Электроника ва радиотехника кафедраси мавзу Дарлингтон жуфтлиги. Уилсон ток кўзгуси схемаси


Download 362.5 Kb.
bet2/5
Sana09.06.2023
Hajmi362.5 Kb.
#1474657
1   2   3   4   5
Bog'liq
LTlieTOm2ZhActt05GUNs023R5shMYBHQ6oPksdV

Таркибий транзистор

  • Каскадларнинг кучайтириш коэффициентлари ва кириш қаршиликлари учун ифодаларни таҳлил қилиб, уларнинг максимал қийматлари УЭ уланган схемада транзисторнинг дифференциал ток узатиш коэффициенти h21Э=β билан аниқланади деб хулоса қилиш мумкин. h21Э нинг реал қийматлари транзистор тузилмаси ва тайёрланиш технологияси билан аниқ-ланади ва одатда, бир неча юздан ошмайди. Бундан асосан, операцион кучайтиргичларнинг кириш каскадларида қўлланиладиган, махсус супербета транзисторлар мустасно.

Таркибий транзистор (эмиттер қайтаргичи)

Таркибий транзистор

  • Бир нечта (одатда иккита) транзисторни ўзаро улаб h21Э қийматини ошириш муаммосини ҳал қилиш мумкин. Уланишлар шундай амалга оширилиши керакки, транзисторларни ягона транзистор деб қараш мумкин бўлсин. Бир турли транзисторга нисбатан схемалар биринчи марта Дарлингтон томонидан таклиф этилган эди. Шунинг учун Дарлингтон жуфтлиги ёки таркибий транзистори деб аталади.

Дарлингтон жуфтлиги

Таркибий транзистор

  • Таркибий транзисторда натижавий ток узатиш коэффициенти алоҳида транзисторлар ток узатиш коэффициентларининг кўпайтмасига тенг. Агар β1 ва β2 лар бир хил қийматга эга бўлса, масалан, 100 га, ҳисоблаб топилган коэффициент β= β1 ∙β2=104 бўлади. Лекин бир хил VT1 ва VT2 ларда β1 ва β2 коэффициентлар IК1 ва IК2 коллектор токлари бир хил бўлгандагина бир-бирига тенг бўлади. IЭ1>>IБ1=IЭ2 бўлгани учун IК2 >> IК1. Шунинг учун β1<< β2 ва β= β1 ∙β2 амалда бир неча мингдан ошмайди.

Таркибий транзистор

  • Таркибий транзисторлар турли ўтказувчанликка эга бўлган транзисторлар асосида ҳам ҳосил қилиниши мумкин. Бундай тузилмалар қўшимча симметрияга эга бўлган таркибий транзисторлар деб аталади.
  • Бунда кириш транзистори сифатида p-n-p ўтказувчанликка эга транзистор, чиқиш транзистори сифатида эса n-p-n ўтказувчан-ликка эга транзистор ишлатилади. Натижавий токлар йўналишлари, расмдан кўринишича, p-n-p транзисторнинг токлари йўналишига мос келади. Ток узатиш коэффициенти β= β1+ β1∙β2 га тенг бўлади ва амалда Дарлингтон транзисторининг β сига тенг бўлади.

Download 362.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling