Energetika resurs turlari va ulardan oqilona foydalanish
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари
Download 471.17 Kb.
|
2 5451864260990732453
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бирикмаларнинг оксидловчилик ва қайтарувчилик хоссалари
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари деб элементларнинг оксидланиш даражаси ўзгариши билан борадиган реакцияларга айтилади. Оксидланиш даражаси – бу моддани ҳосил қилувчи боғларнинг барчаси ионли деб тахмин қилингандаги, элемент атомининг шартли зарядидир. Модда таркибидаги марказий атомнинг оксидланиш даражаси энг юқори қийматга эга бўлса, модда фақат оксидловчи, энг паст бўлса – модда фақат қайтарувчи, оралиқ бўлса – ҳам оксидловчи ва ҳам қайтарувчи бўла олади. Оксидланиш жараёнида элемент атоми электронлар берса, қайтарилиш жараёнида электронлар олади. Элементлар оксидланиш даражасини аниқлашда ўзгармас оксидланиш даражасига эга бўлган атомларнинг оксидланиш даражасига ва молекулада атомларнинг зарядларининг йиғиндиси нольга тенг бўлишига асосланилади. Кислота ва асосларни миқдорини аниқлашда титриметрик таҳлилнинг алкалиметрия, ацидиметрия тури ишлатилади Титриметрик таҳлил ўз навбатида алкалиметрия, ацидиметрия турларга бўлинади, Титриметрик таҳлилда эквивалент нуқта индикаторни ранги ўзгариши бўйича аниқланади Бирикмаларнинг оксидловчилик ва қайтарувчилик хоссалари Агар бирикма таркибидаги оксидланиш даражасини ўзгартираётган элемент ўзининг энг юқори оксидланиш даражасида бўлса, бу бирикма фақат оксидловчи бўла олади: HNO3, H2SO4, KMnO4, HClO4, K2Cr2O7 ва б. Агар бирикма таркибидаги оксидланиш даражасини ўзгартираётган элемент ўзининг энг қуйи оксидланиш даражасида бўлса, бу бирикма фақат қайтарувчи бўла олади: Н2S, NH3, Me, MeH, Hal- ва б. Агар бирикма таркибидаги оксидланиш даражасини ўзгартираётган элемент ўзининг оралиқ оксидланиш даражасида бўлса, бу бирикма ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчи бўла олади: H2O2, HNO2, H2SO3, KСlO3 ва б. Реакция ўтаётган мухитига қараб бир элементнинг ўзи турли хил оксидланиш даражасигача зарядини ўзгартириши мумкин. Масалан KMnO4 кислотали мухитда Mn+2, нейтрал мухитда MnO2, ишқорий мухитда Mn+6 гача қайтарилади. Биологик суюқликлар таркибидаги моддалар миқдорини аниқлашда титриметрик таҳлил қайси усули қўлланади. Меъда ширасида HCl миқдорини аниқлашда алкалиметрия туридан фойдаланилади, Алкалиметрияда ишчи эритма сифатида натрий гидроксид эритмаси қўлланади Нейтраллаш усулида эквивалент нуктани аниклаш учун махсус моддалар ишлатилади. Бу моддаларнинг номи: индикаторларИндикаторлар нинг вазифалари: мухитга караб уз рангини узгартириш Индикаторларнинг шу вазифани бажара олишининг сабаби: молекулалари бир рангда, ионлари бошка рангда булганлиги Download 471.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling