Ток кўзгуси схемаси - Резисторлар номиналларининг нисбати акс эттириш коэффицентини белгилайди, ва у 1 дан кичик ва катта бўлиши мумкин (аммо чиқиш транзисторининг ток бўйича узатиш коэффицентидан катта эмас), агар резисторлар бўлмаса, ток 1:1 нисбатта узатилади.
- Ток кўзгуси схемасининг аниқ ишлаш шарти бу яхши температур алоқа транзисторларнинг конструктив жиҳатдан бир хиллиги ва бу ўз навбатида ИС таркибида осон ишлайди (мослашади).
Уилсон ток кўзгуси схемаси - Оддий ток кўзгуси схемаси битта камчиликка эга: чиқиш токи юкламадаги кучланишнинг ўзгаришига боғлиқ. Бу Эрли эффектининг пайдо бўлишига боғлиқ. (Эрли эффекти- база кенглиги модуляцияси-коллектор ўтишидаги тескари кучланишни БТ токларига таъсири. Ушбу эффект БТ ишлаш моделига аниқлик киритади ва БТ ни идеаль ток кучайтиргичи сифатида кўриб чиқиш имкониятини бермайди). Уилсон ток кўзгуси схемаси ушбу эффектни сўндириш имконига эга.
Уилсон ток кўзгуси схемаси Уилсон ток кўзгуси схемаси Уилсон ток кўзгуси схемаси - VT1 ва VT2 транзисторлар оддий ток кўзгу схемаси каби уланган. VT3 транзистор ҳисобига VT1 транзисторининг потенциали қуйидаги даражада собитланган (фиксирован)
- Uк VT1=Uп–Uбэ VT2–Uбэ VT3=Uп– 2Uбэ
- Бундай уланиш VT1 транзисторда Эрли эффектини сўндириш имконини яратади. Уни коллекторли схемани ишлаш режимларини белгилаш учун хизмат қилади. Бошқарилувчи ток Iу=Uк VT1/R1 га тенг бўлади.
- Чиқиш токи VT2 транзистори билан аниқланади.
- Iк VT2 =Iу
Уилсон ток кўзгуси схемаси - VT3 транзисторининг коллектор токи (юклама токи) VT2 транзисторининг коллектори токига тенг, агар VT3 транзисторининг база токи кичик бўлса.
- Юклама қаршилик қиймати ўзгарганда VT3 транзисторининг Uкэ кучланиши ўзгаради, VT1 ва VT2 ток берувчи транзисторларига коллектор кучланиши собитланган (фиксирован). Шундай қилиб Эрли эффекти схемада сўндирилади. VT3 транзисторини юкламага чиқиш токини берувчи элемент сифатида кўриш мумкин. VT3 транзисторининг параметри VT1 ва VT2 транзисторларининг параметрлари билан мос келиши шарт эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |