Электроника ва радиотехника кафедраси мавзу 17. Аналог электроника


Download 1.17 Mb.
bet4/4
Sana25.01.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1121141
1   2   3   4
Bog'liq
М17 Аналог эл-ка ўзб

БТ асосидаги кучайтиргичлар

  • Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитувчи схема, кўп каскадли ўзгармас ток кучайтиргичларда каскадларни кучланиш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришда кенг қўлланилади.
  • Бундай схемалар сатҳ трансляторлари деб ҳам аталади.
  • Улар навбатдаги каскад киришидаги сигналнинг ўзгармас ташкил этувчисини силжитиши ва ўзгарувчан ташкил этувчисини бузмасдан узатиши керак.

БТ асосидаги кучайтиргичлар

  • Энг содда сатҳ силжитувчи схема бўлиб эмиттер қайтаргич хизмат қилади.
  • Унинг чиқиш (эмиттер) потенциали сатҳи база потенциали сатҳидан U* катталикка паст бўлиб, сигнал
  • 1 коэффициент билан узатилади.

  • U* катталик очиқ ўтиш кучланиши деб аталади (хона температураси учун нормал режимда U*=0,7В, микрорежимда эса U*=0,5В деб қабул қилинган).

Кучланиш сатҳини силжитувчи универсал схема

БТ асосидаги кучайтиргичлар

  • VTнинг эмиттер потенциали I0·R қийматга пасаяди. Натижада, А нуқтанинг потенциали қандай бўлишидан қатъий назар, В нуқтанинг потенциали

БТ асосидаги кучайтиргичлар

  • Схеманинг чиқишидаги сигнал (В) киришдаги (А) сигнални такрорлайди. Юқоридаги ифода асосида I0 = const бўлгани учун
  • бўлади.

  • База потенциалининг ўзгариши UБЭ қийматини ўзгартира олмайди, чунки транзистор эмиттери потенциали амалда шу ондаёқ база потенциали ўзгаришига мос келади. Натижада, ва =0 бўлади.
  • БТГнинг динамик қаршилиги Ri=∞ бўлсагина, юқоридаги ифода ўринли бўлади. Ri нинг қиймати одатда 100 кОм÷1 МОм, R эса 1÷2 кОм бўлади. Шунинг учун сигнал узатиш коэффициенти бирга яқин бўлади.

МТ асосидаги кучайтиргичлар

Мисол сифатида УИ билан уланган p-n ўтишли МТ да RС-кучайтиргични кўриб чиқамиз. N турдаги транзисторни қўллаймиз. Бошланғич кучланиш u мусбат бўлиши керак (p-n ўтиш ёпувчи кучланиш остида бўлиши керак). Ушбу кучланишни олиш учун исток занжирига Rи уланади ва бошланғич исток токини Iиб оқиши билан унда U кучланиш тушиши Ru ҳосил бўлади. Кучланиш UR резистор орқали затворга берилади. МТ затвор токи кичик бўлганлиги учун, R3 қаршиликдаги кучланиш тушиши нолга тенг, шунинг учун Uиз=URи. Бошланғич иш режимини таъминловчи кўрилган схемани автоматик силжиш схемаси дейишади.

МТ асосидаги кучайтиргичлар

Назорат саволлари

  • Аналог электроника.
  • Аналог ва рақамли сигналлар.
  • Аналог ва рақамли қурилмалар.
  • Кучайтириш қурилмалари ва уларнинг чиқиш каскадлари .
  • Кучайтиргичларнинг синфлари ва иш режимлари.
  • БТ ва МТ асосидаги кучайтиргичлар.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling