Энергетика давлат аҳамиятига эга бўлган соҳалардан биридир. Бугунги


Download 258.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana22.01.2023
Hajmi258.12 Kb.
#1108473
1   2   3
Bog'liq
Маъруза 1

Ёқилғиларни келиб чиқиши.  
Қаттиқ ѐқилғи жинслари ўн ва бир неча юз миллион йиллар аввал ер 
юзидаги ўсимлик ва микроорганизмлардан ташкил топган. Бу эса баъзи бир 
кўмир ва бошқа қаттиқ ѐқилғи турларида химиявий ўзгариб ўзининг ташқи 
кўринишини сақлаб қолган ўсимлик қолдиқлари билан исботланган. Худди 
шундай ўзгаришлар, кўпгина олимларнинг фикрига кўра, нефть ва табиий 
ѐқилғи газларида ҳам содир бўлган. Табиий органик ѐқилғиларнинг ер 
қатламида бир-биридан фарқ қилиниши асосан органик қолдиғининг пайдо 
бўлиш йўлидан ҳамда бу қолдиқларнинг ўзгариш жараѐнларига боғлиқ бўлади.
Дастлабки органик моддалар. Ўсимлик ва микроорганизмлар таркибидаги 
ҳар хил моддаларнинг ѐқилғи жинслар пайдо бўлишдаги иштироки, уларнинг 
тузилиши ва хусусиятлари яқинлиги билан бир неча гуруҳга бўлинишига 
асосланади.
1. Углеводлар - ўсимлик ҳужайраларини деворининг асосий таркибини 
ҳосил қилади.
2. Лигнин - юқори молекулали бирикма бўлиб, ўсимлик ҳужайраларининг 
орасини тўлдириб турадиган модда.
3. Оқсиллар - организм ҳужайраларида протоплазма таркибига кирувчи 
моддалар.
4. Липоидлар - кутикула - плѐнка таркибига кирувчи модалар, улар 
ўсимликнинг ташқи томонини ҳосил қилади.


Ҳозирги назарияга кўра органик моддалар қолдиғи таркибидаги асосий 
моддалар гуруҳи, маълум шароитда ѐқилғи жинслар пайдо бўлишида иштироки 
исботланган.
Қуруқ ернинг ботқоқланиш шароитида органик материалининг 
тўпланиши асосан ўсимлик қолдиқларидан келиб чиққан. Уларнинг органик 
қолдиқларининг ўзгариб кетиши натижасида кейинчалик гумолит туркумидаги 
ѐқилғи жинслар пайдо бўлишига олиб келди.
Денгиз ва океан тубида йиғилган органик қолдиқлар асосан бир 
ҳужайрали организмларнинг чириб кетиши натижасида ҳосил бўлади. Кислород 
бутунлай йўқ шароитида улар ўзгариб сапропелни ҳосил қилади ва кейинчалик 
сапропелит туркумидаги жинслар пайдо бўлади.
Торф ва қазилма кўмирлар гумолитларга мансуб, сапропелитларга кам 
учрайдиган айрим кўмирларнинг турлари ҳамда ѐнувчи сланецлар, нефть ва 
табиий газ киради. Баъзи бир ѐқилғилар гумолит Ŕ сапропелитларга, айримлари 
эса, сапропелит Ŕ гумолитларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.
Гумолитларнинг ўзгариш жараѐнлари. Гумолитларнинг пайдо бўлиши 
дастлабки материалининг ҳар хил ўзгариш босқичларидан ташкил топган. Улар 
ўзгаришига кўра учта босқичдан иборат: торф, қўнғир кўмир ва тошкўмир 
босқичлари. Бу босқичлардаги ўзгаришлар ташқи ва ички омиллар билан боғлиқ 
бўлиб, органик материлини кислород билан оксидланиши ва бактериялар 
фаолиятидан ҳимоясини таъминлаб туради.
1. Торф босқичида ўсимлик қолдиқлари тўпланади ва энг аввал қисман 
ҳаво таъсирида, кейинчалик бутунлай ҳаводан ажралган ҳолда (сув тагида) 
ўзгаришлар давом этади.
Ўсимлик моддаларининг ўзгариши асосан бактерия фаолияти билан 
боғлиқ бўлиб, биохимиявий жараѐнлар натижасида содир бўлади. Ўзгариш 
жараѐнида дастлабки материалнинг парчаланиши ва янги моддаларнинг ҳосил 
бўлиши кузатилади.
Юқори молекулали моддалар асосан икки йўл орқали ҳосил бўлиши 
мумкин: микроорганизмларнинг ўзида биохимиявий йўли билан ва иккинчиси


бу микроорганизмлар ҳазм қилишга улгурмаган дастлабки моддалар қисман 
полимерланиш ва поликонденсатланиши мумкин.
Торф босқичида асосан юқори молекулали гумин кислоталари ҳосил 
бўлади. Уларнинг тузилиши мураккаб ва асосан конденсатланган ароматик 
ядроси ва перифирик функционал-гидроксил-ОН, карбоксил - СООН ва 
карбонил - С=0 гуруҳлардан иборат.
Дастлабки органик материалларни гумин кислотасига ўзгаришида 
ўсимлик қолдиқлари ўзининг дастлабки ҳолатини йўқотади ва структурасиз 
массага айланиб кетади.
Бу ўзгариш жараѐни (кўздан кечириб ѐки микроскоп орқали) структурасиз 
материал микдори билан аниқланади, фоизда ифодаланади ва торфнинг 
парчаланиш даражаси деб айтилади.
Қўнғир кўмир босқичи. Торф босқичи шароитидан тубдан фарқ қилади, 
бу босқичда материалининг кейинги ўзгаришлари содир бўлади.
Торфнинг кўмирга айланишини таъминлаб турувчи асосий омиллардан 
бири, бу торфни ер қатламига чуқур кўмилгани, тектоник ўзгаришлари 
натижасида (бунда ер қатламини сурилиши) содир этади: ернинг тагидаги 
юқори ҳарорат (тахминан 180-250С
0
) ва босим (3*10
8
Па), органик 
қолдиқларининг ўзгаришига олиб келади.
Бу ўзгаришлар кўмирланиш жараѐни деб номланади. Бу жараѐнда 
химиявий реакциялар натижасида органик материалларни углерод билан 
бойитилиши ва гумин кислотаси бетараф гуминни ҳосил қилиш билан 
якунланади. Бу жараѐннинг охирига етиши кўмирланишнинг қўнғир кўмир 
босқичининг якунига етгани тўғрисида далолат беради.
Кўмирда гумин кислотаси борлиги тўғрисида хулоса қилиш учун кўмирни 
ишқорнинг иссиқ эритмаси билан ишлов бериш лозим.
Гумин кислотаси бундай реакция натижасида эрийдиган туз ҳосил қилади 
(гуматлар), эритмаларга ўтиб, эритмани қўнғир рангга бўяйди. Ўз номини 
қўнғир кўмир ишқорли эритманинг рангига кўра олган.


Бу ўзгаришларнинг асосий омиллари деб ҳарорат (тошкўмир ҳосил 
бўлиши учун 250-350
0
С ҳарорат бўлиши тахмин қилинади) ҳисобланиши 
мумкин. Тошкўмир босқичида ўзгариш натижасида органик материалларда 
углерод миқдорининг ошиши, кислород миқдорининг камайиши, 
мустаҳкамлиги ва ѐниш иссиқлиги ошиши, сезиларли электр токи ўтказиш 
хусусияти пайдо бўлиши кузатилади.
Кўмирдаги кузатилган ўзгаришларни охирги натижаси антрацит ҳосил 
бўлишидир - бу кўмирнинг тури металларга ўхшаб ялтирайди, юқори даражада 
қаттиқ, водород миқдори унда кам бўлади. Шундай конлар учрайдики, улар 
органик материалларнинг кўмирланиш даражаси антрацитга қараганда 
юқорироқ бўлади. Шундай материаллар соф углероддан иборат бўлиб, майда 
кристалл тузилишга эга ва табиий графит деб айтилади.
Гумолитларга мансуб ѐқилғиларнинг органик массаларининг таркиби 
қуйидаги 1.2-жадвалда келтирилган.
1.2-жадвал.
Гумолитларга мансуб ѐқилғиларнинг органик массаларининг
элемент таркиби.
Сапропелитларининг ўзгариш босқичлари. Сапропелитларга мансуб 
қаттиқ ѐқилғи жинсларинг ўзгариши икки босқичдан иборат бўлади, 
гумолитларнинг торф ва тошкўмир ўзгариш босқичларига ўхшаб кетади. Бу 
босқичларда органик материалининг ўзгариши гумолит босқичлари омилларни 
таъсирига ўхшаб кетади, фақат фарқли тарафи торф босқичдан бошлаб 
кислородни умуман иштирокисиз (сувни қалин қатлами сабабли) асосий ролни 
махсус анаэробли бактериялар бажаради. Дастлабки материалда таркиби 
гумолитларникига кўра кескин фарқланиши билан сапропелитларнинг 
химиявий тузилиши ва физикавий хоссалари ўзига хос хусусиятлари белгилаб 
беради.
Сапропелитнинг торф босқичдаги ўзгаришлари сапропелитни сапроколга 
айлантиришдан иборат. Сапрокол қаттиқ структурасиз бир хил масса бўлиб, ҳар 
хил моддаларнинг аралашмасидан ташкил топган.


Сапропелитга мансуб тошкўмирларнинг минерал моддалари кам бўлса 
богҳед деб айтилади. Богҳедлар қўнғир ѐки қора қўнғир рангли жинслар бўлиб, 
бир хил бўлади.
Тез - тез учрайдиган сапропелитлар чўкма жинслар (қум, тупроқ билан 
аралашма ҳосил қиладилар) ва уларнинг миқдори 90 % ва ундан кўпни ҳосил 
қилади.
Минерал моддаларнинг миқдори тавсифли фарқланиши: уларда 
водороднинг миқдори кўп бўлишини (9-11%) ҳамда уларда гумин моддаларнинг 
йўқлигидан келиб чиқади.

Download 258.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling