Электроника ва


Download 3.21 Mb.
bet23/50
Sana16.06.2023
Hajmi3.21 Mb.
#1503497
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50
Bog'liq
elektronika va sxemotexnika

UЗИ 0 = _ IС 0 Rn

6.5 - расм.


Киришга ўзгарувчан сигналнинг мусбат ярим даври иКИР берилганда чиқишда тескари фазадаги сигнал иЧиқ ҳосил бўлади, яъни УИ схемадаги кучайтиргич босқичи кириш сигналини инверслайди. Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти қуйидагига тенг
К _U ичик _U UСИ = Src • Rc = Rn • Rc
UUКИР UUЗИ rC + RC rC + RC
“Манфий” ишора УИли схема сигнални инверслашини билдиради. Амалиётда rC ^ RC, шу сабабли кучайтириш коэффициентини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин
Ku =~S' RC
УИ схемадаги реал кучайтиргич босқичларида Ки=3 : 50, 1{КИР = Riui, R'IIIU = Rc.

    1. Кўп босқичли кучайтиригичлар

Кучайтиргич параметрларининг яхши барқарорлигини таъминлаб берувчи манфий тескари алоқа кучайтириш коэффициентини кескин камайтиради. Катта KU қийматини олиш учун кенг полосали кўп босқичли кучайтиргичлар қўлланилади. 6.6 - расмда кетма - кет - параллель тескари алоқали уч босқичли кучайтиргич принципиал схемаси келтирилган. Биринчи УЭ босқич VT1 транзисторда бажарилган, унда ток бўйича маҳаллий кетма -кет МТА мавжуд бўлиб, у R31 да бажарилган. Иккинчи босқич VT2 транзисторда бажарилган. Учинчи босқич VT3 транзисторда бажарилган бўлиб, R^3 резистор маҳаллий МТАни амалга оширади.

6.6 - расм.
Маҳаллий МТАдан ташқари кучайтиргичда умумий тескари алоқа қўлланилган. У кучайтиргич босқич чиқишини VT1 транзистор эмиттери билан боғловчи RTA резистор занжирида бажарилган. Маҳаллий (босқичлар ичидаги) тескари алоқаларга нисбатан бутун кучайтиригични қамраб оладиган тескари алоқа, янада юқори барқарорликни ҳамда алоҳида босқичларни кучайтириш коэффициенти оғишига сезгирликни камайишини таъминлайди. 6.6 - схема интеграл кучайтиргич ясашда асос ҳисобланади.
Лекин тескари алоқали асосий уч босқичли кучайтиргичдан ташқари, интеграл кучайтиргич схемаси кичик чиқиш қаршилигини таъминлаш учун ва кучайтиригичда қўшимча кенг полосалик, чидамлилик, температуравий барқарорлик ва ўзидан олдинги чиқиш босқичи кучланиши ўзгармас ташкил этувчисини кейинги босқич кириш кучланиши ўзгармас ташкил этувчиси билан мувофиқлашни таъминлаш учун чиқиш босқичи сифатида эмиттер қайтаргичга эга бўлади. Гап шундаки, турли катта сиғимларга эга бўлган конденсаторларнинг мавжуд эмаслиги туфайли барча босқичлар ўзгармас ток бўйича ўзаро боғланган.

    1. Аналог интеграл схемаларнинг чиқиш босқичлари
      (қувват кучайтиргичлари)


Чиқиш босқичларининг вазифаси - сигналнинг берилган (етарлича катта) қувватини бузилишларсиз паст омли юкламага узатишни таъминлаш. Одатда кўп босқичли кучайтиргичларда улар чиқиш босқичлари ҳисобланадилар. Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти чиқиш босқичлари учун иккинчи даражали параметр ҳисобланади. Шу сабабли асосий параметрлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: фойдали иш
коэффициенти Ц ва ночизиқли бузилишлар коэффициенти КГ.
Фойдали иш коэффициенти чиқиш сигнали қувватини манбадан тортиб олинаётган қувватга нисбатига тенг:
1 U I I к
Ч Ч ЧИКт1 ЧИКт


, (6.8)
п = 2
EI
М ЎРТ
бу ерда 1чиқ.т, ичиқ.т - чиқиш катталиклар амплитудаси, ЕМ - кучланиш манбаи, 1ўРТ - ўртача ток.
Ночизиқли бузилишлар коэффициенти чиқиш сигнали шаклининг кириш сигнали шаклидан фарқини ифодалайди. Бу фарқ босқичнинг узатиш характеристикасининг ночизиқлиги сабабли юзага келади. Кучайтиргич босқичи узатиш характеристикалари чиқиш катталигини (1ЧИқ ёки иЧИқ) кириш катталигига (1КИР ёки иКИР) боғлиқлигини ифодалайди..
Л ва КГ катталиклари кўп ҳолларда транзисторнинг сокинлик режими- кучайтириш синфи билан аниқланади. Шу сабабли қувват кучайтиригичларида қўлланиладиган кучайтиргич синфларини кўриб чиқамиз.
Узатиш характеристикасидаги ишчи нуқта (сокинлик нуқтаси) ҳолатига кўра А, В, АВ ва бошқа кучайтириш синфлари мавжуд.

Download 3.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling