Энергетика давлат аҳамиятига эга бўлган соҳалардан биридир. Бугунги


-модул. ЁҚИЛҒИЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР


Download 258.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana22.01.2023
Hajmi258.12 Kb.
#1108473
1   2   3
Bog'liq
Маъруза 1

1-модул. ЁҚИЛҒИЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР.  
Маъруза 1. Асосий иссиқлик энергия манбалари, ѐқилғиларнинг халқ 
хўжалигидаги аҳамияти. Ёқилғиларни келиб чиқиши.  
Асосий энергия манбаларини табиий энергия ресурслари ташкил қилади. 
Уларга қазилма органик ѐқилғилар, дарѐ ва шамол энергияси, парчаланадиган 
радиоактив моддалар, қуѐш нури энергияси, ернинг геотермал энергияси ва 
бошқалар киради.
Уларнинг орасида энг муҳим энергетик ресурс табиий қазилма органик 
ѐқилғилар ҳисобланади. Унинг ѐрдамида иссиқлик энергиясининг кўп қисми 
олинади ва у халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида ва биринчи навбатда 
энергетика соҳасини ривожланишида қўл келади.Электр энергия ишлаб 
чиқаришда кенг миқѐсида дарѐ ва сув ҳавзаларининг эркин пастга тушадиган 
сувларининг гидроэнергиясидан фойдаланилади.
Тугамас иссиқлик энергия манбаи деб қуѐш нури энергияси ҳисобланади. 
Аммо қуѐш нури энергиясидан ҳозирги пайтда етарли даражада 
фойдаланилмаяпти. Ер тагида иссиқлик энергиясини кўп миқдорда манбалари 
бор, улар ер устига буғ ва иссиқ сув бўлиб чиқади. Геотермал энергиясидан 
иссиқлик олиш ва электрланиш мақсадида кам фойдаланилади.
Сўнгги йилларда иссиқлик манбаи сифатида атом ички ядерли 
энергиясидан кенг фойдаланилмоқда. Бу ерда иссиқлик ажралиб чиқиши оғир 
элементларнинг баъзи изотоплари ядросининг парчаланиш реакцияси 
натижасида вужудга келади. Масалан: иссиқлик энергия табиий U
235
уран, Пu
239
плутоний ва U
232
ураннинг сунъий изотопларидан олинади. U
235
, Пu
239
, U
232
ядерли ѐқилғилар деб айтилади. Термоядер реакцияси натижасида юқорида 
келтирилган изотопларни ядроси парчаланади ва ажралиб чиққан иссиқлик 
энергияси оддий ѐқилғининг ѐнишидан ажралиб чиқадиган энергиясидан бир 
неча баравар кўп бўлади.
Масалан: 1 кг ядерли ѐқилғининг парчаланишидан тахминан 80 миллиард 
кЖ иссиқлик энергияси ажралиб чиқса, 1 кг юқори сифатли 


тошкўмирнинг ѐнишидан атиги 30000 кЖ иссиқлик ажралиб чиқади. 
Парчаланиб кетадиган ядерли моддаларнинг умумий заҳираси табиий қазилма 
органик ѐқилғидан бир неча баравар кўпдир.
Термоядер реакцияси натижасида ѐки енгил атом ядролари синтезида 
жуда кўп миқдорда энергия ажралиб чиқади. Шундай синтез учун энг қулай 
материаллардан бири бу сувда учрайдиган дейтерий H водороднинг табиий 
изотопидир. 1 кг табиий сувдан ажралиб чиқадиган дейтерий ядросини 
термоядер реакциясининг синтезида 1 кг нефтни ѐқилишидан ажралиб 
чиқадиган иссиқликдан бир неча баравар кўп энергия ҳосил бўлади.
Бошқарув термоядер реакциялари мураккаб илмий-техник муаммоси 
бўлиб турибди, бу муаммони ечиш учун дунѐдаги барча олимлар қатор 
изланишлар олиб бормоқдалар. Бу муаммонинг ечилиши тугамас миқдорда 
энергияни олишга олиб келади ва хом ашѐ энергия манбалари ҳеч қачон тугаб 
қолмайди.
Турли энергетик манбаларига қарамасдан ҳозирги пайтда асосий 
иссиқлик манбаи бўлиб табиий органик қазилма ѐқилғилар ҳисобланади.
Ёқилғининг ердаги заҳираси жуда ҳам катта. Замонавий энергетика барча 
ѐқилғи турларини қазиб олиш ҳажмига кўра H дунѐ индустриясининг энг кўп 
материалларни жалб қиладиган соҳаларидан ҳисобланади. 2015 йилда қазиб 
олинган ва фойдаланган тижорат ѐқилғи турларининг умумий миқдори 12 
млрд.т. шартли ѐқилғини (ш.ѐ.) ташкил этди ва унинг ҳажми 1950 йилга 
нисбатан таҳминан 5 баравар ошди. Кўмир ва нефтнинг умумий физикавий 
оғирлиги 8 млрд.т. га етди.
Бу темир рудасини қазиб олиш ва цементни ишлаб чиқаришга кўра 7-8 
баравар кўпдир. Ундан ташқари, барча нотижорат энергия ташувчилар 
турларининг ҳажми баҳолашларга кўра тижорат турларини ҳажмининг 10% ни 
ташкил этди. Бундай ѐқилғи миқдорини қазиб олиш катта муаммолар билан 
боғлиқ.
Илмий-техник инқилоби даврида дунѐдаги энергия манбалар заҳиралари 
тузилишида, қазиб олиш ва фойдаланиш тизимларида кескин ўзгаришлар


содир этилди. Улар самарали бирламчи энергия манбаларини ишлатиш билан 
боғлиқ: сифати билан (биринчи навбатда ѐниш иссиқлиги, химиявий қайта 
ишланиш мумкинлиги, чиқиндилар ҳажми); айрим турларнинг солиштирма 
нархи, ташилиш шароитлари, фойдаланиш йўли ва бошқаларга кўра. ХХ 
асрнинг иккинчи ярмисида нефть, табиий газ, ИЭС ларнинг электр энергияни 
ишлаб чиқарилиши кескин ошиб борди.
Иссиқлик электр станция (ИЭС) лар табиий ѐқилғилардан асосий 
фойдаланувчилардан бўлиб, электр станцияларнинг улуши умумий ѐқилғи Ŕ 
энергетик балансида 45-50% ни ташкил қилади.
Ўзбекистон ноѐб ѐнилғи - энергетика ресурсларига эгадир. Қидириб топилган 
газ заҳиралари 2 триллион кубометрга яқин, кўмир -2 миллиард тоннадан ортиқ. 
160 дан ортиқ нефть кони мавжуд.
Нефть, газ ва конденсат заҳиралари ўз эҳтиѐжларимизни тўла 
таъминлабгина қолмай, шу билан бирга энергия манбаларини экспорт қилиш 
имконини ҳам беради. Ҳозир бу капитал маблағ сарфлашнинг энг фойдали 
соҳаларидан бири бўлиб қолди.
Мутахассисларнинг баҳолашича, Ўзбекистоннинг ер остида жуда катта 
нефть ва газ қатламлари бор. Республика ҳудудининг қарийб 60 фоизида уларни 
истиқболда қазиб олиш мумкин.
Нефть ва газ мавжуд бўлган 5 та асосий минтақани ажратиб кўрсатиш 
мумкин. Булар: Устюрт, БухороŔХива, ЖанубийŔҒарбий Ҳисор, Сурхондарѐ, 
Фарғона минтақаларидир. Нефть ва газ ресурсларининг заҳиралари бир 
триллион АҚШ долларидан зиѐд баҳоланмоқда.
Қидириб топилган заҳиралар республика эҳтиѐжини табиий газ бўйича 35 
йилдан кўпроқ, нефть бўйича эса Ŕ 30 йилгача қоплайди. Нефтнинг 90 фоиздан 
ортиқроғи энг арзон - фаввора усулида олинмоқда. Наманган вилоятида 
истиқболли Мингбулоқ нефть кони очилди. Уни саноат усулида


ишлатиш Ўзбекистоннинг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини тўла 
таъминлаш имконини беради.
Саноатда ѐқилғилардан фойдаланиш ҳар доим ҳам самарали 
бўлавермайди. Шунинг учун ѐқилғидан фойдаланиш ва уни самарали ишлатиш 
долзарб масалаларидан бири бўлиб қоляпти.
Ёқилғиларни қуйидаги асосий тавсиф ва омиллари, халқ хўжалигидаги 
аҳамиятини ифодалайди:
Ёниш иссиқлиги ѐки иссиқлик ҳосил қилиш хусусияти. 1 кг суюқ ва 
қаттиқ ѐки 1 м

газ ѐқилғисидан ажралиб чиққан иссиқлик миқдори;
Иссиқлик ишлаб чиқиш Ŕ ѐниш ҳарорати энг юқори бўлиб, бу ѐқилғи 
тўлиқ ѐниши шароитида ҳосил бўлади ва чиққан иссиқлик ѐниш жараѐнида 
ҳосил бўлган моддаларни иситишга сарфланади. Иссиқлик ишлаб чиқиши уни 
юқори ҳарорат жараѐнида унумли фойдаланишини белгилайди;
Балласт миқдори ѐки қаттиқ ва суюқ ѐқилғида минерал қисми ва намлиги, 
газ ѐқилғида эса азот ва углерод (IV) оксид миқдори билан ифодаланади. 
Балласт борлиги ѐқилғини ѐниш иссиқлигини камайтиради ва ѐқилғида уни кўп 
миқдорда бўлиши иссиқлик ишлаб чиқишини ҳам сезиларли даражада 
пасайтиради;
Зиѐн келтирувчи моддалар, айниқса, маиший ва технологик ѐқилғининг 
сифатини пасайтиради;
Қаттиқ ѐқилғини қиздириш жараѐнида осон учувчан моддаларнинг 
ажралиб чиқиши ва бойитилган қолдиқлари эса унинг ѐқилишини ва технологик 
жараѐнларда ишлатилишини таъминлайди;
Ёқилғини ѐқиш қулайлиги ва энергиянинг сарфланиши ѐқилғини ишлашга 
тайѐргарлиги билан боғлиқ;
Ёқилғининг нархи ва ѐқилғи саноатида капитал маблағлар ҳажми, ѐқилғи қазиб 
олиш қийинлиги ва конларни излаб топиш мураккаблиги билан белгиланади.


Ёнувчи қазиб олинадиган моддаларга иссиқлик энергия манбаи сифатида 
(тайѐр қазиб ѐки ундан сунъий усул билан олинган) ҳар хил ѐқилғилар киради.
Улар маълум талабларга жавоб берадиган бўлсалар, унда ѐқилғи деб 
айтилиши мумкин. Масалан, улар ҳавони кислороди билан фаол бирикса ва кўп 
миқдорда табиий заҳираси бўлса ва саноатда кенг ишлатилса.
Ёнувчи моддаларни иссиқлик қийматига кўра қайси соҳада қулай 
ишлатилиши ҳал қилинади.
Ёнувчи қазиб олинадиган моддалар хом ашѐ манбаси сифатида химия 
саноатининг турли соҳаларида катта аҳамиятга эга бўляпти. Ҳар хил ѐқилғи 
турларининг аҳамияти уларнинг таснифларида ўз аксини топган.
Мисол учун: ѐқилғиларнинг умумий таснифи ѐқилғининг агрегат ҳолати, 
уларни қазиб олиш йўллари ва олиниши билан фарқланади. Агрегат ҳолатига 
кўра ѐқилғи қаттиқ, суюқ ва газсимон ҳолатларига бўлинади.
Ундан ташқари келиб чиқиши, олиб келиниши, олтингугурт, кокс, 
намлик, кулланиши, иссиқликка чидамлилиги, учувчан моддалар чиқиши 
уваланиб кетишига кўра ҳам таснифланиши мумкин. Охирги икки хусусиятга 
кўра ѐқилғиларнинг саноат таснифи асосланган. Ёқилғи олиб келишига кўра: 
маҳаллий ва олиб келтирилган ѐқилғиларга бўлинади.
Ёқилғиларнинг тикланишига кўра улар қайта тикланадиган 
(гидроэнергия, геотермал энергия, қуѐш нури энергияси ва тикланмайдиган 
қазилма органик ѐқилғилари, ядерли ѐқилғилар) га бўлинади.
Олтингугурт миқдорига кўра мазутларнинг 3 тури мавжуд:
Бошқа таснифларга кўра улар айрим хусусиятлари ва ишлатиш 
жараѐнлари бўйича бўлинади. Ёқилғи олинишига кўра улар табиий ва 
сунъийларга бўлинади. Сунъий ѐқилғилар табиийларидан физик-механик ѐки 
физик- химиявий қайта ишлаб чиқариш йўли билан олинади. Физик-химиявий 
қайта ишланиши натижасида ѐқилғининг ташқи кўриниши, тузилиши, 
химиявий таркиби ва механик хоссалари ўзгаради. Физик-механик қайта


ишлашда қаттиқ ѐқилғилардан фойдаланилади. Табиий қаттиқ ѐқилғиларнинг 
қайта ишлаш натижасида қуйидаги ѐқилғи навлари: чангсимон ѐқилғи, 
брикетлар, кокс, чала кокс ҳамда айрим суюқ ва қаттиқ ѐқилғилар олинади.
Нефтни қайта ишлаш натижасида кўп ҳар хил ѐқилғилардан ташқари 
турли хил қимматбаҳо ѐқилғи маҳсулотлари олинади.
Ёқилғиларнинг олинишини умумий таснифи қуйидаги 1.1-жадвалда 
берилган: керосин, мазут, дизель ѐқилғиси, лигроин, бензин ва бошқалар. 
Ёқилғини ишлатилишига кўра улар энергетик ва технологик ѐқилғиларга 
бўлинади. Энергетик ѐқилғилар иссиқлик ва электр энергия олиш 
қурилмаларида, технологик ѐқилғи эса, эритувчи, иситувчи, қайнатувчи, 
куйдирувчи ва бошқа печларда ҳамда химия саноатида хом ашѐ сифатида 
ишлатилади.
1.1-жадвал.
Энергетик ѐқилғи сифатида кўп миқдорда антрацит, тошкўмир ва қўнғир 
кўмирлар, ѐнувчи сланецлар, табиий газ ҳамда нефтни қайта ишлашдан қолган 
маҳсулот - мазутдан фойдаланилади. 
Сўнгги йилларда ѐқилғи энергиясидан технологик фойдаланишнинг 
комплекс усули кенг кўламда қўлланиб келмоқда, унга кўра, ѐқилғи дастлаб, 
технологик ишланиб, химия саноати учун хом ашѐ сифатида, қимматбаҳо 
моддаларни олиш мақсадида ишлов берилади, ишланган маҳсулотдан қолган 


қолдиқ эса энергетикавий ѐқилғи сифатида фойдаланилади. Мисол учун чала 
кокслаш жараѐни, ѐнувчи сланецнинг қайта ишланишини келтириш мумкин. 
Ёқилғи қиздирилишига кўра улар иссиқликка чидамли ва чидамсизлигига 
бўлинади. Иссиқликка чидамли ѐқилғилар қиздирилганда ўзининг химиявий 
таркибини ўзгартирмайди.
Бундай ѐқилғиларга кокс, бензин, керосин ва бошқалар киради.
Иссиқликка чидамсиз ѐқилғилар қиздирилганда янги бирикмаларни ҳосил 
қилиши билан парчаланади. Бундай ѐқилғиларга ўтинлар, торф, қўнғир ва 
тошкўмирлар, ѐнувчи сланецлар ва антрацитлар киради.
Тикланишига кўра қайта тикланадиган ўсимликлардан ҳосил бўлган 
ѐқилғилар (ўтинлар, торф) ва қайта тикланмайдиган (қазилма кўмирлар, нефть 
ва табиий газлар) киради.


Ундан ташқари, қаттиқ ѐқилғилар баъзи бир хоссаларига асосан: учувчан 
моддаларнинг чиқиши, кокс қолдиғининг тавсифлари, намлик миқдори, кул 
чиқишига ва бошқа хоссаларига кўра таснифланади.
Бундай ѐқилғиларнинг шартли таснифланиши ѐқилғиларнинг хоссалари 
кенг оралиқда ўзгариши билан тушунтирилади. Мисол учун битта шахтадан 
олинган ѐқилғи хусусияти ҳар хил бўлиши мумкин.

Download 258.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling