- Кўприк баланси шарти, яъни унинг чиқиш кучланиши
- нолга тенг бўлади
- шарт бажарилганда, яъни ЕМ кучланишлар ва кўприк елкалари қаршиликлари ўзгарса ҳам, баланс бузилмайди.
- Схема симметрик бўлгани учун, кучланиш манбаи ва температура бир вақтда ўзгарганда, чиқиш кучланиши UЧИҚ=0 қиймати сақланиб қолади, яъни идеал ДКда нолнинг дрейфи бўлмайди.
Дифференциал кучайтиргич - ДК симметрик бўлгани сабабли кириш сигнали UКИР ЭЎлар орасида тенг тақсимланади: уларнинг бирида кучланиш 0,5·UКИР қийматга ортади, иккинчисида эса шу қийматга камаяди.
- Бунда VT1нинг эмиттер ва коллектор токлари мусбат орттирма, VT2 транзисторнинг мос токлари эса – манфий орттирма олади. Натижада чиқиш кучланиши ҳосил бўлади
Дифференциал кучайтиргич - Агар ДК киришларига амплитудалари тенг ва фазалари бир хил сигналлар берилса бундай сигналлар синфаз сигналлар деб аталади. Синфаз сигналлар манбаи бўлиб халақитлар хизмат қилади. Агар синфаз сигналлар мусбат бўлса, VТ1 ва VТ2 транзисторларнинг эмиттер токлари қийматлари ортади. Натижада эмиттер токи орттирмаси ∆IЭ ҳосил бўлади ва у ДК елкалари орасида тенг тақсимланади, коллекторлар потенциаллари бир хил қийматга ўзгаради. Натижада, бу ҳолда ҳам
- Uчиқ=0 бўлади.
- Амалда ДКнинг тўрт хил уланишидан фойдаланилади:
- 1. Симмтерик кириш ва чиқиш;
- 2. Симметрик кириш ва носимметрик чиқиш;
- 3. Носимметрик кириш ва симметрик чиқиш;
- 4. Носимметрик кириш ва чиқиш.
Носимметрик кириш ва чиқишли ДК Дифференциал кучайтиргич - Бунда фойдаланилмайдиган кириш кучланиши ўзгармас сатҳли қилиб олинади, масалан, умумий шинага уланади.
- Агар кириш сигнали UКИР1га берилса, чиқишда инверсланмаган сигнал олинади.
- Демак, UКИР1 инверсламайдиган кириш, UКИР2 эса – инверслайдиган кириш бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |