Ёмғир остидаги одам
Расмни горизонтал ўқ бўйича (чап, ўнг) жойлашиши
Download 47 Kb.
|
yomg\'ir ostidagi odam
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чизиқларнинг характерини баҳолаш
- Фигура контури
Расмни горизонтал ўқ бўйича (чап, ўнг) жойлашиши: агар расм кўпроқ чап томонда жойлашган бўлса, одам кўпроқ ўтмиш тажрибасига таянади, ўз ўзини таҳлил қилишга мойил, хатти ҳаракатларида қатъиятсиз, пассив; агар расмни кўпроқ қисми ўнг томонда жойлашган бўлса, у ҳолда бу одам ўйлаганини дарҳол амалга оширувчи ҳаракатчан, актив ва серғайрат.
Чизиқларнинг характерини баҳолаш: енгил чизиқлар - куч қувватнинг етишмаслигини, эркин эмаслик; босим билан чизилган чизиқлар - агрессивлик, шаддодлик, сўзини ўтказиш, қатъият, тиришқоқлик, хавотирлилик; текис бўлмаган босиб чизиш - импульсивлик, ўзгарувчанлик, беқарорлик, хавотир (ташвиш). Фигура контури: узилмай чизилган чизиқлар - изоляция; контур узилиши - низо сфераси; кўп учли бурчаклар - агрессивлик, ёмон мослашув (адаптация); қўш чизиқлар - хавотир, қўрқув, шубҳа гумон; штрихлар (чизиқ) чизиш - хавотирлик зонаси. "Ёмғир остидаги одам" проектив методикасида одам фигураси қандай тасвирлангани аҳамиятли: чапга қараган - диққати ўзига, ўз фикрлари, ўтмишдаги кечинмаларига қаратилган; ўнгга караган - расм автори келажакка интилган, актив; одам орқаси билан тасвирланган, энсаси (гардан) кўриниб турган бўлса - ёпиқлик, низоларни бартараф қилишдан қочиш. Агар одам чопаётган қилиб тасвирланган бўлса, расм автори муаммолардан қочишни хоҳлайди. Юриб кетаётган одам яхши мослашганлик (адаптация)ни билдиради. Агар одам расмда омонат (қалқиб тургандек) турган бўлса, таранглик, ушлаб турадиган асоси йўқлигини, мувозанатни билдиради. Таёқчалардан иборат фигура негативизм, методикага қаршиликни билдиради. Ўта болаларча, ўйинли расмлар қўллаб қувватлашни, маъқуллашга эҳтиёжни билдиради. Ҳазил расмлар ўз адресига нисбатан баҳоловчи муҳокамалардан қочиш, бирор ҳислати етишмаслик (неполноценность) кечинмалари, душманлик, адоватни билдиради. Тана Бош - интеллект ва назорат сфераси. Нопрапорционал катта бош синалувчининг ишончли фикрлашини билдиради. Кичкина бош - интеллектуал ноадекватлик, ижобий ҳислатлари етарли эмаслик кечинмаларини билдиради. Бўйин - ақлни ҳиссиётлар билан алоқаси. Ҳаддан ташқари катта бўйин, расм чизувчи ўзининг тана импульсларини сезиб, назорат қилишга уринишини билдиради. Узун, нозик бўйин ўз тана импульсларини англашда тормозланишни билдиради. Қисқа семиз бўйин - расм чизувчи ўзининг заиф томонларига, хоҳишларига ён босишини билдиради. Бўйин рўмолча билан боғланган бўлса - ақл билан ҳиссиётлар ўртасида боғлиқликнинг узилишини билдиради. Елкалар - жисмоний кучни белгиси. Елка қанча катта бўлса ҳукмронликка, тан олишликка эҳтиёж шунчалик кўплигини билдиради. Кичик елка - ўзининг арзимаслигини, нотовон, обрўси йўқдек ҳис қилишини билдиради. Суйри (покатые) елкалар - умидсизлик, чорасизлик, айбдорлик ҳиссидир. Download 47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling