Электроника ва


Танлов кучайтиргичлари (фильтрлар)


Download 3.21 Mb.
bet31/50
Sana16.06.2023
Hajmi3.21 Mb.
#1503497
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
elektronika va sxemotexnika

Танлов кучайтиргичлари (фильтрлар) деб берилаётган сигналлар мажмуидан маълум частота спектридаги синусоидал шаклга эга бўлганларини танлаб, уларни кучайтирадиган кучайтиргичларга айтилади. Танлов кучайтиргичлари махсус шаклдаги АЧХ га эгадирлар.
Сигнални кучайтириш амалга ошириладиган частоталар оралиғи, ўтказиш полосаси деб аталади. Сигналлар сўндириладиган частота полосаси чегараловчи частота деб аталади. Ўтказиш ва чегараловчи частоталарнинг ўзаро жойлашишига кўра қуйидаги танлов кучайтиргичлари турлари мавжуд: паст частота, юқори частота, полосали ўтказувчи, полосали чегараловчи.
Фильтрлар RC занжирлар ва актив элементлар асосида амалга оширилади.
Шунинг учун улар актив фильтрлар деб аталади.

    1. Комплементар эмиттер қайтаргич

8.3 - расмда комплементар транзисторларда: VT1 - транзистор n-p-n турли ва VT2 - транзистор p-n-р турли бажарилган В синфига мансуб содда икки тактли чиқиш босқичи схемаси келтирилган. Юклама транзисторларнинг эмиттер занжирига уланади, демак улар кучланиш қайтаргичлари режимида ишлайдилар. Қувват кучайиши ток кучайиши билан амалга оширилади. Икки қутбли кучланиш манбалари (М ва -ЕМ) қўлланилганига алоҳида эътибор қаратамиз. Шу сабабли сокинлик режимида иккала транзистор берк ҳолатда бўлади, чунки эмиттер ўтишлардаги кучланиш нольга тенг бўлади. Натижада, сокинлик режимида схема энергия истеъмол қилмайди.
Киришга U КИР сигналнинг мусбат ярим даври берилса VT1 очилади ва RЮ юклама орқали 1 стрелка йўналишида ток оқиб ўтади. Манфий ярим давр мобайнида p-n-р турли транзистор очилади ва ток 2 стрелка йўналишида оқиб ўтади. Қувват кучайтириш коэффициенти тахминан эмиттер ва база токлари нисбатига тенг бўлади, яъни (ft +1).

8.3 - расм.

8.4 - расм.
Лекин, В турли кучайтиргич бўла туриб, схема катта ночизиқли бузилишлар коэффициентига эга (КГ>10 %). Бу камчиликни бартараф этиш мақсадида кучайтиргич мураккаблаштирилади. R1 ва R2 резисторлар, ҳамда VD1 ва VD2 диодлар ёрдамида транзистор базаларига индивидуал силжиш киритилади (8.4 - расм). Натижада дастлабки ишчи нуқта иккала транзистор
озгина очиқ ҳолатдаги (АВ режим) соҳада жойлашади, лекин улардан А
турли кучайтиргичлардагига нисбатан анча кичик ток оқиб ўтади.

    1. Баланс схемалари асосидаги кучайтиргичлар

Якка кучайтиргич босқичларини манфий тескари занжири орқали босқичлаш йўли билан кенг полосали кучайтиргичларни интеграл усулда ясашда яхшилаш мумкин.
Бир вақтнинг ўзида баланс схемалар асосида қурилган кучайтиргичларда характеристикалар сезиларли яхшиланиши кузатилади.
Бу турдаги кучайтиргичларда кириш босқичи сифатида баланс турли содда схемалар - дифференциал кучайтиргичлар (параллел - балансли ёки фарқли). Улар ишининг юқори барқарорлиги ва кичик ноль дрейфи билан ажралиб туради.
Баланс схема ишлаш принципини тўрт елкали кўприк схема мисолида тушунтириш мумкин (8.5 - расм).



Агар кўприк баланс шарти бажарилса
R1 R4
, яъни — = —, у ҳолда юклама R2 R3
қаршилиги 11Ю да ток ва мос равишда кучланиш нольга тенг бўлади. Кучланиш манбаи қиймати ва кўприк елкасидаги резисторлар қаршилик қийматлари ўзгарса ҳам баланс бузилмайди, фақат резистор қаршиликлари нисбати ўзгаришсиз қолсагина.
Битта транзисторда бажарилган кучайтиргич босқичларида коллектор (эмиттер) юкламаларида сигналга боғлиқ бўлмаган кучланиш ажралади. Бу кучланиш манба қиймати ўзгарса, қизиш натижасида транзистор токлари қийматлари ўзгарса ва бошқа таъсирлар натижасида ўзгаради ва бу билан кучайтириш қурилмаси параметрларини барқарорлигини пасайтиради.
Элементар кучайтириш босқичларига нисбатан дифференциал кучайтиргич динамик характеристикаларини барқарор ток генератори ҳисобига унинг иш режимини барқарорлаш ёрдамида амалга ошириш ҳам мумкин.

    1. Барқарор ток генератори

Барқарор ток генератори ёки манбаи (БТГ) катта номиналга эга бўлган резисторнинг электрон эквиваленти ҳисобланади. БТГ қаршилиги 11Ю юкламага кетма - кет уланган максимал бўлиши мумкин бўлган қаршиликдан анча катта бўлиши керак. Бу вақтда БТГ юкламадан катталиги унинг қаршилиги ва бошқа таъсирларга боғлиқ бўлмаган ток оқиб ўтишини таъминлайди. Маълумки, қаршилиги бирлик МОм га тенг бўлган резисторларни интеграл схема кўринишида ясаш мумкин эмас.
8.6 а - расмда БТГ принципиал схемаси келтирилган.








Download 3.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling