўра уни тўлдириш тўхтатилади, τ вақтдан сўнг тўлдрилган резервуар оғирлигининг янги Рнв қийматини аниқлаш ва хотирлаш амалга оширилади. Энди 1а резервуардаги махсулот сатҳи датчикнинг ҚС ҳолатигача пасайгандан сўнг микрокантроллер 1а резервуардан тўкишни ва 1б резервуардан тўкиш бошланишилишини бир вақтда тўхтатиш учун буйруқ беради, τ вақтдан кейин тўкилган (бўшатилган) 1а резервуарнинг Рса оғирлигини аниқлаш, иккинчи циклда бериб юборилган махсулотнинг Р2≈Рна-Рса порцияси оғирлигини ҳисоблаш ва берилган махсулотнинг йиғинди оғирлиги Р1+Р2 ни ҳисоблаш амалга оширилади. Бу қиймат индикацияга чиқарилади. Кейин 1а резервуарни такрорий тўлдириш бошланади ва цикл такрорланади. Кейинги ҳар бир цилкда берилган (жўнатилган) махсулот оғирлигининг қиймати олдин бериб юборилган махсулот оғирлигига қўшилади ва индикацияланади. Махсулотни бериш бошқариш пультидан “Тўхта” (“Стоп”) сигналига кўра тўхтатилади. Берилган махсулотнинг максимал миқдори амалдаги индикация сиғимига кўра аниқланади. Тизимда у 100 т тенг деб танланган, шунинг учун индикацияга олтита ўнлик рақам чиқарилади (оғирлик клограм ҳисобида). Берилган махсулотнинг тўлиқ оғирлиги, индикациядан ташқари, иккилик ўнлик код билан (олтита хона) истеъмолчилар билан ҳисоб – китоб қилиш тизимида бундан кейин фойдаланиш учун махсус буферли регисторга чиқарилади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling