Эмлашдан ўтишни рад қилган ва соғлиғига қарши кўрсатмалари
Download 18.14 Kb.
|
БУЙРУҚ (четлаштириш)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2021 й. «__» ________ ____-сон _______________ш.
- Директор А.К.Рахмонов Изоҳ
Эмлашдан ўтишни рад қилган (ва соғлиғига қарши кўрсатмалари бўлмаган ходимни ишдан четлаштириш ҳақидаги буйруқдан намуна Б У Й Р У Қ
Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида* Сovid-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши таҳдиди ҳамон сақланиб қолаётганлиги, шу муносабат билан, мавжуд карантинли вазиятда “Шодлик барака” масъулияти чекланган жамияти меҳнат жамоаси ҳамда мижозларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, буюраман: 1. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош мутахассиси Турсунов Жахонгир Рустамович коронавирус инфекциясига қарши қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этилган профилактик эмлашдан ўтишни рад этганлиги сабабли, 2021 йилнинг 6 сентябрь кунидан ишдан четлаштирилсин. Белгилаб қўйилсинки, ходимнинг ишдан четлаштириш муддати 2021 йилнинг 6 сентябрь кунидан токи эмлашдан ўтиб, бу тўғрисидаги тегишли тиббий маълумотнома (ёки соғлиқни сақлаш органлари СМС ҳабарлари ёҳуд бошқа асосли ҳужжатлар)ни иш берувчи (Кадрлар бўлими)га тақдим этгунига қадар давом этади. 2. Ишдан четлаштириш даврида ходимнинг ишга қўйилмаслиги ва бу даврда унга иш ҳақи тўловлари тўланмаслиги қайд этилсин. Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 113-моддаси, Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 10-сонли қарори, ““Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси”, 0239-07/4-сонли санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари”, Жамият директорининг 2021 йил 14 августдаги 83-сонли буйруғи ҳамда ходимни профилактик эмлашдан ўтишни рад этганлиги ҳақидаги 2021 йил 6 августдаги далолатнома. Директор А.К.Рахмонов Изоҳ: Буйруқ ходимга имзо қўйдирилган ҳолда таништирилади ҳамда Бош бухгалтерга ва қўриқлаш хизмати масъулларига биттадан нусха топширилади. Download 18.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling